Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ФИЛ СОТИБ, ПАШША ОЛАЁТГАНЛАР

ёхуд белимизни синдираётган пуч обрў

Тўй ва маросимларни ортиқча дабдабаларсиз ўтказиш кун сайин долзарблашиб бормоқда. Олиб борилаётган кенг кўламли тарғибот ва тушунтириш ишлари кам бўлса-да, самара бераётганига ҳам бот-бот гувоҳ бўла бошладик. Демак, турмушимизда учраётган иллатларга қарши биргаликда ва тизимли курашиш орқали натижага эришиш мумкин. Айрим юртдошларимизнинг шу мавзудаги фикр-мулоҳаза, иқрор ва изтироблари, таклифлари сиз учун ҳам аҳамиятли бўлиши, шубҳасиз.  

ФИЛ СОТИБ, ПАШША ОЛАЁТГАНЛАР

Биламиз-у, аммо...   

Абдумажид САФАРБОЕВ, пенсионер:

— Ўғилларим билан бир неча йил ишлаб, яп-янги машина олгандик. Улов ҳар ҳолда рўзғорга, тирикчилигимизга яраб турди. Кенжамни уйлантиришга гал келганида шу машинани сотишга мажбур бўлдик. Орадан бир йил ўтар-ўтмас, келиним қўлида чақалоғи билан аразлаб кетиб қолди. Оилани бузишга жўяли сабаб бўлмаса-да, келинниям, унинг ота-онасиниям гапга кўндиролмадик. Ахийри, келин қайнота-қайнонанинг хизматини қилмайман, улар билан бир хонадонда турмайман, дегандан кейин ўғлим ҳам уйдан кетиб, у билан яшай бошлади.  

Қурилажак оиланинг келажаги қандай бўлиши тўйга қанча одам чақиришга, уни қайси қиммат тўйхонада ўтказишга, неча хил таом тортишга боғлиқ эмаслигини биламиз-у, аммо... амалига ҳаммамиз сусткашлик қиляпмиз. Мана шу воқеалар содир бўлгандан кейин невараларимнинг тўйларини оддийгина қилиб ўтказдик. Ҳаммаси чиройли бўлди. Эл-юрт мамнун бўлиб, раҳмат айтди. Шунда барчаси ўзимизнинг қўлимизда эканини яна бир бор тушуниб етдим.

 

Ҳаёсизлик тарғиби

Яҳё АБДУРАҲМОНОВ, имом-хатиб:

— Юртимизнинг турли вилоят ва шаҳарларида шу даражада тўй ва маросимлар бўлмоқдаки, унга сарфланган маблағга бемалол ҳовли ёки квартира, ҳеч бўлмаганда кичик бир бизнесни бошлаш мумкин. Ачинарлиси, хурсандчилик кунимни эл-юрт билан бирга ўтказаман, деб қилинган дабдабаларнинг биронтаси динимизга ҳам, миллийлигимизга ҳам, тартиб-қоидаларимизга ҳам, соғлом бир инсоннинг ақлига ҳам тўғри келмайди.

Тўйларга деярли ҳар куни бир «янгилик» қўшиляпти. Мисол учун — тўй кечаси тўйхона деворларини келин-куёвнинг никоҳдан олдин бир-бирининг пинжига кириб тушган суратлари билан безатишда нима маъни бор? Аслида, инсон табиати шундайки, бирор ножўя ишни билиб-билмай қилиб қўйган бўлса, буни бошқалардан яширади, чунки инсон қалбидаги уят туйғуси ўз айбини ошкор қилишга йўл бермайди. Баъзан келин-куёв ёшлик қилгандир, шу нарсани билмагандир, деб улар ҳақда яхши гумонда бўламиз. Лекин уларнинг тепасида турган ота-она, бобо-буви каби кайвонилар-чи? Уларнинг соч-соқолига оқ оралаган, кўпи қўлига тасбеҳ ушлаган бўлса ҳам бундай аянчли ҳолатларга томошабин бўляпти, холос.          

Тўй жондан афзал(?)

Шоҳида СОБИРОВА, ўқитувчи:

— Бизда баъзи одамларнинг яшашдан мақсади машина олиш, данғиллама уй-жой қилиш ва шов-шув бўладиган тўй ўтказиш бўлиб қолгандек гўё. Афсуски, бундайлар кам эмас. Жони оғриб турганда ҳатто, даволанишга ҳам пул сарфламайдиган одамнинг тўй қилишини бир кўринг. Ҳатто, мактабда ўқиётган фарзандининг уст-бошидан, соғлиғидан ҳам пулни тежаб, тўйдаги беҳуда машмашаларга сочиб юборади. Бу биз учун қанақадир «қатъий удум»га айланиб боряпти. Пулни ҳамиша «тўйларга буюрсин», деб йиғамиз. Мақсад шундай бўлгандан кейин умр бўйи топган-тутганини биттагина тўй ўтказишга сарф қилган киши афсусланишни ўйлаб ҳам кўрмаяпти. Яшаб турган уйини сотиб, тўй қилаётганлар бор. Тўйдан кейин катта оила бир ё икки хонали уйда сиқилиб яшайди, у ҳам бўлмаса, ижарада ўтиришади.

Касбим тақозоси учун кўп ота-оналар билан гаплашаман. Болангизнинг тоби бўлмаётган экан, соғлиғига эътиборлироқ бўлинг, бу сизга эртага қимматга тушиши мумкин, десам, «имкониятимиз йўқ» деган она келин олганида тўйига таклиф қилди. Тўғриси, ўша тўйдан қалбим оғриб, томоғимдан ҳеч нарса ўтмай қайтдим.

Кўзлари ёниб турадиган ақл-идрокли ўқувчиларимиз бор, афсуски, улар оилада эътибор, парвариш, ғамхўрлик кўрмаганидан исроф бўлиб кетишяпти... 

Обрўни тўй белгилайдими?

Шораҳмат МИРҲАКИМОВ, ҳунарманд:

— Тўй ҳаётимизнинг энг катта, ҳамма ҳавас қиладиган энг муҳим қисмига айланиб қолган. Бошқа халқларда эса тўй худди туғилган кун ўтказишдай оддий ва кичик бир ҳодиса. Ўттиз-қирқ чақирим наридаги қўшни шаҳарда турадиган қариндошининг тўйига деярли бормайди. Бундан ҳеч ким ҳайрон ҳам бўлмайди. Бизда эса, бир ярим минг чақирим йўл босиб, юртимизнинг нариги бурчагига бўлса ҳам тўйга боришни канда қилмаймиз. Ҳатто, қўшни давлатлардан ҳам меҳмонлар чақирамиз. Чақирган меҳмонимиз нимадир сабаб билан келмаса ё ўзимиз чақирилган тўйга боролмасак, жуда катта гинахонлик бошланади. Бу менсимаслик, кеккайиш, назарга илмаслик деб баҳоланади. Бизнинг ҳадигимиз шундан. Шунинг учун пул, вақт, соғлиқ кетса, кетсин, обрў кетмасин, деб яшаймиз. Катта-катта тўйлар ўтказишни, тўйимизга казо-казолар келишини обрў деб тушунамиз. Мана шу тушунчамиз ўзгармас экан, тўйларни тартибга солиб бўлмайди.

Дилбар ВАИСОВА,

ёзиб олди.

Азиз муштарийлар!

Бу борада сизнинг фикрингиз қандай? Тўй ва маросимларни ихчам ва тартибли, ҳаммага манзур бўладиган қилиб ўтказиш учун сиз нима таклиф билдирасиз? Мулоҳазаларингизни бизга ёзиб юборинг.




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔92

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔163

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔239

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 92    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 163    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 239    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 233    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 318    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар