Муҳаммаджон ҚУРОНОВ
Бугунги замон воқеликка очиқ кўз билан, реал ва ҳушёр қарашни, жаҳонда ва ён-атрофимизда мавжуд бўлган, тобора кучайиб бораётган маънавий таҳдид ва хатарларни тўғри баҳолаб, улардан тегишли хулоса ва сабоқлар чиқариб яшашни талаб этмоқда.
Ислом КАРИМОВ
«Қуш уясида кўрганини қилади»
Мамлакатимиз ҳудудлардан, ҳудудларимиз туманлардан, туманларимиз маҳаллалардан, маҳаллаларимиз оилалардан, оилаларимиз ота-она, фарзандлардан иборат. Демак, аввало ҳар бир ота-онанинг мафкураси мустаҳкам бўлса, оила, туман, шаҳар, ҳудудлар, яъни бутун мамлакат аҳолиси, Ўзбекистон халқининг мафкураси мустаҳкам бўлади. Бунинг учун ҳар биримиз фарзандларимизни ўз домига илинтиришга интилаётган бузғунчи ғояларнинг мазмун-моҳияти ва мақсад-муддаосини теран билиб қўйишимиз шарт. Бироқ ўтказилаётган тадқиқотлар ота-оналарнинг дунёдаги маънавий таҳдидлар ҳақида билимлари замон талаблари даражасида эмаслигини кўрсатмоқда. Шу боис ота-оналар билан дунёнинг мафкуравий манзараси тўғрисида суҳбатлашишга эҳтиёж туғилади. Чунки «Қуш уясида кўрганини қилади». Мафкура, ғоя масаласида ҳам.
Оилангиз огоҳми?
Ҳозирги вақтда миллат, Ватан ҳимояси биздан ҳушёрлик, огоҳлик, курашчанликни талаб этмоқда. Демак, ҳар биримиз ана шу хислатларни намоён қилишга тайёр бўлмоғимиз керак. Бу ўринда оилаларда мафкуравий тарбиянинг йўлга қўйилиши муҳим аҳамият касб этади. Масалан, ҳар бир йигит-қиз «дини исломни ўргатаман» деган кишининг асл ниятини биринчи мулоқотдаёқ англаб, танишиб, бу даъватга қандай жавоб қайтаришни билиши керак. «Мафкураси мустаҳкам ўзбек» сифатидаги вазифамизни намоён эта олишимиз душманнинг ниятларини армонларга айлантиради. Умидсиз, ниятсиз, дастурсиз душман эса бизга таҳдид сола олмайди. Мафкураси заиф, тарқоқ миллатларнинг ғўр ёшлари бошқа мамлакатларни излаб кетади.
Ҳар қандай нохуш ҳаракат ва муаммонинг илдизи
Бугунги замонда мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кўпроқ кучга эга. Мафкуравий кураш тобора кескин тус олмоқда. Унинг янги ва янги усуллари ўйлаб топилмоқда. Ҳозирги кунда бу таҳдид ва таъсирларга фақат кучли ғоя, соғлом мафкурага эга бўлган оилагина қарши тура олиши мумкин. Бугунги таҳликали давр оилаларда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий тарбия самарадорлигини тинимсиз ошириб боришни талаб қилмоқда. Зеро, юртбошимиз таъкидлаганидек, «Биз ўзимизнинг пировард мақсадимизга эришиш учун замон қандай тез ва шиддат билан ўзгараётганини ҳисобга олган ҳолда, воқеликнинг ортида эмас, балки унинг олдида юришимиз, ҳар қандай нохуш ҳаракат ва муаммоларнинг олдини олишимиз зарурдир».
Маънавий таҳдид турлари
Бу тушунчанинг моҳияти «Юксак маънавият — енгилмас куч» китобида батафсил очиб берилган. Яъни, «маънавий таҳдид деганда, аввало, тили, дини, эътиқодидан қатъи назар, ҳар қайси одамнинг том маънодаги эркин инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг айнан руҳий дунёсини издан чиқариш мақсадини кўзда тутадиган мафкуравий, ғоявий ва информацион хуружларни назарда тутиш лозим».
Эгоцентризм
ХХI аср бошини янги мафкуравий таҳдид ва илмий-технологик асосга қурилган тарғиботлар кураши даври, деб ҳам аташ мумкин. Бу борада М.Саидов: «Бу Ғарб оламида кенг тарқалган эгоцентризм ва эркинлик ниқобидаги ахлоқсизлик фалсафасидир. Эгоцентризм худбинликнинг бир кўриниши бўлиб, фақат ўзини, ўз манфаатларини ўйлаб яшаш, бошқа ҳеч нарсани тан олмасликни билдиради. Инсониятга етказадиган зарари нуқтаи назаридан бу иллат жаҳолат ва ақидапарастликдан асло қолишмайди. Ҳозирги кунда Ғарб дунёсида эркинликни ниқоб қилиб олган айрим кимсалар нафақат бизнинг миллий анъаналаримизни, балки барча халқлар учун қадрли бўлган инсонийлик ақидаларига тўғри келмайдиган турли бузғунчиликларни оммавий ахборот воситалари орқали очиқдан-очиқ кенг тарғиб этаётганини кўриб турибмиз», — дейди.
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил