Бу инновацион ғоя маҳсулот сифатини сақлайди ва энергия сарфини камайтиради.
Кимё — фанлар ичида анчайин мураккаби. Унда биргина янгилик яратиш учун лабораторияда жуда кўп вақт ўтказиш, узоқ заҳмат чекиш талаб этилади. Олинган натижаларни қайта-қайта синаш, текшириб кўриш, яна тажрибалар... Хуллас, бу жараён ҳатто, бир неча йилгача давом этиши мумкин.
Бугун юртимизда яхши кимёгар бўлишга интилаётган, шу соҳада изланиш олиб бораётганлар кўп. Шулардан бири Тошкент кимё-технологиялари институтининг тўртинчи курс талабаси Абдураҳмон Миркомиловдир. У ўз илмий-тадқиқот иши билан соҳа ривожига ҳисса қўшишга астойдил ҳаракат қилаётган умидли ёшлардан.
— Коллежни тамомлагач, Тошкент кимё-технологиялари институтининг озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси факультетига ўқишга кирдим, — дейди Абдураҳмон МИРКОМИЛОВ. — Талабаликнинг илк йилларидаёқ янгилик яратишга интилдим. Бу мақсадга эришишимда устозим — профессор Асқар Ортиқов яқиндан ёрдам берди. Илмий раҳбар бўлди.
Шундай қилиб, ўтган йиллар давомида Абдураҳмон таълим олиш билан бирга, илмий изланишдан тўхтамади. Ниҳоят, ўзи истаган натижага эришди. Маҳсулотларни қуритиш объектларининг компьютер моделларини шакллантириш, бошқаришда оптимал ечим топиш, улардан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича илмий-тадқиқот ишини яратди.
— Унда қуритиш объекти қилиб картошка, сабзи, пиёз сингари экинларни олдим, — дейди талаба. — Асосий мақсадим жараёнда маҳсулотнинг сифатини сақлаб қолиш, шу билан бирга, сарфланадиган энергия миқдорини камайтириш эди. Бунинг учун қуритиш жараёнида имкон қадар паст ҳароратдан фойдаланиб, қисқа фурсатда, минимал энергия сарфлаш орқали керакли натижага эришиш усулларини тадқиқ қилдим. Уринишларим бесамар кетмади. Ҳар томонлама мос келадиган усулини топдим. Буни амалга оширишнинг компьютер дастурларидан фойдаланиш, шунингдек, математик ҳисоб-китобини ҳам кўрсатиб беришга ҳаракат қилдим. Илмий изланишим давомида каскадли қуритиш технологиясини қўллаш орқали жараённинг жадаллигини оширишга, такомиллаштиришга эришдим.
Абдураҳмон илмий ишлари билан институт талабалари ўртасида ўтказилган «Умидли кимёгарлар — 2017» анжуманида 2-ўринни эгаллаган. Шу кунга қадар бу каби илмий анжуманларда ўзининг илмий мақолалари билан фаол иштирок этиб келмоқда. Талабанинг изланишлари, қилган меҳнати бесамар кетмади. Яқинда у ана шу илмий-тадқиқоти билан институт тарихида илк бор Президент стипендияси соҳиби бўлди.
— Тўққизинчи синфдалигимдаёқ: «Бир кун мен ҳам талаба бўламан ва Президент стипендиясини оламан», дея орзу қилардим, — дейди А.Миркомилов. — Бугун ниятим рўёбини кўриб турибман. Бир нарсага, холис ният қилган, астойдил интилган, ҳаракат қилган ҳар бир инсон жамиятимиз ривожига ўз ҳиссасини қўша олишига ишонаман.
Асилахон ЗАЙНИДДИНОВА,
Талаба
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔51
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси
🕔14:58, 12.02.2026
✔115
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.
Батафсил
Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди
🕔14:55, 12.02.2026
✔103
Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.
Батафсил