Охирги уч-тўрт ойдан буён қизим билан ўғлим сира чиқишолмай қолди. Бир қараса ўйинчоқ, яна бир қараса китоб, ручканинг хархашаси. Уларни келишиб ўйнашга қанча чақирмай, сира фойдаси бўлмади. Айниқса, қизим кичкина бўлгани учунми, акасига эркалик қилиб ҳали у нарсасини олади, ҳали бу нарсасига тегади. Шунда ўзимнинг болалигимни эсладим.
Бир куни бувим бозорга отланган дадамнинг қўлига нафақасидан орттириб йиғиб юрган пулини узатди.
— Болам, шу пулга қизимга кичкина, ўзига мос бир супурги ол. Қолганига иккита белкурак харид қил. Набираларимнинг ғайрати ичига сиғмай кетганда фойдаси тегиб қолади, — деди.
Шу кундан бошлаб менинг қўлимдан ўзимга мос қилиб ясалган супурги тушмайдиган бўлди. Эртадан кечгача ҳовли супуриб укаларим билан гаплашишга ҳам вақтим бўлмасди. Улар ҳам икковлон ҳали токнинг тагини, ҳали помидорнинг эгатларини юмшатиб, шомга етмай ухлаб қоладиган бўлишди.
Энди ўйлаб қарасам, бувим ёш боланинг кўнгли доим ҳар нарсани тусашини сезиб, биз учун янги машғулот топиб беришга ҳаракат қилар экан. Мени ёнига олиб, қўғирчоқларимга кўйлакчалар бичар, қўлимга игна тутқазиб, тикишни ўргатарди. Болаликда бувим уйғотган чеварликка иштиёқ ҳалигача мени янги либослар тикишга ундайверади. Укаларим ҳам белкурак ўйнаб катта бўлгани учунми, томорқамизни сира бўш қолдирмайди. Рўзғор учун керакли сабзавотлар етиштиришга иштиёқи баланд.
Ҳақиқатан ҳам, кексалардан ўрнак олса арзийдиган жиҳатлар жуда кўп. Менга ҳам бувимнинг фарзандларни кичиклигиданоқ катта ҳаётга тайёрлаб бориш, оила ва рўзғор ишларига кўникма ҳосил қилиш борасидаги усуллари жуда асқатди. Ўзимни қийнаётган муаммога ечим топгандек бўлдим. Қизимни эшик, ойналарни артишга ўргатдим. Ўғлим эса ҳовлини бегона ўтлардан тозалаш, бузилган, синган рўзғор буюмларини тузатишда дастёримга айланди.
Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА
Аёл – миллат бунёдкори
🕔15:33, 06.03.2026
✔188
Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.
Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ
🕔17:05, 08.01.2026
✔349
Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбияни олиб бориш зарур.
Батафсил
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔644
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил