Қизи шифохонага тушганини эшитган ота-онани яшин ургандек бўлди. Айниқса, шифокорнинг «қизингиз кучли стрессни бошдан ўтказди, агар бу ҳол яна қайталанса, оёқ-қўли ишламай, шол бўлиб қолиши мумкин», дегани ичидан ниманидир узиб юборди.
Ҳикмат ака қизи қандай қилиб бу ҳолга тушганини англолмас, сабабини топишга ҳаракат қиларди. Ахир, турмушидан бирор марта нолимаган бўлса, эри ҳам, фарзанди ҳам соппа-соғ, устига-устак, саломатлиги ҳам жойида эди… Ўйлаб, ўйига етолмади. Ҳалима ая бўлса бир чеккада юм-юм йиғлар, гоҳ-гоҳ кўксини муштлаб қўярди, чунки у аслида айб кимда эканини яхши биларди-да.
Ҳилола турмуш қурганига икки йил бўлганди. Ёш оила эмасми, янги рўзғор анча қийнаб қўйган, айниқса, фарзанди туғилгач, шароити янада оғирлашди. Шундай бўлса-да, эр-хотин сабр қилиб, хушкайфиятда кун ўтказишар, бу қийинчиликлар вақтинчалик эканига ишонишарди. Аммо кейинчалик оиласига аралашадиган «маслаҳатчилар» кўпайиб қолди. Гоҳ катта опаси қўнғироқ қилиб, «қачонгача бундай юрасизлар…» деб койиса, гоҳ синглиси «опа, аҳволингизга қараб бўлмайди…» деб ачиниб қўярди. Ҳатто ўлганнинг устига тепгандек, қариндош-уруғ «ундоқ қил, бундоқ қил...» деб тилинган ярасига туз сепа бошлади. Афсуски, далда берувчи жуда кам эди.
Ҳилола аввалига бу танбеҳларга, бекорчи маслаҳатларга эътибор қилмади, бироқ кейинчалик унда ҳам турмушдан норозилик, ҳаётдан умидсизлик кайфияти сезила бошлади. Атрофдагиларнинг гап-сўзлари ичида қўзғолон бошлаганди. Ҳар доим тушуниб, қўллаб-қувватлаб келган турмуш ўртоғини ёмон кўриб қолди. Ишдан қайтиши билан нимадандир нолиб, арзимас баҳонани деб тортишадиган одат чиқарди. Аллақандай дард вужудини тобора кемираётганди, онасининг «куёв сени боқолмас экан… ажрашасан, тамом!» дейиши эса охирги нуқта бўлди…
Аёлидаги айбдорлик ҳолатини кўрган Ҳикмат ака барча гапдан хабар топди. Шундоғам юрак-бағри эзилаётган аёлига қараб: «онаси, биз ҳам қуёшли кунларга ёмғирда қолиб-қолиб етмаганмидик...» деди.
...Баъзида кимларгадир далда берамиз деб, аксинча, жарга етаклаймиз, ечим топамиз деб, баттар чуқурликка ағанатамиз...
Ҳилоланинг гулдек ҳаётини ҳам мана шундай «маслаҳатлар» издан чиқарди.
Дилором ЖУМАЕВА,
Хатирчи тумани
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔177
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил