Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

БОЗОРДА  СОТИЛМАЙДИГАН  БОЙЛИК

Маҳалламиздаги энг чиройли уй Моҳира опаники. Худди хориждаги уйларга ўхшайди: баланд, нақшинкор. Кўчадан ўтганлар доим ҳавас билан боқади. Қишлоқ бўлишига қарамай, ҳамма шароит мавжуд. Шундай уйда яшасанг, ҳаётга бўлган қизиқишинг ортаверади.

— Бувижон, Моҳира опаникига  яна уста келибди. Ўзи данғиллама бўлса, яна нимага уста келди экан-а?

— Қизим, Моҳира опангникидан йил ўн икки ой уста аримайди, — деди бувим хўрсинганча. — Гоҳ у хонасини таъмирлаган, гоҳ бунисини ўзгартирган.

— Пули ҳам жуда кўп шекилли. Саид аканинг хориждаги иши яхшими дейман?! Ҳар ойда пул жўнатиб тураркан. Моҳира опанинг даври ҳам зўр-да!

— Болам, инсоннинг ташқи кўринишига, яшашига қараб ҳеч қачон баҳо берма. Биласанми, Саид аканг у ерларга кетганига неча йил бўлди? Нақд ўн икки йил. Келса ҳам кўпи билан икки йилда бир келиб, бир ҳафта туриб кетади. Гулдай икки фарзанди бор. Тўғри, ҳамма нарса етарли, аммо ота меҳри-чи? Фарзанд тарбияси жуда нозик масала. Оилада болалар ота борлигини ҳис қилиб туриши керак. Айниқса, ўғил бола. Бир марта ёмон йўлга кирдими, уни отадан бўлак ҳеч ким  йўлга сололмайди...

Ҳақиқатан ҳам, Моҳира опага жуда қийин. Тунов куни уйини таъмирлаш учун катта машинадаги бир киши билан қурилиш материаллари олишни гаплашаётган экан. Оилада эркак ҳам, аёл ҳам ўзи. Бувимнинг айтишича, Моҳира опа неча марта Саид акага шу ерда ишлашини, болаларига керак эканини айтибди, аммо эри кўнмабди. Ҳамма шароитни қилиб бераман, қанча десанг, шунча пул юбораман, лекин қайтмайман, дебди. Шундан сўнг Моҳира опа тақдирга тан бериб, фақат болаларининг бахти учун яшайдиган бўлибди, турмуш ўртоғидан эса кўнглини узибди.

Баъзан опанинг кулиб турган юзига қарайману дарди тўла эканини англайман. Унинг кўзида нур йўқ. Ҳаётга, яшашга бўлган умид йўқ. Наҳотки, Саид ака ўз  юртини, болаларини соғинмаса…

Бугун Моҳира опанинг қизига совчи келаркан. Эрталабдан оёғи куйган товуқдай гоҳ у ёққа, гоҳ бу ёққа чопади. Саид аканинг ака-укалари бўлмагани учун дадам ва бувим маслаҳат ошига чиқишади.

Нозиманинг эса кўзида қалқиган ёшни кўриб менинг ҳам кўнглим бузилиб кетди. «Шундай кунда отам ёнимда бўлса эди. Менга бундай уйлар, бойлик керак эмас, фақат отажонимнинг ўзи бўлса бас…»

Одатда, совчи келса, отаси билан маслаҳатлашиб жавобини кейин айтамиз, дейилади. Нозимани-чи? Қиз бола учун «отам маъқул кўрган инсонга турмушга чиқаман», деган орзудан-да, ортиқ бахт бўлмаса керак...

 

Дилфуза ТИЛЛАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Аёл –  миллат бунёдкори

Аёл – миллат бунёдкори

🕔15:33, 06.03.2026 ✔188

Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

🕔17:05, 08.01.2026 ✔349

Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

Батафсил
Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔644

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Аёл –  миллат бунёдкори

    Аёл – миллат бунёдкори

    Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

    ✔ 188    🕔 15:33, 06.03.2026
  • Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

    ✔ 349    🕔 17:05, 08.01.2026
  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 644    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 646    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 729    🕔 15:59, 12.12.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар