Жараён      Бош саҳифа

УЮШМАГАН ЁШЛАР БИРЛАШСА

юрт равнақи учун катта куч

Олтмишдан ошган ота эртаю кеч ишлаб пул топади. Айни билаги кучга тўлган ўғил эса салқингина уйдан кўчага чиқай демайди. Чиққанда ҳам бекорчилар даврасига қўшилиб, ҳеч кимга фойдаси тегмайди. Коллежни тамомлагач, «иш йўқ» баҳонаси билан бир неча йиллик умрини шу зайлда ўтказаётган ёшлар оз дейсизми?

УЮШМАГАН ЁШЛАР БИРЛАШСА

Аниқ ҳаётий мақсад-муддаога эга бўлмаган бу каби ёшлар ­оилани ҳам, жамиятни ҳам ортга тортаверади. Ҳатто, улар орасида кимларнингдир қўлида қўғирчоққа айланиб, оғир жиноятларга қўл ураётганлари ҳам бор гап.         

Ҳар бир ота-она фарзандининг вояга етиб, мустақил фикрлайдиган, ўз орзу-ўйларига эга шахс бўлишини истайди. Унинг жамият равнақига ҳисса қўшиши, инсонларга нафи тегишини сўраб умр бўйи дуо қилади. Худди шундай, биз улғайган бу она замин, Ватанимиз учун ҳеч биримиз бегона эмасмиз. У ҳам яқинларимиз каби ютуқларимиздан қувонади, ташвишимиздан ғамга ботади. Аммо беш бармоқ баробар бўлмагани каби ҳар бир ёшнинг ҳаётда ўз ўрнини топиб кетиши осон кечмайди. Бу турли омиллар, инсоннинг табиати билан боғлиқ жараёнлардир. Шундай ёшларни ҳам фаоллар қаторига қўшиш, уларнинг иқтидорини намоён этишига имкон яратиб бериш, жоиз бўлса, тўсиқларни енгиб ўтишига ёрдамлашиш бугунги ёшлар сиёсатининг асосий йўналишларидан биридир.   

Шу мақсадда уюшмаган ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, бандлигини таъминлаш, ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш учун 30 апрелдан 9 май кунига қадар республикамизнинг барча туман, шаҳарларида «Уюшмаган ёшлар билан ишлаш ҳафталиги» ўтказилди.

— Ҳафталик давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан уюшмаган ёшлар учун турли спорт мусобақалари, саломатлик акциялари ташкил этилди, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши бандликка кўмаклашиш ва ижтимоий ҳимоя бўлими бош мутахассиси Бунёд ҒОФУРОВ. — Шунингдек, миллий халқ ўйинлари, маънавий-маърифий, ижтимоий-ҳуқуқий йўналишдаги тадбирлар, уюшмаган ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш, ёшлар туризмини оммалаштириш, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилишга доир лойиҳалар амалга оширилиши натижасида мамлакат бўйлаб 500 мингга яқин уюшмаган ёшлар қамраб олинди.

Тадбир доирасида маҳаллалардаги кам таъминланган оилалар, ногиронлар, ижтимоий ёрдамга муҳтож кексалар ҳолидан хабар олиш, уларнинг уй юмушларига кўмаклашиш, ҳудудларда амалга оширилаётган «Обод қишлоқ» дастури бўйича қурилиш-таъмирлаш ишларида уюшмаган ёшларнинг иштирокини таъминлаш орқали ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

Ўтказилган 7 минг 193 та тадбир давомида жами 411 минг 221 нафар уюшмаган ёшлар қамраб олиниб, улардан 9 минг 175 нафари ишга жойлаштирилди, 11 минг 91 нафар ёшлар тадбиркорлик фаолияти бўйича ўқитилди, 3 минг 683 нафар йигит-қизга ижтимоий ёрдам, 4 минг 828 нафарига психологик хизматлар кўрсатилди. 3 минг 421 нафар ёшлар «Устоз-шогирд» анъаналари бўйича уста-ҳунармандларга бириктирилди, 11 минг 869 нафар ёшлар турли йўналишдаги тўгаракларга жалб қилинди.

— Ҳафталик давомида мен ҳам спортнинг кураш тури бўйича ғолибликни қўлга киритдим, — дейди ғузорлик ёш полвон Олимжон АВАЗОВ. — Энг қувончлиси эса, очиқ мулоқотда берган таклифим асосида банкдан Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида имтиёзли кредит олиб, ўзимни миллий кураш залимни очиш арафасидаман. Келажакда ютуқларни қўлга киритиш учун бор куч-ғайратимни ишга соламан.

Эзгу мақсадлар атрофида бирлашган ёшлар юрт ривожи учун кенг кўламли ишларни амалга ошириши аниқ. Фақатгина уларга имкон бериб, бироз йўналишга солишнинг ўзи кифоя.

Шаҳноза ШОЖАЛИЛОВА




Ўхшаш мақолалар

Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔51

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

🕔14:58, 12.02.2026 ✔115

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

Батафсил
Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

🕔14:55, 12.02.2026 ✔103

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 51    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 115    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 103    🕔 14:55, 12.02.2026
  • Сунъий интеллект  Бизни «руҳиятсиз олам»  Сари тортмаяптими?!

    Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!

    Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчилик­ларга ойна тутилибди мақолада.

    ✔ 93    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Байрам  кунлари  мамлакатимиз  бўйлаб «Долзарб  20 кунлик» тозалик  тадбирлари ўтказилади

    Байрам кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилади

    Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

    ✔ 190    🕔 09:33, 19.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар