Жараён      Бош саҳифа

ҲЕЧ КИМ ЖИНОЯТЧИ БЎЛИБ ТУҒИЛМАЙДИ

ёхуд «вояга етмаган» ота-оналар қилмиши

«Фалончининг боласи ўғрилик қилиб, қўлга тушибди». «Писмадончининг ўғли синфдошини пичоқлаб қўйибди...»

ҲЕЧ КИМ ЖИНОЯТЧИ БЎЛИБ ТУҒИЛМАЙДИ

Шундай хабарларни ўқиб ё эшитиб қолсак, ёқа ушлаймиз: «Наҳотки! Муштдай бола-я? Ҳали она сути оғзидан кетмаган тирранча жиноятга қўл урибдими?..» Афсуски, кўрганимиз ҳам, эшитганимиз ҳам кўпинча  рост бўлиб чиқади. Ҳали вояга етмаган, оила қурмаган, ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотмаган, пасту баландини кўрмаган бундай ёшлар қилган қилмиши туфайли «ўғри», «жиноятчи», «қотил» деган тамғаларни бўйнига осиб олади. Ота-онаси юзини шувут, оиласи номини ёмонотлиқ қилади.

Ўйлаб қоласан киши: бу болакайлар куни кеча ҳамма тенгдошлари қатори яхшигина ўқиб юрувди-ку? Тузуккина оиланинг фарзанди эди-ку? Хўш, унда бундай юзқароликларга ким, нима сабабчи? Уларнинг нотўғри йўлларга кириб кетишига қандай омиллар туртки бўляпти?

Шу каби долзарб саволларга жавоб излаб, айрим юртдошларимиз фикрларига қулоқ тутдик.

Энг катта фожиа

Ўғилой ЙЎЛДОШЕВА, Самарқанд вилояти Тайлоқ туманидаги  «Равот» МФЙ фаоли:

— Болаларни ёшликдан меҳнатга ошно тутиш энг самарали йўл, деб биламан. Улар бўш вақти бўлди дегунча, бекорчиликдан ҳар хил маза-бемаза ишларни қилиб кўргиси келади. Бунинг ўрнига бирор бир фойдали меҳнат, машғулот билан банд қилинса, унинг ўзига ҳам, келгусида оиласи бюджетига ҳам фойда келтиради. Албатта, бу ўз-ўзидан бўлиб қолмайди. Ўғил болалар учун, масалан, ота намуна бўлиб, меҳнат қай даражада фойдали машғулот эканини кўрсатиб, исботлаб тушунтирса, болалар ҳам шу руҳда катта бўлишади. Бизнинг энг катта муаммомиз йигирмани уриб қўйган бола оддийгина ер чопишни, кўчат экишни, чироқ куйиб қолса, янгисини ўрнатишни, синиб қолган стулни тузатишни билмайди. Бу эса, ўғил бола тарбиясидаги энг катта фожиадир.

Бекорчи бола эса, истайсизми-йўқми, ўзига ўхшаган такасалтанглар даврасига қўшилади. Жуда кўп жиноятлар, қинғир ишлар ана шундай бекорчиликдан келиб чиқади. Болам жиноят кўчасига кирмасин десангиз, уни аввало, фойдали иш билан машғул қилинг, дегим келади.

Иқтисодий тарбия

Муҳайёхон БОЛТАЕВА, педагогика фанлари номзоди, доцент:

— Айбни доим бошқадан қидиришга ўрганиб қолганмиз. Аслида ёшларнинг жиноят йўлига кириб қолишида биз — ота-оналарнинг бепарволигимиз сабаб, деб ўйлайман. Болаларимизнинг қорни тўқ, усти бут, ҳеч нимага зориқмасдан катта бўлиши учун ҳаракат қиламиз-у, уларнинг тарбияси, таълими, одоб-ахлоқи ҳақида бош қотиришга келганда ҳафсала йўқ. Тутган бу йўлимиз эса охир-оқибат нималарга олиб келиши ҳақида қизиқмаймиз. Болаликдан эрка ўсган, қийинчилик кўрмаган фарзанд қўлимдан барча  иш келади, менга ҳамма нарса мумкин, деган нотўғри, айни пайтда хавфли тасаввурда улғаяди.

Бир зиёли, иқтисодий аҳволи бекаму кўст, ўзига тўқ оилани биламан. Отанинг топиш-тутиши жуда яхши. Нима бўлдию, шу рўзғордан барака кетди. Моддий томондан бироз қийналиб қолишди. Тўкинчиликка, шинам ҳаётга ўрганиб қолган болалардан бири бунга кўника олмади, шекилли, ўз «ризқи»ни кўчадан топишга ҳаракат қилди ва жиноятга қўл урди…

Бола бундай номаъқул ишга юз буришининг бирдан-бир сабаби оилада иқтисодий тарбиянинг йўқлиги, деб ўйлайман. Фарзандларга болаликдан ҳар бир оиланинг иқтисодий аҳволи — иқтисодий тарбияси бўлиши кераклигини тушунтириш эса, албатта ота-онанинг вазифасидир.

Ҳақли айбнома

Зебо АҲМЕДОВА,  психолог:

— Сўнгги пайтларда жамиятимизда вояга етмаган ёшлар жинояти ҳақида кўп гапиряпмиз, ўқияпмиз. Ана шу хабарларни ўзимча таҳлил қилар эканман, аянчли бир хулосага келаман: болаларнинг жиноятга қўл уриши, бу унинг ҳуқуқбузарликка мойиллигидан эмас, ота-онанинг ўзи ҳали «вояга етмагани»дан далолатдир.

Шу ўринда бир мулоҳаза. Дейлик, кимдир отани йўқлаб келди. Ота эса келмиш одамни унча хушламади. Шунда боласини чақириб, отам уйда йўқ деб юбор, дейди. Демак, ота ёлғон гапирди. Буни кўриб ўсган бола эртага ёлғонни киприк қоқмасдан айтаверади-да. Шунинг учун мен тўғри йўлдан адашган болалар ҳақида сўз кетганда янграйдиган, эшитган қулоққа ёқмайдиган гап — жиноятга мойил деган тамғани уларга эмас, оиладаги муҳит, ота-онага тиркалиши лозим бўлган ҳақли айбнома, деб ўйлайман.

Ҳеч ким жиноятчи бўлиб туғилмайди. Ҳеч бир инсон жиноятчилар мактабида ё олийгоҳида таълим олмайди. Кишининг илму зиёга бурканиб, касб-ҳунарли бўлиб элда иззат топишида ҳам ёхуд жиноятнинг жин кўчаларида сандироқлаб, ўз ҳаётини ўзи барбод қилишида ҳам оилавий муҳит, ота-она тарбияси ҳал қилувчи роль ўйнайди. Шу боис болаларимизнинг уст-бошини зарга буркашдан кўра, уларнинг қалбини, имонини илм билан бойитсак, тарбия ила зеб берсак, фарзандларимиздан кутган барча орзу-ниятларимизга албатта эришамиз.

Дилфуза ТИЛЛАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔51

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

🕔14:58, 12.02.2026 ✔115

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

Батафсил
Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

🕔14:55, 12.02.2026 ✔103

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 51    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 115    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 103    🕔 14:55, 12.02.2026
  • Сунъий интеллект  Бизни «руҳиятсиз олам»  Сари тортмаяптими?!

    Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!

    Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчилик­ларга ойна тутилибди мақолада.

    ✔ 93    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Байрам  кунлари  мамлакатимиз  бўйлаб «Долзарб  20 кунлик» тозалик  тадбирлари ўтказилади

    Байрам кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилади

    Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

    ✔ 190    🕔 09:33, 19.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар