бир гўдак ҳаётини асраб қолди
Буюк Британияда Франческа ва Ли Мур-Уильямс исмли эр-хотин Бобби ва Белла исмли фарзандлари билан бахтли ҳаёт кечирар эди, деб ёзади Infinity Fun.
Уларнинг қизалоғи Белла 18 ойлик чоғида тўсатдан хасталаниб, сочлари тўкилиб кета бошлади. Ота-онаси уни Лондондаги энг яхши касалхоналардан бирига олиб борди. Белланинг бошини магнит-резонанс томография орқали текширган шифокорлар унинг миясида баъзи бир аномалияларни аниқлади. Қизчанинг аҳволи ёмонлашиб бораверди, охир-оқибат, Белланинг ҳаётини сақлаб туриш учун уни тиббий ускуналарга улаб қўйишди.
Тиббий таҳлилларга кўра, чақалоқда B12 витамини танқис бўлиб, унинг танаси соғлом бўлиб ўсиши учун зарур ферментларни мустақил ишлаб чиқара олмасди.
Белла азоб чеккан камёб касаллик ўртача ҳар 60 минг боладан биттасида учрайди ва уни даволаш деярли имконсиз эди.
Шифокорлар қизалоқнинг ота-онасига у яшаб кетмаслигини аниқ-равшан билдирди. Франческа ва Ли, охир-оқибат, қизини ускуналардан узиб қўйишга қарор қилди, чунки улар фарзанди умрининг қолган қисмини жон талвасасида ўтказишини истамади.
Шу куни бутун оила ва дўстлар Белла билан видолашиш учун касалхонага йиғилди. Ота-она кўзида ёш билан фарзандини ўпиб, у билан хайрлашди. Кутилмаганда қизалоқ дадасининг бармоғини қаттиқ ушлаб олди. Унинг тана ҳарорати кўтарилиб, танасига қизиллик югурди ва уйғониб, бақира бошлади.
Палатага шифокорлар югуриб келди. Ҳамма қизалоқни жон беради, деб турган вақтда, унинг кўрсаткичлари ўз-ўзидан яхшиланди, бу бутун касалхона ходимлари учун ҳам кутилмаган ҳолат бўлди.
Бир неча ҳафталик интенсив даволанишдан кейин Белла соғлом ҳолатда уйига қайтишга муваффақ бўлди. Ҳозир у хурсандчилик билан кулади, дўстлари билан югуради, ўйнайди, сочлари эса яна ўсиб кетди.
Daryo.uz
Аёл – миллат бунёдкори
🕔15:33, 06.03.2026
✔188
Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.
Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ
🕔17:05, 08.01.2026
✔349
Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбияни олиб бориш зарур.
Батафсил
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔644
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил