Ўқув йили якунланиш арафасида вилоятлардан келган талабалар тараддудга тушади.
Эрта-индин уйга бораман, деган талаба борки, йўл ҳақидан норози. Боиси, енгил автомобиль ҳамда автобус ҳайдовчилари «мавсум», дея нархни икки баравар қиммат қилиб олади. Талаба нима қилсин? Поездда кетаман деса, байрам ва таътил вақтлари чипта топишнинг ўзи энг катта муаммо. Талаба яна «учарлар» хизматидан фойдаланишга мажбур. Бундай кўнгилсиз ҳолатларга чек қўйиш, йўловчи ташишни назоратга олиш вақти келмадимикан?
«Чернаевка»гача қанча?
Кўча-кўйда, албатта, катта қилиб ёзилган жой номларига кўзимиз тушади. «Яшнобод», «Гулзор», «Янги ҳаёт», «Шаҳристон», «Амир Темур»... Бироқ бу номларни уйда, кўча-кўйда негадир ишлатмасдан, ўрнига эски номларидан фойдаланамиз. Нега? Жойларга бериладиган ном фақат қоғозда, пештахталарда қолиб кетмаслиги лозим. Ушбу ўзбекона жой номларини нутқимизда кўпроқ қўллаш, бошқаларни ҳам бунга ўргатиш мақсадида замонавий ва интерфаол лойиҳалар ишлаб чиқиш зарур назаримда.
Муниса АЪЗАМОВА,
ЎзДЖТУ талабаси
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил