ёхуд тарбиянинг муҳим бўғини
«Йигит кишига қирқ ҳунар оз», дейди халқимиз. Албатта, эркак киши олий маълумот ололмаслиги мумкиндир, бироқ ҳунарсиз бўлиши мумкин эмас. Чунки айнан шу ҳунари орқасидан ризқ териб, оиласини боқиши лозим», дейди қўқонлик ёш ҳунарманд Авазбек Улуғбеков.
Авазбек пичоқчилик, мисгарлик ҳунари ортидан нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам танилиб улгурди.
Уста йигит ҳунарманд оиласида дунёга келган. Ўн ёшга тўлар-тўлмас отаси Рустам акага ёрдамчи бўлиб устахонада ишлай бошлади. Ота касбига чин кўнгилдан меҳр қўйгани сабаб, мактабни битиргач, ўз шахсий ишини бошлашга аҳд қилди. Якка тартибдаги тадбиркорлик ишини бошлашда бироз қийинчиликларга дуч келса-да, секин-аста ҳаммаси изига тушиб кетди. Бунда унга ҳаракатчанлиги, зеҳни, меҳнатсеварлиги, қатъиятлилиги ёрдам берди, дейиш ҳам мумкин. Аммо бу муваффақиятларнинг таг замирида отанинг тўғри тарбияси, болаликдан меҳнат қилишга бўлган кўникма, берилган имкониятдан оқилона фойдаланишга интилиш мужассам.
— Эркак киши, аввало, ўз оиласи учун масъул, — дейди ёш ҳунарманднинг отаси Рустам ака. — Чунки оила тўқ, фаровон, бой бўлса, жамият, давлат бой бўлади. Жамиятга ҳар томонлама мукаммал фарзандларни тарбиялаб беради. Ўғлимга ҳалол меҳнат орқали ризқ топишни ва эгаллаган ҳунари келажакда унга обрў-эътибор келтириши мумкинлигини уқтиришдан чарчамадим.
Ёш ҳунарманд бугун ўзи ясаган пичоқлари, мисгарлик буюмлари билан элга танилган. Россия, Қозоғистон давлатлари билан улгуржи савдони йўлга қўйган. Бундан ташқари, юртимиз ҳамда хорижда ташкил этиладиган миллий санъат кўргазмалари, фестивалларда унинг ишига қизиқиш билдирувчи харидорлар жуда кўп топилади. Устахонасидаги чироқ эса ярим тунгача ўчмайди. Унинг миллийлигимизни ўзида жо этган, ўзбекона қалб шундоқ сезилиб турадиган, заминимиз суратлари акс этган буюмлар яратишга иштиёқи жуда баланд. Буюмларга бутун меҳрини бериб ишлайди, сўнг уларни харидорга гўёки қалбининг бир парчасини бераётгандек авайлаб тақдим этади.
Авазбекнинг устахонасидан чиқар эканмиз, кети узилмаётган хорижлик ва юртимиз харидорларидан ташқари, бу ҳунарни ўрганишга иштиёқманд ёшларнинг устани излаб келганини ҳам кўрдик. Уларнинг юзида қизиқиш билан бирга, сурур барқ уриб туради. Буни кўриб, миллий ҳунармандчилигимиз яна минг йиллардан кейин ҳам дунёда шундай қизиқиш уйғота олишига амин бўлдик.
Гўзалой МАТЁҚУБОВА
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил