Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Закот ва фитрни кимларга берасиз?

Шу пайтгача закот, фитр, фидя, вақф ва бошқа эҳсону хайрияларни йиғиш билан бирон ташкилот шуғулланмаган.

Закот ва фитрни кимларга берасиз?

Шу кунларда юртдошларимиз Рамазон ҳайитигача адо этилиши зарур бўлган фитр садақасини муносиб кишиларга бериш тараддудида. 

Эндиликда давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан, «Вақф» хайрия жамоат фонди ташкил этилиб, мазкур масъулиятли вазифани бажариш ушбу фондга юклатилди.

Вақф нима?

Вақф нарсани Аллоҳ мулки ҳисобида сақлашдир. Яъни, вақф қилинган нарса вақф қилувчининг мулкидан чиқади ва Аллоҳ мулкига айланади. Бундай мулкдан келадиган фойда вақф қилувчи нимани назарда тутиб ният қилган бўлса, ўша ўринларга сарфланади. Бундай мулкнинг савоби абадий бўлади. Вақф қилинган нарса сотилмайди, ҳадя қилинмайди, мерос бўлмайди.

Мулк — чин эгасига

— Ушбу фонднинг ташкил этилиши аҳолига катта қулайлик яратади, — дейди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуриймон ­Абулҳасан. — Яъни, инновацион техналогиялар соҳага жорий қилинди. Авваллари фуқароларимиз диний мажбуриятларни бажариш чоғида кўплаб тушунмовчиликларга дуч келган. Ҳозирда эса бу муаммоларни бартараф этиш учун фонд ташкил этилди. Аҳоли қулай электрон тизим орқали ҳам закот ва эҳсонларини кўрсатилган ҳисоб рақамларига юбориши ва бу билан масжид, зиёратгоҳ, диний таълим муассасаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари,  аҳолининг ҳақиқатда ижтимоий ҳимояга муҳтож, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда кўплаб бошқа эзгу мақсадларга ўз ҳиссаларини қўшиши мумкин.

Фондга нақд пул, пластик карталари ва электрон тўлов тизимлари орқали тушаётган маблағлар махсус дастур ёрдамида ягона серверда тўпланиб, таҳлил қилинади. Фонднинг алоҳида ҳисоб рақамида тўпланган маблағларнинг мақсадли сарфланишида шаффофликни таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар ҳам тақдим этиб борилади.

Қандай сарфланади?

«Вақф» хайрия жамоат фондида закот, ушр, фитр, фидялар йиғиш ва уларни  ҳақдорларга етказиш учун алоҳида бўлим ташкил этилган. Бу каби маблағлар фақатгина жисмоний шахсларга мулк қилиб берилиши шариатда қатъий белгилаб берилгани сабабли уларни масжид ва мадрасалар, меҳрибонлик уйлари каби юридик ташкилотлар таъминоти учун сарфлаш жоиз эмас. 

Хайрия ёрдамлари учун ҳам фондда алоҳида бўлим ташкил этилган. Бу маблағлар фонднинг вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ҳақиқий ҳақдорларнинг эҳтиёжи учун ишлатилади.

Шунингдек, вақф сифатида ажратилган мулклар фонднинг вақф бўлими томонидан назорат қилиб, ундан келган фойда эса вақф эгаси ирода қилган ўринларга сарфлаб борилади. 

Электрон тўлов мумкин

Фонд маблағлари масжид ва диний таълим муассасалари биноларини қуриш, таъмирлаш, қайта таъмирлаш, диний таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассис ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор эзгу мақсадлар учун ҳам сарфланади.  

— Ушбу қутлуғ дамлар  саховат, хайр-эҳсоннинг айни фурсатидир, — дейди «Вақф» хайрия жамоат фонди раиси Жалолиддин ҲАМРОҚУЛОВ. —  Рамазон ойида ҳар бир амалнинг савоби етти юз баробар зиёда қилиб берилиши ҳадиси шарифларда баён қилинган. Динимизнинг устунларидан бири бўлган закот ибодати йилда бир бор муборак Рамазон ойида адо этилиши урфга айланган. Зеро, закот поклик ва барака демакдир.

Кўнгилларга меҳр улашиб, ўз маблағларини динимиз манбаларида белгиланган тартибда эзгу ишларга етказишни истаган мўмин-мусулмонлар закот, хайрия ва бошқа алоҳида маблағларни электрон тўлов тизими орқали амалга оширишлари мумкин. Аҳолига енгиллик яратиш мақсадида Click, Payme ва MBank тўлов тизимлари орқали ҳам маблағлар ўтказиш мумкин. Шунингдек, жойларга ўрнатилган фонднинг махсус инфокиосклари орқали ҳам тўловни амалга ошириш имкони бор. Ҳозир бундай киосклар пойтахтимизда ўн иккита жойга ўрнатилган. Уларда «Вақф хайрия», «Вақф» закот, фидя, фитр, ушр» ҳамда «Вақф вақф» хизматлари мавжуд. Керакли бўлимни танлаб, муайян маблағ юборилади. Мазкур тўлов «Вақф» хайрия жамоат фондининг тегишли бўлимига бориб тушади ҳамда шариатда кўрсатилган ўринларга ишлатилиши таъминланади. Бу жараён шаффоф бўлиб, уни ҳамма кузатиб бориши мумкин. Яъни, фонд қанча маблағ келиб тушгани ва унинг сарфланишини ўз сайти (vaqf.uz) орқали доимий эълон қилиб боради.

Маълумот:

«Вақф» хайрия жамоат фонди ҳисобига 6 июнь куни 2 079 064 сўм келиб тушган. Шундан:

Хайрия учун: 264 126 сўм;

Закот, ушр, фитр ва фидя учун:  1 618 190 сўм;

Вақф учун: 196 748 сўм тушган.




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔92

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔164

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔239

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 92    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 164    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 239    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 233    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 318    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар