Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ШОКОЛАД ЭВАЗИГА ТАВСИЯНОМА

Зулфиячи бўлишни ёлғончиликдан бошлаётганлар

Биламан, бировнинг дилини оғритиш каъбани бузиш билан баробар. Эҳтимол, ундан ҳам оғир гуноҳдир.

Лекин одамларга яхшилик қиламан деб ёмонлик қилиб қўйиш бундан-да мудҳишроқ хато. Ҳаммага ёқадиган рисоладагидек одам бўлиш учун эса туғма «истеъдод» керак. Ҳозир одамларнинг кўзига қараб, ишониб кетаверадиган аввалги Адиба эмасман. Аммо инсонни-инсон қиладиган фазилатлар ҳали ҳам инсоний бурчга хиёнат қилмасликда, деб биламан.

Кеча бир жондан-жон қадрдонимни жуда қаттиқ хафа қилиб қўйдим. Фақат... тўғри тушунса бўлгани. Одамлар кўр ёки овсар эмас, атрофида нималар бўлаётганини кўриб, билиб туради. Фақат баъзи нарсаларни бетга айтишга андиша қилади. Андишанинг отини қўрқоқ билган ўша танишим бўлажак Зулфиячилардан яна бирини ёнимга жўнатибди. Ўртада таниш-билишчилик бор, бундан истаганда фойдаланиш мумкин, деб ўйлаганда у нобакор! Зулфиячининг отасига менинг номимдан ўзи тақриз ёздириб, шунга имзо қўйса бўлгани, деб тайинлаб ҳам қўйибди.

— Буни ким ёзди? — деб сўрасам, ҳалиги одам мийиғида кулимсирабгина столим устига шоколад қўйди.

— Бунақа ишлар қўлимдан келмайди, — деб шоколадини қўлига қайтиб тутқаздим. Кейин ўзимга-ўзим «кел, озроқ кенгроқ бўл, балки ўзида ҳам бир нима бордир», деб қоғозга кўз югуртирдим. Афтидан бу тақризни сўз таъмини билган бирор шоир ёки адабиётшунос қоралаган-у исм-фамилиясини қўйишга келганда, буни ўзига эп кўрмасдан, бизга силаб-сийпалабгина «ошириб» юборган. Зулфиячиларни шоирларнинг катта-кичиги, баланд-пасти, қадр-қиммати билан нима иши қолибди, уюшма аъзоси деган жойга имзо чекадиган бир анойини топса бўлди-да! Анойилардан эмаслигимни совуққина салом-алигимдан сезди шекилли, бошқа гап айтишга журъат қилолмади.

Қизгинанинг қораламаларини кўздан кечирдим. Ҳаваскорлик даражасидан ҳам паст. Ўқиган китоблари билан қизиқдим. Яна ўша... ўшалар... Ўшалардан баландлардан бирортасини ўқимаган. Шундай бўлгандан кейин улардан ҳам баландлари ҳақида сўрамай қўя қолдим. Орзулари билан қизиқдим, божхоначи бўлармиш. Буни адабиётга нима дахли бор, десам, қизиқишим-да, дейди.

Зулфия мукофоти шоираларга берилади, божхоначиларга эмас. Агар бунга имзо қўйсам, шоира Зулфия мендан қаттиқ хафа бўладилар, деб кўз ўнгида тақризни йиртиб ташладим. Нима, мен Зулфиячи бўлолмайманми, дегандек умид билан қаради. Отаси эса дарров тақриз ёзган одамга телефон қилиб: «Кулиб турган билан бунингни феъли чатоғ-ку! Буёғини ҳам ўзинг тўғрилаб бермасанг бўлмайди», — деди буйруқ оҳангида.

Хайрлашаётганда негадир қизгинанинг беғубор орзулари, юзидаги иссиққина нуридан ўтолмадим шекилли, бу ёғини очиқчасига гаплаша қолдим: мен имзо қўймаган билан осмон узилиб ерга тушмайди. Балки Зулфиячи ҳам бўларсан, кейин-чи, кейин нима бўлади? Адабиёт йўналишида кетишни ўзинг ҳам истамай турибсан-ку, бу туришда, божхоначи ҳам бўлолмайсан. Гапга тушунадиган қиз экансан, ҳозирдан ҳаётингни ёлғонлардан бошлаб нима қиласан, дедим.

У ниманидир англагандек хонамдан ўйчан чиқиб кетди. Лекин мен ўша танишимнинг раъйини қайтарганимдан пушаймон эмасман. Бундайлар қанчадан-қанча қизларни йўлдан уриб, ҳаётини издан чиқаряпти. Тўғри, улар орасида қисмат шу экан, деб бунга кўникиб кетганлар шоира бўлмаса ҳам қандини уриб юрибди. Лекин мени кўпроқ кетмаганлари ташвишга солади.

Қизларжон, Зулфия мукофотини юракка тақиш керак. Ҳалол касб эгаси, оддий оила бекаси, вафодор аёл, ҳа, вафодор аёл, маърифатли она бўлиш ҳам бу мукофот шарафидан кам эмас. Шунга муносиб бўлиш...

 

Адиба УМИРОВА




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔92

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔163

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔239

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 92    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 163    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 239    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 233    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 318    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар