Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилОила муҳити бола дунёқарашини шакллантириш ҳамда ахлоқ меъёрини қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этиши ҳеч кимга сир эмас. Катталарнинг юриш-туриши, хатти-ҳаракатлари боланинг маънавий қиёфаси шаклланишида катта таъсир кўрсатади.
Бобомиз Абдурауф Фитратнинг «Халқнинг аниқ мақсад сари ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши ёки заиф бўлиб хорликка тушиши, бахтсизлик юкини тортиши, эътибордан қолиб, ўзгаларга тобе ва қул, асир бўлиши уларнинг ўз ота-оналаридан болаликда олган тарбияларига боғлиқ», деган фикри бугун ҳам долзарб аҳамият касб этаётгани бежиз эмас.
Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, болалик давридаги одатлар аста-секин унинг қалбига сингиб, мустаҳкамланиб боради. Шунинг учун ҳам кундалик турмушда бола одамларнинг бир-бирига ҳурмат-эътибор билан қарашини, ўзаро ёрдам беришини, мулойимлиги, софдиллиги ва меҳнатсеварлигини кўриб улғайиши керак. Бу жиҳатлар унинг келгусида ота-онасига, атрофдаги кишиларга, Ватанга, меҳнатга, ўз бурчига муносабатини белгилайди. Фарзандимизда жамиятга муносиб бўлиш, бурч ва масъулият, виждон, ор-номус, садоқат каби инсоний фазилатларни шакллантириш бизнинг инсоний бурчимиздир.
Болаларни ахлоқий тарбиялашнинг яна бир муҳим жиҳати, уларга қўйиладиган талаб ва тарбиявий таъсир кўрсатиш ўртасида бирлик бўлишидир. Бунинг учун таълим муассасаси, оила, маҳалланинг қатъий ҳамкорлиги мақсадга мувофиқ бўлади.
Бугунги кунда кўпчилик ота-оналар пул топишнинг муҳимлиги, ишнинг кўплигини рўкач қилиб, фарзанд тарбиясига бепарво бўлаётганига, бунга деярли вақт ажратолмаётганига гувоҳ бўламиз. Улар мактабда икки ойда бир марта ўтказиладиган ота-оналар мажлисига ҳам келишмайди. Айниқса, бу борада оталарнинг бутунлай бефарқлиги ачинарли ҳолат. Зеро, фарзанд тарбиясида отанинг ўрни беқиёс. Бу масала ҳар бир фарзанд ўстираётган отанинг зиммасидаги энг залворли масъулиятдир. Афсуски, буни ўз вақтида англаб етмаслик, вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва жамият ҳаётига хавф солаётган яна кўплаб иллатларнинг авж олишига сабаб бўлмоқда. Шундай экан, ўзимиз ва юртимиз равнақи учун азиз фарзандларимиздан меҳримиз ва эътиборимизни дариғ тутмайлик.
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил