Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБугун ёшларга давлатимиз томонидан жуда кўп имкониятлар берилмоқда. Жамият ривожида фаол иштирок этиб, ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган ёшлар сафи кенгаймоқда. Бироқ тарбияси издан чиққан, яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш ўрнига жамият қонунларини менсимасдан охир-оқибатда, панжара ортида жавоб бераётган ёшлар ҳам учрамоқда.
Албатта, улар ўз-ўзидан нотўғри йўлга кириб қолишмайди. Бунинг туб илдизида авваламбор, ота-онанинг бола тарбиясидаги нўноқлиги, қолаверса, таълим муассасалари, маҳалла-кўйнинг бефарқлиги ҳам ётади. Бу лоқайдлик натижасида эса, ёшларнинг саёқ юриш, ўзгалар ҳурматини жойига қўймаслик, безорилик, жамият қонунларига бўйсунмаслик каби иллатларга берилиши ҳеч гап эмас.
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 1998 йилда туғилган Баҳодир Ирзаев (исм фамилияси ўзгартирилган) ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Маълумоти ўрта махсус, «Локомотив» боғида сураткаш бўлиб ишлаган бу йигит ташқаридан мўмин-қобил кўринса-да, аслида унда жисмоний тажовузкорликка мойиллик борлиги, жаҳлга эрк бериши сабаб атрофидагилар томонидан огоҳлантирилган ҳам эди. Бироқ ўз кучига ишонган, бошқаларни ҳам ўз истаклари йўлида аямаслиги уни жиноят қилишгача олиб келди.
Баҳодир Ирзаев шу йил 1 апрель куни кеч соат 22:00 атрофида таниши Фарид Руфатов (исм фамилияси ўзгартирилган) билан учрашди. Уни шунчаки гаплашиб олишимиз керак, дея чақирганди. Баҳодир кутилмаганда Фариднинг жағ, юз, бошига ура кетди. Натижада Фарид тан жароҳати олди. Суд тиббиёт экспертизаси «ўнг жағи бурчак соҳасидан синиб силжиши, ўнг томон пешона соҳасидаги юмшоқ тўқималари лат ейиши гематомаси, ўнг жағ соҳаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши» каби тан жароҳатлари етган, дея хулоса берди.
Суд ишни ўрганиб чиқиб, судланувчини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмининг «а» бандида назарда тутилган безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга ўртача шикаст етказиш каби жиноят белгиларига асосан айблади. Ирзаевга нисбатан жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини ҳамда қилмишининг сабабларини инобатга олиб, судланувчи жиноятни қасддан содир этгани айбни оғирлаштирувчи ҳолат деб, шу билан бирга, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, айбни енгиллаштирувчи ва қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, судланувчига нисбатан айбланаётган моддаси санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топди.
Бу ҳам бўлса, мамлакатимизда одил судлов олиб борилиши, шунингдек, ёшлар келажагини сақлаб қолиш, уларни тўғри йўлга тушиб олиши, жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш учун имкониятнинг берилишидир. Чунки бу каби илк марта жиноят содир этган ёшга нисбатан жазони енгиллатиш унинг билиб-билмай қилиб қўйган жиноятини нотўғри эканини англашига ва жамият белгилаб қўйган қонунлардан четга чиқмаслик лозимлигини тушуниб етишига туртки беради.
Суд шуларни ҳисобга олган ҳолда Баҳодир Ирзаевни Ўзбекистон Республикаси ЖКни 277-моддаси 2-қисмининг «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топди. Ирзаевга нисбатан икки йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Бу четдан ёшларнинг бир келишмовчилигидек таассурот уйғотиши мумкин. Кимлардир бунга шунчаки ёшликдаги шўхлик, дея баҳо ҳам берар. Бироқ ҳар қандай безорилик, жамият қонунларини менсимаслик охир-оқибат жиноятга олиб келиши турган гап. Ҳар бир ота-она учун бу огоҳлик қўнғироғи бўлиши керак.
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил