Баъзи болалар каби Дилшод ҳам бирор ишни бажаришни истамаса, «эртага қиламан», деб баҳона қилар, эртаси куни эса ўзини бетобга солиб, турли баҳоналар тўқирди.
Ўқитувчилари ҳам унинг «кейинги сафар»ига ўрганди, аммо уйдагилари ўғлининг бу ҳолатидан ташвишга туша бошлади. Сабаби, ваъдада турмаслик, бепарволик ва дангасалик унга кўп зарар келтириши мумкин эди. Синф раҳбарининг тинимсиз норозилик билдириши эса хавотирини янада оширди.
Опаси ҳам укасининг лоқайдлигидан азият чекар, бирор юмуш буюрса, «эсимдан чиқибди», «эплолмадим» каби ёлғонларидан чарчаганди. Ҳали ёш, улғайгач, тушуниб етар, деб шу пайтгача индамай келди, аммо Дилшоднинг тобора янги ҳийла ўйлаб топиши тоқатини тоқ қилди.
Дилшод мактабга кетгач, онасининг иссиғи чиқиб, аҳволи ёмонлашди. Дорихона уйдан узоқда, аммо мактабга яқин жойда эди. Шу сабаб Дилдора укасига қўнғироқ қилиб:
— Укажон, келишингда дори олиб кел, жуда зарур, — деди, бироқ кимга кераклигини айтмади.
— Қўшимча дарсларим бор, уйга кеч бораман, овқат пулимни ҳам дафтарга ишлатиб қўйдим, — деб пайсалга солди Дилшод. Дарс тугагач, ўртоқлари билан анчагача тўп тепди, яна бироз вақт ўтиши учун компьютерда ўйин ўйнади. Уйга қайтаётганда эса опасига ўзини дарс тайёрлаб келаётгандек кўрсатиш учун китобини қўлига олди. Аммо дарвоза олдида турган тез ёрдам машинаси уни хавотирга солди. Шу пайт опаси олдидан чиқиб:
— Сенга айтган дориларни олдингми? — деди маъюс тортиб. Дилшод энди баҳонага оғиз очганди, қаттиқ йўталаётган онасига кўзи тушди. Югуриб олдига борди, аммо онаси кўзини ҳам очолмади. Иссиғи жуда баланд эди. Дилшод нима гаплигини тушиниб, йиғлаб юборди. Опасини алдаб, вақтни беҳуда ишлар билан ўтказганига қаттиқ пушаймон эди.
Бироздан сўнг онаси ўзига келди ва ўғлини бағрига босди. Унинг «Кечиринг, бошқа такрорламайман», деган сўзи дардига ҳақиқий малҳам бўлди…
Дурдона САФАРОВА
Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони
🕔16:15, 19.02.2026
✔145
Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.
Батафсил
Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?
🕔16:04, 19.02.2026
✔103
Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?
Батафсил
Бир байт ва икки тақдир
🕔14:57, 12.02.2026
✔103
Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.
Батафсил