Муҳаммаджон ҚУРОНОВ
Болам, деб яшайди ўзбек
Ўзбек фарзандларини чексиз меҳр билан суйиб-эркалайди. Кўпинча буни у очиқ гапирмайди. Туяди. Ич-ичдан, меҳри тошиб суяди. Назаримда, давлат сиёсати даражасидаги фарзандсеварлик камайиб бораётгандек. Тобора «Бизни ҳеч ким қўллаб-қувватламаган. Ҳар бир авлод ўз муаммоларини ўзи ҳал қилсин», деганга ўхшаш хулоса чиқади уларнинг амалларидан.
Бизда болаларга ўзбекона муносабат устувор. Ўзимизнинг ейиш-ичишимиз, зару зебардан тежаб бўлса ҳам болаларимга бўлсин, деймиз. Болам, деб яшайди ўзбек, деган сатрлар бор. Мана шу ёш авлодга чексиз меҳр мустақил давлатимизнинг устувор сиёсатига айланган.
Инсон омили
Бу тамойил замон илмида «тараққиётнинг инсон омили», «инсон ресурслари» тўғрисидаги иборалар талабларига тўлиқ мос келади. Демак, ўзбек азалдан ўз тараққиётининг «инсон омили», «инсон ресурслари» тўғрисида қайғуриб келар экан-да. Бошқаларга бу урф бўлганига 50-60 йил бўлган бўлса, ўзбекларда бу 3000 йиллик анъана экан-да. Ким кимдан ўргансин?
Кореяда «табиий ресурслар чекланган, ижодга эса чегара йўқ» деган шиор кўтарилган экан. ХХ асрда шунга амал қилиб, кам бўлишмади. Биз эса интеллектуал ижодда жаҳонга ўрнак бўлган миллатлардан биримиз. Дунёга медицинани, алгебрани берган, уйида ўтириб Американи кашф қилган, ислом динини мукарраму мушарраф қилган, қоғоз ясашни, от минишни, деҳқончиликни ўргатган миллатмиз.
Биз миллий юксалишни оқ қоғоздан бошлаётган миллат эмасмиз. Интеллектуал ижод ғалабалари билан оламни обод қилган, ҳам дунёвий, ҳам диний цивилизацияларга ривож берган миллатмиз. Пайғамбаримиз «умматим илгари нимаси билан машҳур бўлган бўлса, шуниси билан машҳур бўлади» деган экан. Қайта юксалиш даври келибди, бошланибди. Муборак бўлсин.
Компьютер = дастур+қути
ХХI аср — нанотехнологиялар асри. Суперкомпьютерлар даврида яшаяпмиз. Компьютер нима? Шартли равишда уни икки қисм – жисм (металл, пластмасса)дан ва ақл (дастурлар)дан иборат, деса бўлар. Олимларнинг фикрича, компьютернинг дастурлари унинг «қутиси»га қараганда 20 марта қиммат турар экан. Чунки «қути»ларни саноат йўли билан бир кунда ўн минглаб чиқарса бўлади. Бироқ дастур — бошқа нарса. У конвейерларда ҳар куни ясалмайди. У инсоннинг миясида «ясалади». Ҳамма бошларда эмас, билимли бошларда.
Биз дастурий таъминот, технологияларнинг истеъмолчиларига эмас, уларнинг ижодкорларига, ишлаб чиқарувчиларига, сотувчиларига айланишимиз керак. Акс ҳолда биз бошқаларга илмий назарий, дастурий, технологик муте бўлиб қолишимиз мумкин. Биринчи Президентимиз ХХI асрни интеллектуал ёшлар асри, деб атадилар. Чунки дунёда, демак, Ўзбекистонда ҳам табиий ресурслар кўпаймайди. Камая боради. Интеллектуал ресурсни эса чексиз ривожлантириш мумкин. Бу ҳаёт кураш майдони. Бу курашда ақллилар кучлиларни енгади.
Халқимизда «Бола азиз, одоби ундан-да азиз» деган мақол бор. Бу ҳам одам эмас, унинг маънавияти қиммат эканини эслатади. Барча тилларда «келажак», «орзу-умид», «эртанги кунга ишонч», «ният», «режа», «мақсад» деган сўзлар бор. Бу сўзлар ўз-ўзидан ўша «дастур»ларни эслатади. Бизни ёшларимиз билан, умидларимиз билан боғлайди.
Жаҳонга ўзини, Ўзбекистонни машҳур қилаётган спортчи, билимдон, санъаткор ёшларимиз сони йилдан йилга ортиб бораётир. Жаҳонга машҳур ўзбек ёшларини санашга бармоқларингиз етмайди. Қўлга қалам, қоғоз олмасангиз саноқда адашиб кетасиз.
Ўзаро гап-у....
Корея «табиий ресурслар чекланган, ижод чекланмаган» деган тамойилга амал қилиб, бугун жаҳоннинг манаман деган давлатларидан бирига айланди. Ўзаро гап-у, бир нарса кишини масрур қилади: Ўзбекистоннинг ерости, ерусти ресурсларининг аксар қисмига ҳали қўл тегмаган. Энди очилаётир. Ўзимизга. Бизга, фарзандларимизга. Интеллектуал ижодга киришиб боряпмиз.
Демак, бизга ҳозирнинг ўзида Жанубий Корея даражасига етиш учун икки карра кўп имконият бор. Уларда табиий ресурс чекланган, инсон ресурси чекланмаган эди. Бизда табиий ресурс ҳам интеллектуал ижод ресурслари ҳам чекланмаган. Мана шу эмасми, Буюк келажакнинг нақд захираси! Мана шундай имкониятлар билан бирорта давлатдан кам бўлиш мумкинми?! Асло.
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил