— Болаларнинг кичкиналиги яхши экан, Замирахон. Катта бўлгани сари ташвиши ҳам кўпайиб бораркан.
— Кўнглингизни бироз кенг қилинг, опа. Ҳали ҳаммасини уйли-жойли қилиб, роҳатини кўриб юрасиз...
Қўшни аёл уйимизга чиқди дегунча нуқул рўзғоридан, эри ва болаларидан нолийди.
Шаҳло опанинг икки ўғил, бир қизи бор. Турмуш ўртоғи мактабда қоровуллик қилади. Ўзи эса савдогар. Аёлдаги зиқналик турмушини ҳам тор кўлмакка айлантириб қўйгандек. Рўзғорининг бир ёғини ёпса, бир томони очилади. Устига-устак, икки ўғли уйланадиган, қизи турмушга чиқадиган ёшда. Вақтида қайнонаси раҳматли бир неча бор:
— Келин, болаларнинг ёшида камида уч-тўрт йил фарқ бўлиши керак, кун келиб қийналиб қоласизлар, — деган. Шаҳло опа ўшанда ҳам ўзиникини маъқуллаб:
— Ойижон, ҳозир ёшман, болаларни катта қилишда қийналмайман. Ташвишланманг, — деб гапига кирмаган. Учала фарзандини кетма-кет дунёга келтирган. Аввалига билинмади. Вақт ўтиб, соғлиғи ёмонлашганда, қайнонаси ҳақ гапни айтганини тушунди. Энди бўлса, ўйлови кўплигидан қаерга оёқ қўйишни билмайди. Ношукрлиги эса ҳаммани бездириб қўйган.
Ойим Шаҳло опани ҳурмат қилади, бироқ ундаги шошқалоқлик, бировнинг гапига кирмаслик ва аёлларни хунуклаштирувчи норози кайфиятда юришини қоралайди. Ўзига айтса, хафа бўлади деб, юз-хотир қилади. Қўлидан келганча далда беради. Бизга эса, бу ҳолатдан хулоса қилишимизни айтади.
Дурдона ШАВКАТ қизи
Аёл – миллат бунёдкори
🕔15:33, 06.03.2026
✔188
Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.
Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ
🕔17:05, 08.01.2026
✔349
Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбияни олиб бориш зарур.
Батафсил
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔644
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил