Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилСинфдош дўстим неварасини уйлантираётган экан, никоҳ кечасига таклиф қилиб кетди. Бордим.
Ана тўю, мана тўй! Келин-куёв тахтда подшо ва маликалардай одоб билан кечага файз киритиб ўтирибди. Ўртакаш йигит икки ёш шаънига гоҳ севги ҳақида шеърлар ўқиб, гоҳ эзгу тилаклар айтиб, кечани янада қизитмоқда. Бироз ўтгач, санъаткорларга гал тегди. Юрагида ўти бор ёшлар рақсга туша бошлади. Гумбур-гумбур мусиқа борган сари кучайиб, бутун тўйхона барча меҳмонлар учун бамисоли бир рақс майдонига айланди. Ён-веримдаги суҳбатдошларнинг гапи овозкучайтиргичдан чиқаётган мусиқанинг ҳаддан ташқари баландлигидан энди буткул эшитилмас, у қулоқни батанг қилувчи суронли товушга эса, қариянинг юраги дош бера олмай қолди. Асаблар торини қақшатаётган бу шовқин, юракка боксчи бамисоли машқ қопини тинимсиз гупиллатиб, муштлаб ураётгандек туюлди. Бошим айланиб, мазам қоча бошлади. Ҳеч кимга ҳеч нарса демай, ўрнимдан аста турдим-да, ташқарига чиқдим. Бироз ўзимга келгач, дўстимдан рухсат сўраб, уйга равона бўлдим...
Бундай шовқин-суронли вазият, афсуски, барча никоҳ кечаларида ҳукмрон. Ахир, санъаткорлар овозкучайтиргич қулоғини бураб, ашулани танга, юракка сингишли қилиб эшиттирса, бўлади-ку?! Лекин бир неча бор уларга бу ҳақда гапирилганда, афсуски, қулоқ солишмайди...
Эҳтимол, ўзларининг қулоғини ўзларининг ана шундай шовқини билан кар, батанг қилиб қўйишгандир...
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил