Бир куни мактабимизга чиройли ва дид билан кийинган янги муаллим келди. Айтишларича, чет элдаги нуфузли университетларнинг бирида ўқиган экан.
У бизга ҳам инглиз тилидан дарс бера бошлади. Билими кучлилиги бутун дарс давомида инглиз тилида гапиришидан ҳам сезилиб турарди. Аммо синфдагилар учун унинг дарси эмас, бошқа ўқитувчиларга ўхшамайдиган томонлари қизиқ эди.
Айрим қизлар мода деб атайдиган калта юбка, елкаси очиқ кийиму антиқа соч турмаги кўпчиликнинг эътиборини тортар, синфга кирди дегунча ўқувчилар дарсни тинглаш ўрнига унинг кийими-ю пардозини томоша қилиб ўтиришарди. Айниқса, дугоналарим унга маҳлиё бўлиб, хаёлда ўзларини мана шу қиёфада тасаввур қилишарди.
Бу енгил-елпи ҳавас уларда ҳам худди шундай кўриниш ясади, Гулноза опага тақлид қилиш авжга чиқди. Бири уникига ўхшаш сумка кўтарса, яна бири баланд пошнали туфлида келадиган бўлди. Раъно тирноқларини ўстириб, турли рангга бўяса, Наргиза сочини сариқ қиламан, деб онаси билан жанжаллашиб қолди. Ўғил болалар ҳам дарс давомида устозни таърифу мақтовлар билан сийлаб, берган топшириқларини бажариш ўрнига ҳазил-мутойиба қилиб ўтирадиган бўлишди. Шундай қилиб, янги ўқитувчимиз олиб келган шамол барчамизга қўниб, турли манзилларга йўналтира бошлади. Синфдаги муҳит тамомила ўзгарди. Бироқ бу узоққа чўзилмади.
Боласидаги салбий ўзгаришларни сезган ота-оналар мактабимизга арз қилиб келди. Директор ҳам бунинг сабабини тезда аниқлаб, улардан узр сўради ва бошқа бу ҳол қайтарилмаслигига сўз берди. У Гулоноза опани хонасига чақириб, услубини ўзгартириб, болаларга дарс ўтиш ёки бошқа жойдан иш излаш шартини қўйди. Ўқитувчи шахсиятини эмас, балки билимини болаларга сингдириши кераклигини тушунтирди...
Барча эртанги дарсни кута бошлади. Ҳаммамиз устоз иккинчи усулни маъқул кўради, бошқа мактабга кетиб қолади, деб ўйлагандик. Аммо…
Ўқитувчимиз умуман ўзгариб дарсга келди… У болаларга билим беришни ҳар қандай орзу-ҳавасдан устун қўйганди.
Дурдона САФАРОВА
Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони
🕔16:15, 19.02.2026
✔145
Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.
Батафсил
Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?
🕔16:04, 19.02.2026
✔103
Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?
Батафсил
Бир байт ва икки тақдир
🕔14:57, 12.02.2026
✔103
Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.
Батафсил