Шахмат — ақл гимнастикаси. Бу ўйин инсон тафаккурини, фикрини теранлаштиради. Ақлий фаолиятни оширишга ёрдам беради. Бугун шахматга қизиқувчи иқтидорли ёшлар кўп. Ҳатто, ҳали ҳарф танимайдиган айрим болакайлар ҳам бу ўйинни ўйнай олади. У билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Улар улғайган сари маҳорати ошиб, халқаро майдонда дона сурмоқда.
Тошкентлик Ортиқ Нигматов ҳам болаликдан шахматга ошно бўлди. Тафаккур ўйинини пухта ўрганишга ҳаракат қилди. Айни пайтда у катта-катта ютуқларга эришиб келаётган истеъдодли ёш шахматчилардан бири.
— Бобом ўртоқлари билан кўчада шахмат ўйнарди, мен эса ёнларига бориб, ўйинни томоша қилардим, — дейди Ортиқ НИГМАТОВ. — Ҳар бир юриш қизиқишимни оширарди. Шу туфайли, шахматга қизиқиб қолганман. Беш ёшимда мени шахматга беришди. Илк устозим Жасур Мажидовдан шахматдаги ҳар бир дона, унинг вазифасини ўргандим. Кунига 3-4 соат машқ қилардик. Ўйинни яхшилаб ўргангач, аввал кичик-кичик мусобақаларда қатнашдим. Баъзан ютуқларга эришганимда ўзимга бўлган ишонч ортарди. Шунда иштиёқим кучайиб, ақл маҳорабасига кўпроқ вақт ажратдим. Бу зое кетмади. Машаққатли машғулотлар самара бера бошлади.
Ортиқ илк ғалабасини 2007 йил мактабгача таълим муассасалари ўртасида ўтказилган шахмат мусобақасида қўлга киритди. У ҳали мактабга боришга улгурмай, республика чемпиони бўлди. Шундан сўнг, медаллари кўпайиб, ғалаба кетидан ғалабага эришишда давом этаверди. Ёш шахматчи шу кунга қадар саккиз карра ўсмирлар ўртасида, уч марта катталар орасида Ўзбекистон чемпионлигига эришди.
— 2013 йилги Осиё чемпионатидаги иштироким бор салоҳиятимни амалда кўрсатишга имкон берди, — дейди шахматчи. — Ўшанда устозим, ота-онам ва юртдошларим ишончини оқлаш насиб қилди. Ўзбекистон ҳисобига олтин медаль қўшдим. Шу пайтгача ана шу чемпионатда қатнашиб, тўрт карра Осиё чемпиони бўлдим. Ҳар гал ғалаба қозонганимда ич-ичимдан қувониб кетаман. Ватанимизга ёруғ юз билан қайтиш насиб қилганидан бахтиёр бўламан. Бироқ мағлубият аламини тотган вақтларим ҳам бўлган.
Дарвоқе, Ортиқ ўз кучини олимпиадада ҳам синаб кўрди. 2015 йил Монголияда ўтказилган ўсмирлар шахмат олимпиадасида дона суриб, бронза медали насиб қилди. Мағлубиятидан ўзига хулоса чиқарадиган бу йигит изланишдан тўхтамайди. Қаерда хато қилгани устида бош қотиради ва уни тўғрилашга интилади. Бу изланиш эса ўзининг мевасини бериши аниқ. Яқинда Россиянинг Тула шаҳрида ўтказилган Полетов мемориал мусобақасида қатнашган спортчимиз, 9 ўйиндан 7,5 очко жамғариб, биринчи ўринни қўлга киритди.
Ҳозирда Тошкент иқтисодиёт ва сервис коллежида таҳсил олаётган бу шахматчимизнинг мақсадлари улкан. Халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб, байроғимизни баланд кўтарсам, дейди. Бунга эришиш йўлида эса устози Бобур Сатторов билан астойдил машқ қилмоқда.
Ноилахон АҲАДОВА,
«Оила даврасида» мухбири
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔51
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси
🕔14:58, 12.02.2026
✔115
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.
Батафсил
Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди
🕔14:55, 12.02.2026
✔103
Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.
Батафсил