Жараён      Бош саҳифа

ЁШЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ БМТ ҲИМОЯ ҚИЛСА

дунё келажаги хавф остида қолмайди

Бугун мамлакатимиз ёшлари ҳаётида катта ўзгаришлар юз бермоқда. Бу эса, ҳеч бир ёшни бефарқ қолдирмаяпти. Айниқса, жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош Ассам­блеясининг 72-сессиясидаги нутқида ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни ишлаб чиқишни таклиф этиши катта шов-шувга, жаҳондаги миллионлаб ёшларнинг фаол қўллаб-қувватлашига сабаб бўлди.

ЁШЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ БМТ ҲИМОЯ ҚИЛСА

БМТда 1989 йилда бола ҳуқуқлари бўйича конвенция қабул қилинган эди. Бироқ ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида ўйлаб кўрилгани ҳам йўқ эди. Президентимизнинг эса дунё мамлакатлари юксак минбаридан туриб жаҳондаги барча ёшларни турли ёт ғоялардан ҳимоя қилиш лозимлигини куюниб гапириши, уларга ҳуқуқлар берилиши тўғрисидаги таклифни  илгари суриши курраи заминда яшаётган ҳар бир йигит-қизни хурсанд қилди, назаримда. Чунки бугун дунёда бўлаётган турли зўравонликлар, терроризм ҳаракатлари асосан, 30 ёшга етмаган ёшлар томонидан амалга оширил­япти. Бу эса, уларнинг турли манфур кучлар томонидан бошқарилаётгани, ёшларнинг улар домига билиб-билмай, ўз ҳақ-ҳуқуқларини тушунмай илиниб қолаётганидан далолат. Юртбошимиз ўз маърузасида бу масалани атрофлича таҳлил қилиб, ёшларни, уларнинг келажагини ҳимоя қилиш лозимлигини таъкидлади.

Бугун дунё аҳолисининг икки миллиардини ёшлар ташкил этади. Қарангки, бу таклиф айни вақтида берилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Чунки жаҳон ёшларининг ҳақ-ҳуқуқлари бугун ҳимоя қилинмас экан, эртага дунёнинг келажаги хавф остида қолади.

Ўзбекистон ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда дунё мамлакатларининг олд қаторларида туради, десак, муболаға қилмаган бўламиз. Чунки азал-азалдан болажон халқмиз. 1991 йил 20 ноябрда ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисидаги қонун қабул қилингани ёшларни ҳимоя қилиш сари ташланган биринчи қадам эди. 

Бугун барча соҳада ёшлар манфаатларига хизмат қиладиган норматив ҳужжатлар бор. Жорий йил 30 июль куни Президентимизнинг ёшлар билан ўтказган учрашувида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ташкил этилиши, унга мамлакатимизнинг барча ёшлари қамраб олиниши бу йўлдаги ишларни янги босқичга олиб чиқди. Ёшлар иттифоқи ҳозирда нафақат юртимиз ёшларини, балки чет мамлакатларда ўқиб, меҳнат қилаётган йигит-қизларимиз билан ҳам алоқа ўрнатиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини ўрганиб чиқяпти. Кези келганда уларнинг ҳуқуқларини чет элда ҳам ҳимоя қилиш имкониятлари яратилмоқда. Буни яқинда Хитойда  ўқиб, ишлаётган ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда ҳам кўришимиз мумкин.

Мен ёш тадқиқотчи сифатида мамлакат ва дунё ёшлари ҳаётини доим кузатиб, таҳлил этиб бораман. Сир эмас, бугун мамлакатимизда кўплаб имкониятлар яратилаётган бўлса ҳам, ишлаш учун чет элга чиқиб кетаётган йигит-қизлар кўп. Уларнинг кўпчилиги бошқа мамлакатларга шунчаки, қора ишчи бўлиб ёлланаётгани ҳам бор гап. Айни пайтда ана шу тоифадаги ёшларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кўрилмоқда. 2017 йил 24 майда Президентимиз томонидан имзоланган «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳам айнан ёшларнинг келажаги учун қайғуриб имзоланган ҳужжатдир. Ушбу фармондан сўнг мамлакатимизда ташқи ва ички миграцияда юзага келаётган муаммоларга ечим топилди. Хусусан, хорижга чиқиш ва меҳнат фаолиятини олиб бориш учун рухсат олишга икки ой муддат кетган бўлса, ҳозирда бу ўн беш кун ичида расмийлаштириляпти. Бу бир томондан ёшларнинг оворагарчиликларига чек қўйган бўлса, иккинчи томондан, ёшларнинг ишончини қозониб, уларга ёрдам беряпти.

Элёр РАҲМАТОВ,

Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси, «Шуҳрат» медали соҳиби




Ўхшаш мақолалар

Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔51

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

🕔14:58, 12.02.2026 ✔115

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

Батафсил
Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

🕔14:55, 12.02.2026 ✔103

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 51    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 115    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 103    🕔 14:55, 12.02.2026
  • Сунъий интеллект  Бизни «руҳиятсиз олам»  Сари тортмаяптими?!

    Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!

    Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчилик­ларга ойна тутилибди мақолада.

    ✔ 93    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Байрам  кунлари  мамлакатимиз  бўйлаб «Долзарб  20 кунлик» тозалик  тадбирлари ўтказилади

    Байрам кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилади

    Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

    ✔ 190    🕔 09:33, 19.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар