(«Отамнинг ўгитлари» туркумидан)

Қўшни маҳаллада отамнинг Рўзмат деган бир ошнаси бўларди. Рўзмат ота ўн йиллар бурун оламдан ўтди. Ундан яккаю ягона Султонназир деган фарзанд қолган. У бинойидек рўзғорини тебратаётган эл қатори бир оила эди. Бир куни отам маҳалладаги маъракага чиқиб, гап топиб келди.

ОМОНАТ

Ўша Рўзмат аканинг ўғли оғир бетоб бўлиб қолганмиш. Кечқурун уйда ҳамма жам бўлганида отам унга ҳозир пулдан ёрдам қилиш зарурлигини гапирди.

— Шу болага ёрдам қилмасак бўлмайди, — деди отам дабдурустдан. — Пулдан қийналишаётган экан. Тузалиб кетса, қайтарар.

— Тузалмаса-чи, — дедим оғзимдан чиқиб кетган гапдан ўзим ҳам уялиб. — Ахир, машина олмоқчи эдик.

Отам менга жуда ёмон қаради. Дамим ичимга тушиб кетди.

— Машинани бир йил кейин минсанг, бир жойинг камайиб қоладими, — деди отам жаҳл билан.

Хуллас, отам айтганини қилиб машинага деб йиғиб қўйган пулнинг ярмини обориб берди.

Бир куни  отам билан томорқамизга қовун экаётган эдик. Кўча эшигидан «Матқурбон ака, ҳов Матқурбон ака», деган овоз эшитилди.

Отам ялт этиб овоз келган томонга қаради.

— Ие, ие, болам, омонмисан? Оёққа турганинг муборак бўлсин, — деб отам ҳалиги кишига қараб юрди. Улар дала четида омонлашиб кўришишди. Отам уни бирпас бағрига босиб турди. Йиғлади шекилли, кўзларини рўмолчаси билан артди.

— Қани, қани, келинг, келинг, — деб меҳмонни катта ўрик дарахти тагига ўрнатилган ёғоч каравотга бошлади. — Ҳа, яхши, яхши, рангингга кирибсан, ўғлим. Дард — ёмон нарса. Одамни адо қилади. Тузук, тузук. Уйдагилар яхшими? Неваралар қалай?

Отам меҳмонни ҳадеб сўроққа  тутар, у бўлса «шукр, шукр», деб бошини сарак-сарак қиларди.

Шу орада мен дастурхон ёзиб, чой дамлаб келдим.

— Ота, ўзингиз жонлимисиз? Қаричилик билан тандормисиз? — деди меҳмон отам билан сўрашиб.

Мен шунда унинг отамнинг ошнаси Рўзмат аканинг ўғли Султонназир ака эканини англадим.

Отам чойни қайтариб меҳмонга узатди.

— Ота, мана омонатингиз, катта раҳмат, камига қарздормиз. Бу қилган яхшиликлари­нгизни мана шу йигитчанинг тўйларида қайтаргайман, — деди Султонназир оға қўлидаги тугунни отамга узатиб. — Санаб олинг.

— Э, ўғлим, нимасини санайман. Ота дўсти одамсан. Агар зарил бўлса, ишлатаверсанг ҳам бўларди, — деди отам.

Султонназир оға кўп ўтирмади. Маҳалласида зарур юмуши борлигини, кейин бир келишини айтиб, ўрнидан қўзғалди.

Меҳмон биз билан хайр-хўшлашиб уйига кетди. Отам Султонназир акани то дарвозагача кузатиб, сўнг изига қайтди. Дамланган чойдан пиёлага солиб ҳўплади. Соқолини силаб ўйга толди.

— Бери кел, — деб мени имлаб ёнига чақирди. — Бир нарсани билиб қўй. Сен ҳали икки-уч яшарлигингда жуда оғир бетоб бўлгандинг. Устига-устак, онангнинг сути ҳам бўлмади. Нима қилишимни билмайман. Ўйлаб-ўйлаб онанг билан бир қарорга келиб, бор пулимизни йиғиб бозордан сен учун соғин сигир сотиб олдик. Сен сигир сутига ўрганиб кетдинг. Орада катта аканг Турсунбой ётиб қолди. Нима қилишимни билмадим. Пулимиз йўқ. Ахири, сигирни сотишга мажбур бўлдик. Сигирни бозорга чиқарсам, бозорда Рўзмат жўрам йўлиқди.

— Сигирни сотгани чиқарибсанми? Бир нимага зориқдингми? Тўғрисини айт, — деб мени қистовга олди.

Айтишга мажбур бўлдим.

— Бир оғиз айтмайсанми менга, жўра. Болаларнинг ризқ-насибасини сотасанми, мана пул, болаларингни даволат, — деди.

Шунда у қўлидаги бор пулини қўшқўллаб менга топширди. Кейин билсам, Рўзмат ўша куни бозорга сигир сотиб олгани борган экан.

Рўзмат пулни сўрамади. Икки йилча қўлим юпқалик қилиб, пулни қайтаролмадим. Кейинчалик даромадимизни тўплаб қарзимдан қутулганман. Ҳа, шунақа ўғлим, бировники боришда, бировники келишда, деганлари шу-да.

Бу ҳикоядан жуда таъсирланиб, «тузалмаса-чи…» деган гапимдан уялиб, отамнинг юзига қаролмай, ерга тикилиб қолдим.

Болтабой МУҲАММАД ҚУРБОН




Ўхшаш мақолалар

Аёл –  миллат бунёдкори

Аёл – миллат бунёдкори

🕔15:33, 06.03.2026 ✔188

Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

🕔17:05, 08.01.2026 ✔349

Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

Батафсил
Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔644

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Аёл –  миллат бунёдкори

    Аёл – миллат бунёдкори

    Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

    ✔ 188    🕔 15:33, 06.03.2026
  • Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

    ✔ 349    🕔 17:05, 08.01.2026
  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 644    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 646    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 729    🕔 15:59, 12.12.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар