Жараён      Бош саҳифа

БОЛАМ БАХТЛИ БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...

Ҳаёт тарбияси нима?

Бу — ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда кўчанинг, сиз танийдиган, танимайдиган одамларнинг болангизга берадиган намунаси. Уларнинг ҳам ўз болалари бор. Улар сизнинг болангизга ўз фарзандидек қарашига, жон куйдиришига ишонасизми? Сиз ўзингиз қачон, қаерда бировнинг боласини нотўғри иш қилаётганида тўхтатиб, танишиб, тўғри йўлга солиб, ота-онасига бу ҳақда хабар бериб қўйгансиз?

 

Иккинчидан, сиз машинангиз, кредит картангизни, кафолат хатини  бегона кишига ишониб бериб қўясизми? «Йўқ», дедингиз, шекилли? Бу матоҳлар фарзанд деган мўъжизангиз олдида ҳеч нима эмас.  Унда нега Оллоҳнинг сизга ато этган неъматининг тақдирини, ўзингизнинг кексайганда мадорингиз,  суянчи­нгиз масаласини бировларга ишонмоқчисиз? Таваккал қилмоқчисиз? Мураккаб ва таҳликали даврда?

Бола ҳаётда ижтимоийлашади. Ижтимоийлашув бу — болангиз мактабга бориб, келгунча дуч келадиган минглаб ўткинчи, таниш-нотаниш одамлар, вазиятлар, воқеалар дегани. Болангиз эртага мактабга боришда ёки қайтишда кимларга, қандай яхши-ёмон вазиятларга дуч келишини биласизми? Йўқ, албатта. Ҳаёт тарбиялайди, деб болангизни тақдир измига ташлаб қўясизми? Йўқ. Чунки бу  — тарбия дегани эмас. Тарбия  — аниқ фазилатларни бола хулқида кўриш мақсадини кўзлаб, муайян вақт давомида, ишончли, билимли одамлар томонидан амалга ошириладиган иш.

Махсус тарбия бу — суғориладиган ерда, ҳаёт тарбияси — лалми ерда деҳқончилик қилишга ўхшайди. Суғориладиган ерда деҳқончилик ҳосилининг 90 фоизи Сизга боғлиқ. Чунки вазиятни Сиз назорат қиласиз, бошқарасиз. Лалми ердаги деҳқончилик эса 90 фоизи об-ҳавога боғлиқ. Сизга 10 фоизи боғлиқ. Сиз бир марта бериладиган ҳаётингиз ҳосилини — болангиз тақдирини об-ҳавога ишониб қўядиган ота-онамисиз? Албатта, йўқ!

«Вақтим йўқ»

«Вақтим йўқ», деб бу ишни ота-она қилмаса, болани уларнинг ўрнига кўча, ўткинчи одамлар, тасодифий воқеалар тарбиялайди. Бунинг натижаси қандай бўлиб чиқишини ҳеч ким билмайди. Сиз шундай таваккал қила оласизми?

Яхши ота-оналар фарзандларининг бахтли бўлишини астойдил истайди. Пайғамбаримиз Муҳаммад (САВ) ота-она фарзандига яхши хулқдан зиёд мерос қолдира олмайди, деган экан. Демак, болаларимизни яхшилаб боқсак-у, тарбияламасак, на бу, на у дунёмиз обод бўлади.

Адиб Абдуқаҳҳор Иброҳимовдан  ҳикоя

Бой оиланинг ўқимаган болалари қисмати

Бундан анча йиллар олдин икки бой-бадавлат ҳаммаҳалламиз қуда-анда бўлишди: бири ўн саккиз яшар ўғлини уйлантирди, иккинчиси ўн етти яшар қизини узатди. Катта тўю томошалар бўлиб, бир неча кун давом этди. Бир неча йил мобайнида келин-куёвлар иззатда бўлишди, гўё жаннатдагидек яшашди, ҳеч бир нарсадан камчилик йўқ. Келин институтга киритилиб қўйилди-ю, лекин ўқишга бормади — оғироёқ бўлиб қолган эди. Куёв ҳам университетдаги ўқишини ташлаб юборди. На касб орттирди, на ҳунарли бўлди. Бой отаю бадавлат қайнотанинг даврида чет эл русумидаги қора енгил машинасини миниб, даврон суриб юраверди. Бу орада беш йилда тўрт фарзандли — икки ўғил, икки қизли бўлишди — келин бир йилда икки марта январда ва декабрда фарзанд кўрди. Гўдаклар она сутига тўймагани сабабли нимжон, касалманд; келиннинг ҳуснига ҳам путур етди, юзларига билинар-билинмас ажинлар тушди, ўттизга етмай «ўтин» бўпқолди. Қаримсиқ бўлиб қолаётган хотинидан куёвнинг кўнгли совиб, кимгадир илакишаётгани ҳақида кўча-жойда гап тарқалди...

 Вақти соати етгач, балогардон ота дунёдан ўтди, тоғдек суянчиқ бўлиб юрган қайнота ҳам бандаликни бажо келтирди. Ётиб еганга тоғ ҳам чидамас деганларидек, оила моддий жиҳатдан қийналиб қолди, бунинг устига, тўрттала фарзанд касал, еган-ичганга қараганда дори-дармонга кўп маблағ кетади. Келин аввалига ўзи аъло баҳолар  билан битирган мактабига  фаррош бўлиб ишга кирди. Лекин орадан кўп ўтмай, фаррошликнинг ойлиги камлик қилди шекилли, ўз аризасига биноан мактабдан бўшаб кетди. Дунёда раҳмдил одамлар ҳам бор. Дугонасининг аянчли аҳволидан хабар топган асли шу маҳаллалик, қўшни маҳаллага келин бўлиб тушган, институту аспирантураларни битириб, номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, эндиликда доцент лавозимида ишлаётган дугонаси  уни уй хизматчиси, яъни оқсочликка ёллади. Бир пайтлар кимсан фалончи бойвучча келин эрталаб дугонасиникига уларга нонушта тайёрлагани шошилади, пешинда у ердан у-бу олиб, касалманд болаларидан хабар олиб кетади. Шомдан кейин елим халта кўтариб уйига қайтади. Собиқ бойвачча куёв аввалига унча-бунча ишга бўйни ёр бермади. Кейинча, рўзғорнинг олахуржуни бўйнига тушгач, шахсий машинасида киракашлик қилди. Бир марта ҳам таъмирланмаган машина тез орада шалоғи чиқиб, минишга яроқсиз бўлиб қолди. Яқинда Эски шаҳардаги бензин қуйиш шохобчаларидан бирида машина бакларига ёнилғи қуйиб, харидорларга ойна артадиган  дока матоларини таклиф қилаётганига кўзим тушди.




Ўхшаш мақолалар

Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔51

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

🕔14:58, 12.02.2026 ✔115

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

Батафсил
Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

🕔14:55, 12.02.2026 ✔103

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 51    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 115    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 103    🕔 14:55, 12.02.2026
  • Сунъий интеллект  Бизни «руҳиятсиз олам»  Сари тортмаяптими?!

    Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!

    Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчилик­ларга ойна тутилибди мақолада.

    ✔ 93    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Байрам  кунлари  мамлакатимиз  бўйлаб «Долзарб  20 кунлик» тозалик  тадбирлари ўтказилади

    Байрам кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилади

    Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

    ✔ 190    🕔 09:33, 19.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар