Куни кеча яна бир хушхабар эшитдик. Халқаро тоифадаги спорт устаси
Надия Дусанова баландликка сакраш секторида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб, «Рио — 2016» Олимпиа ўйинларида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритди. Ҳа, бугун нуфузли мусобақа — Олимпиадага йўлланма олган Надия сингари спортчиларимиз сони саксон нафарга етди!
Ҳар бир халқ, ҳар бир миллатнинг эртанги куни бугун вояга етаётган авлод тақдири билан узвий боғлиқ. Ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллашни мақсад қилган мустақил мамлакатимиз учун ўз фикри, дунёқараши, фаол фуқаролик позициясига эга, замонавий билим ва ахборот технологияларидан тўлиқ хабардор, хорижлик ҳамфикрига муносабатини эркин билдира оладиган ёшларни тарбиялаш энг устувор масалалардан бири сифатида белгиланган эди. Бугунги кун талабини ҳис этиб, мамлакатимиз истиқболини кўзлаб, тараққиёт билан ҳамнафас қадам ташлаш қисқа вақт ичида ўзининг юксак самараларини бера бошлади. Буларнинг барчаси Президентимиз таъкидлаган «Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт!» деган эзгу мақсаднинг ҳаётий ифодасидир.
Айниқса, спорт соҳасидаги ютуқлар юртимиз довруғини дунёга танитгани рост. Ўнлаб спортчиларимиз жаҳоннинг энг юқори шоҳсупаларини забт этиб, давлатимиз байроғини баланд кўтараётгани, уларнинг шарафига мадҳиямиз янграётгани, ҳар бир спортчи учун ҳам, халқимиз учун ҳам чексиз фахр ва ифтихор намунасидир.
Мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш, хусусан, жаҳон ареналарида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қила оладиган спортчи кадрлар тайёрлашга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Ўғил-қизларимизнинг жаҳон андозаларига мос шароитларда билим олишини, жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук инсонлар бўлиб улғайишини таъминлаш, қобилият ҳамда иқтидорини, интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти.
Ўзбекистонда малакали ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш мактабининг илмий ва амалий салоҳияти кўтарилди. Ҳозирда бокс, кураш, дзюдо, эшкак эшиш, футбол каби спорт турлари бўйича мамлакат спортчиларининг малакали мураббийлар бошчилигида залворли ютуқларни қўлга киритаётгани кўпчиликка маълум. Шунингдек, спортнинг бошқа турларини (волейбол, баскетбол, сув спорти) ривожлантириш, малакали педагог ва мураббийларни тайёрлаш имконияти янада кенгайтириляпти.
Кенг кўламда тарғибот-ташвиқот ишлари юритилиб, аҳолининг барча қатламлари соғлом турмуш тарзига жалб қилинмоқда. Ушбу тизимни янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирларнинг ҳаётга татбиқ этилиши келажак авлоднинг ҳеч кимдан кам бўлмай вояга етишига, илғор фан ва техника ютуқлари ҳамда илмий лойиҳалар дунёда эътироф этилишига замин яратади.
Носир ҒАФФОРОВ,
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти талабаси
Аёл – миллат бунёдкори
🕔15:33, 06.03.2026
✔188
Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.
Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ
🕔17:05, 08.01.2026
✔348
Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбияни олиб бориш зарур.
Батафсил
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔644
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил