Жараён      Бош саҳифа

Наманганда шундай ёшлар бор экан...

Кутубхонадаги «фон».

Ҳар йили биттадан тил ўрганиш!

Ҳар пайшанба велопойга.

Наманганда шундай ёшлар бор экан...

Наманган ҳақида гап кетганда «гуллар шаҳри», деган таърифни эслаймиз. Чиндан ҳам, Фарғона водийсининг таровати, бетакрор табиати кишини ўзига мафтун этади. Поездда савлат тўкканча мағрур турган тоғлару пастликлардаги қишлоқлар, суви мавжланиб оқаётган сойлар, қум тепаликлардан ўтиб, бу гўзал шаҳарга етиб келдик. Мақсадимиз, ёшлар билан учрашиб, уларнинг давлатимиз томонидан берилаётган имкониятлар, яратилаётган шароитлардан нечоғлик унумли ва оқилона фойдаланишаётганини ўрганиш эди.

«Биз сен билан!»

Пештоқига «Ёшлар маркази», дея ёзилган чиройли бино йигит-қизлар билан гавжум эди. Бизни кираверишдаги катта залда кутиб олишди. Дастлаб, скрипка овози янгради, сўнг куй-қўшиқ, рақслар... Зинадан иккинчи қаватга кўтарилдик. Бу ерда «Камалак» сардорлари ўз лойиҳаси устида ишламоқда экан. Унинг ёнида эса мўъжаз кутубхона.

— Оққон касалига чалинган болаларга ёрдам бериш мақсадида «Биз сен билан!» лойиҳасини амалга оширяпмиз, — дейди Наманган вилояти «Камалак» сардори Мастурахон НАБИХОНОВА. — Бунинг учун одамлар гавжум жойларга махсус оқ қоғозлар ўрнатдик. Унга ҳамма ўз тилагини ёзади. Махсус қутичага саховатпеша кишилар пул ташлашади. Тўпланган маблағ ёрдам учун сарфланади. Лойиҳа ҳафтада бир марта ўтказилмоқда.

«Камалак» сардорлари билан суҳбатлашганда уларнинг 30 нафардан ортиғи шу марказда ҳар куни учрашиб, янги ғоялар устида ишлаши, улар марказга бошқа туманлардан қатнашини билиб олдик. Кўринишидан шижоат сезилиб турган «Камалак»чилар ишига халал бермай, кутубхонага ўтдик.

Ёшлар марказида кутубхонанинг ташкил қилингани, керакли барча шароитнинг яратилгани болалар учун катта совға бўлди. Бугун уларнинг ўзлари ташаббус билан чиқиб, кутубхона фондини китоб билан тўлдиришмоқда. Гарчи хонадаги ёруғлик етарли эмаслиги, кондиционерга эҳтиёж борлигига қармай, ўқувчилар етарлича кўп. Қолаверса, бу ерга исталган вақт китобхонлар келиб китоб мутолаа қилиши мумкин.

Еттинчи синфда — еттита тил

Исҳоқхонтўра Ибрат мавзеси. Наманганнинг Тўрақўрғон туманида жойлашган бу мавзе шоир ва маърифатпарвар Исҳоқхонтўра Ибратнинг амалга оширган ишлари ҳақида ҳикоя қилади.

Бу инсон бу ерларда бир вақтлар катта боғ яратган, қаерга бормасин, албатта, кўчат олиб келиб эккан экан. Афсуски, қатағон қурбони бўлган. Боғ ва тўплаган китоблари йўқ қилинган. Шунингдек, хаттотлик санъатидан ҳам хабардор Ибрат 75 йиллик умри давомида кўп хайрли ишларни амалга оширган. Наманганга илк бор фотоаппарат олиб келгани бунга мисолдир.

— Мавзе 1860 йилда Ғоибназар Қози томонидан бунёд қилинган, — дейди музей фонд сақловчиси Достонбек ­ҲОШИМОВ. — Бундан мақсад, диний таълим бериш эди. Ундан кейин Исҳоқхонтўра Ибратнинг ўзи ҳам 20 йил давомида шу ерда қозилик қилган. Мустамлакачилик йилларида, бинонинг орқа тарафи бузиб ташланган. Бироқ ҳозирда у қайта тикланган бўлиб, Ибрат номи билан музей очилган. Унда юздан ортиқ экспонатлар сақланмоқда.

Замонавий кўринишдаги Ибрат номидаги мактабнинг хоналари ҳавас қилгудек. Компьютер жиҳозлари, парта ва стуллар, хуллас, ҳаммаси замон талабига мос. Бу ердаги ҳар бир хона алоҳида тил ўқитишга мўлжалланган бўлиб, ўқувчилар синфига қараб, ўрганадиган тиллари сони ортиб боради. Яъни, биринчи синфда битта, иккинчи синфда иккита, учинчи синфда учта... Тасаввур қилинг, агар сиз еттинчи синф ўқувчиси бўлсангиз, у ҳолда еттита хорижий тилдан таълим оласиз. Ўқувчиларга ҳавас қилдик.

Соғлиқ ёки соврин учун?

Эрта тонгдан Ҳаққулобод-Учқўрғон йўналишидаги катта йўлда тумонат одам тўпланган. Бу ерда ҳадемай, марафонга старт берилади. Хавфсизликни таъминлаш учун тадбирга ички ишлар, соғлиқни сақлаш ходимлари ҳам сафарбар этилган. Аёллар ва эркаклар ўртасидаги марафон беллашуви алоҳида-алоҳида ташкил этилган. Шунингдек, веломарафон ҳам уюштирилди. Унда исталган ёшдаги кўнгиллилар иштирок этишди.

Старт берилиши билан аёллар, қизлар марра сари югура кетишди. Ҳамкасбларимиз орасида ҳам кўнгиллилар топилиб, улар ҳам югурувчиларга қўшилиб олишди. Бир-бирини қувиб ўтаётган марафончилар финиш сари интилмоқда. Аслида марафон совға, соврин учун эмас, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган. Лекин барибир ғолиблар аниқланди.

— Веломарофонда иккинчи марта иштирок этяпман, — дейди 8-синф ўқувчиси Нодирбек ­АБДУЛЛАЕВ. — Ўтган гал иккинчи ўринни олган эдим. Бугунги марафонда биринчилик насиб этди. Масофанинг ярмида бошқа иштирокчиларни ортда қолдириб, биринчи бўлиб маррага етиб келдим. Энди маҳалладошларим, ўтроқларим ҳам қизиқиб, марафонда иштирок этиш истагини билдиришяпти.

Ҳа, норинликлар ҳар якшанба югуриш, пайшанба кунлари велопойга бўйича ана шундай марафонлар ўтказишга одатланган.

Зиё маскани

Норин тумани Матбуот ва ахборот-кутубхона маркази қисқа муддатда таъмирланиб, керакли жиҳозлар билан таъминланган зиё масканига айланибди. Унинг фонди Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ҳадя қилинган китоблар ҳамда ҳудуддаги коллеж ва лицей китоблари билан бойитилган.

— Ҳали янги кутубхона бўлганимиз учун ўқувчиларимиз кўп эмас, — дейди Норин тумани Матбуот ва ахборот-кутубхона маркази раҳбари Гулсора УМАРОВА. — Шунга қарамай, китобхонларимиз сони ортяпти. Бугунга қадар 595 нафар китобхон рўйхатдан ўтган. Кунига 50 нафардан зиёд ўқувчи келиб турибди. Китобхонликни тарғиб қилиш учун кўчма кутубхоналар ташкил қилишни мўлжаллаяпмиз.

Ҳозирда 100 минг китоб фондига эга кутубхона ўз ўқувчиларига муштоқ. Ўқувчилар эса... Қизиқувчанлик устун келиб, уларга: «Кутубхонага тез-тез келиб турасизми? Қандай китобларга қизиқасиз?» каби саволларни қалаштириб ташладик. Натижа афсуски кўнгилдагидек бўлмади. Сабаби, қўлида ушлаган китоб номини ҳам айтиб бера олмаётган «китобхонлар»ни кўриб, очиғи, нима дейишни ҳам билмай қолдик. Шунча яратилган шароит, имконият, кутубхона ходимларининг саъй-ҳаракати, шунча меҳнат қаерга кетяпти?..

Мухтасар айтганда, сафаримиз давомида Наманган ёшлари билан учрашдик, намунали мактаб, болалар учун ёзги оромгоҳ фаолияти билан танишдик. «Обод қишлоқ» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларни кузатдик. Ёшлар иттифоқи кўмагида ўз бизнесини йўлга қўйган тадбиркорлар билан танишдик.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

 «Оила даврасида» мухбири

Тошкент-Наманган-Тошкент




Ўхшаш мақолалар

Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

🕔15:55, 21.05.2026 ✔36

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
«Олтин қалам»  XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

🕔08:50, 23.04.2026 ✔113

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.

Батафсил
Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔178

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 36    🕔 15:55, 21.05.2026
  • «Олтин қалам»  XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

    «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

    Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.

    ✔ 113    🕔 08:50, 23.04.2026
  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 178    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 240    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 322    🕔 14:55, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар