Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилКишининг маънавий қиёфаси жамоат жойларида бошқалар билан муносабатга киришишида кўпроқ намоён бўлади. Айни шу муносабат даражасига кўра инсонга «ахлоқли» ёки «ахлоқсиз» сифати берилади. Аммо «ахлоқсиз» баҳоси ҳатто, унинг ҳақиқий эгасига ҳам ёқмайди.
Аксарият ҳолларда, айрим ёшлар қулоқларига «наушник»лар тақиб олиб, атроф-муҳит билан мулоқотни, ёши улуғ нуронийлар ва ёш болали оналарга жой бериш, йўл бериш ҳолларини унутиб қўйишади. Бу инсоний фазилат ва ўзбекона қадриятларимизни унутилиб кетишига йўл очаётгани сир эмас.
Мобиль телефонда баланд овозда суҳбатлашиб, барчанинг диққатини ўзига тортиш ҳам атрофдагиларнинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, она қўлидаги бола ухлаётган бўлса-чи? Қўрқиб уйғонган бола бошқаларни йиғиси билан беҳаловат қилиши онани ҳам хижолатга қўяди. Ёки автобусда баланд овоздан озор чекадиган бемор кетаётган бўлиши ҳам мумкин-ку?! Телефон овози бошқалар учун ёқимсиз мусиқага созланган бўлса-чи? Қўл телефон эгасининг ўзи ҳам бу ҳолдан ноқулайлик ҳис қилмайдими?!
Қимматбаҳо телефон аппаратини кўз-кўз қилиш шахс маданияти етарли эмаслигини кўрсатади. Телефон ўйин учун жиҳозга айланмаслиги керак. Энг ёмони, бу ҳаракат ўзидан катталарга жой бермаслик учун сабаб ёки баҳона бўлмаслиги зарур. Зеро, ўзгалар руҳий ҳолатига салбий таъсир қилмаслик миллатимизга хос фазилатдир.
Жамоат транспортида юришнинг бошқа одоблари ҳам бор. Жумладан, тўхтовсиз сақич чайнаш, ўриндиқлар қопламасини йиртиш, уларга турли сўзларни ёзиш... Бу рўйхат узун. Афсуски, маданиятнинг мана шу оддий қоидаларига амал қилмаётган, қайсидир маънода маънавий жиноятга қўл ураётганлар орамизда ҳамон учрамоқда.
Ҳозир пойтахтимиздаги кўпчилик жамоат транспортлари телевизор билан жиҳозланган бўлиб, уларда асосан «оммавий маданият»ни тарғиб этувчи роликлар намойиш этилади. Бунинг ўрнига қисқа, мазмунли, аниқ мақсадга йўналтирилган ижтимоий роликларнинг мунтазам бериб борилиши йўлга қўйилса, ўзининг ёмон жиҳатларини кўрсатаётган инсонларга тўғридан-тўғри мурожаат қилишга, тартибга чақиришга ўрин қолмасмиди?!
Бу ўринда ҳар бир транспорт воситасининг йўналиш харитаси ёнига «Жамоат транспортлари одоби» қўлланмасини ҳам илова қилиш маълум даражада ижобий натижа бериши мумкин.
Инсон — ақлли мавжудот. Оллоҳ ҳам унга «ақл эгаси» дея мурожаат қилади ва шу тариқа уни ҳам кўкка кўтаради, ҳам мана шу ақлидан, унинг кутилажак оқибатларидан огоҳ қилади, назаримизда.
Бола вояга етар экан, ўзгаларга ёқишга, фазилат жиҳатдан бошқалардан устун бўлишга, доим диққат марказида қолишга интилади. Бу мақсадларга эришишнинг ечими гўзал хулқ, инсоний фазилатлар, ақлга мос хатти-ҳаракатлар эканини ҳаётий тажриба асосида англаб етади. Ушбу фазилатларнинг пойдевори оилада қўйилади. Улар ҳар бир инсоннинг ўзини тутишида, хатти-ҳаракатларида, муомала маданиятида намоён бўладиган ички дунёсининг ифодасидир. Оилавий муҳит одамни ё жисмонан соғлом, маънан етук қилади ёки аксинча. Шундай экан, тарбия учун аввало, ҳар бир ота-онанинг ўзи масъулдир. Ҳар ҳолда, тарбия мевасини биринчи бўлиб уларнинг ўзи татийди.
Яхши хулқ эгаси ўзини ҳар қандай вазиятда ҳам бошқара олади, хатти-ҳаракатларига тўғри баҳо беради, ўзгалар ундан асло зарар кўрмайди. Бир сўз билан айтганда, ахлоқли одам ўзининг кимлигинию нимани исташини яхши билади. Шу сабабдан ҳам, унинг барча ишлари ақл ва идрокка асосланган бўлади. Маънавиятли одам ўзи ва ўзгаларни ҳурмат қилади, қадрлайди, ўзлигини англаб етади, миллий тили, тарихи, маданияти, урф-одатлари, қадриятларини юксак даражада эъзозлайди, улар билан фахрланади.
Руҳи тетик, маънавияти бой инсон гўзалдир. Унинг гўзаллиги адолатида, илмига амалида, халқи ва Ватанига садоқатида намоён бўлади. Халқимиз инсонийликни олимликдан-да юқори қўйган. Бу икки фазилат бирлашган жойда эса том маънодаги комиллик вужудга келади.
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил