Фермернинг ушалган орзуси.
Андижонда тенгдошларига ўрнак бўлаётган истеъдодли йигит-қизлар кўп. Айниқса, инновацион лойиҳалари орқали устозлари ишончини оқлаб, ўз ғоялари асосида тадқиқот олиб бораётган ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Андижон қишлоқ хўжалиги институти талабаси Ойжамол Имайдинова ҳам ана шундай изланувчан ёшлардан.
Вилоятнинг Жалақудуқ туманида туғилиб, вояга етган тенгдошимиз яқинда агроинженер дипломини қўлга киритди.
Ойжамол ўтган тўрт йил давомида астойдил изланиб, илмий раҳбари, профессор Толибжон Худойбердиев ҳамда ассистент Раҳимжон Муродов билан ҳамкорликда мамлакатимиздаги барча фермерлар орзусини ушалтиришга муваффақ бўлди. Жуда зарур тадқиқотга қўл урган ёш олима буғдой экувчи инновацион машина (сеялка) яратди. Ҳозир ушбу ишланмасига патент олиш ҳаракатида.
— Амалда қўлланилувчи сеялкалар 800 килограммгача уруғликка мўлжаллангани туфайли буғдой уруғини қадашда деҳқонлар анча қийналади, — дейди ёш тадқиқотчи Ойжамол ИМАЙДИНОВА. — Шунингдек, дон экиш машинаси уруғни айнан мўлжалдаги жой, яъни олдиндан тайёрлаб қўйилган суғориш ариқчаси ичига эмас, балки атрофига ҳам сочиб кетади. Натижада уруғнинг бир қисми йўқотилади. Ариқчаларга тушмай қолган уруғлар очиқ майдонда қолиб кетиб, ёмғир ва қор таъсирида нобуд бўлиши тайин. Ишланмам эса, юқоридаги муаммони бартараф этади ва бирйўла учта вазифани бажаради: ариқча очади, уруғни экади ва ерга ишлов беради. Ундан экинни ўғитлаш жараёнида ҳам фойдаланиш мумкин. Тадқиқотимиз Андижон туманидаги бир қанча фермер хўжаликлари далаларида синовдан муваффақиятли ўтди. Натижа ҳам йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Ҳосилдорлик 15-20 фоизга ошган бўлса, ёнилғи сарфи 20-25 фоизга камайди.
О.Иймадинова бу лойиҳа билан «Юрт келажаги» кўрик-танлови ҳамда «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар» ярмаркасининг мамлакат босқичида қатнашган ҳамда Андижон вилояти ҳокими стипендиясига сазовор бўлган. Жорий йилда Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги Ихтирочи аёллар уюшмаси томонидан илк бор ўтказилган «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» кўрик-танловида ҳам қатнашиб, совриндорлар сафидан жой олди. Беллашувнинг вилоят босқичида 116 нафар иштирокчини ортда қолдирган қаҳрамонимиз танловнинг Республика босқичида «Талаба-қизнинг энг истиқболли инновацион лойиҳаси» номинацияси бўйича бош совринни қўлга киритди.
— Айни пайтда бакалавриат босқичини тамомладим, — дея давом этди ёш ихтирочи. — Келгусида магистратурада ҳам таҳсилни давом эттириб, ҳам олима, ҳам педагог сифатида фаолият юритиш ниятидаман. Фермерларимиз оғирини енгил қилишга хизмат қиладиган мослама яратиш орзуим амалга ошганидан хурсандман. Уни янада такомиллаштираман. Ишланмаларим қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаси ривожига катта ҳисса қўшишини истайман.
Миролим ИСАЖОНОВ,
Андижон вилояти
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил