Рақибни 5:4 ҳисобида ютиб турганди...
Кураш гилами кимнидир ғалаба сари элтадиган, кимнидир мағлубият аламини тотишга мажбур қиладиган майдондир. Чунки бу — спорт! Шу майдонда ўзбек йигит-қизлари ор-номус учун беллашади. Республика Олимпия захиралари коллежи ўқувчиси Илҳом Баҳромов ҳам умидли ёш спортчилардан.
— Юнон-рум курашига кириб келишимга амаким Исроил Баҳромов сабабчи бўлган, — дейди юнон-рум кураши бўйича уч карра Осиё чемпиони, 2-ўсмирлар Олимпиадаси олтин медали соҳиби Илҳом БАҲРОМОВ. — Дастлаб, амаким юнон-рум кураши билан шуғулланиши учун акамни Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига олиб борган. Акам ҳар куни машғулотдан келиб, менга ўрганганларини кўрсатарди. Ўн икки ёшимда мен ҳам ўша мактабга бордим. Акам Исломжон Баҳромов икки карра Осиё чемпиони, Жаҳон чемпионати совриндори бўлган.
Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида туғилган бу йигит юнон-рум кураши бўйича дастлаб, вилоят биринчилигида, сўнг республика босқичида ғолиб бўлди. Бу ютуқлар уни пойтахтга — Республика олимпия захиралари коллежига етаклади. Коллежда мураббий Бахтиёр Сайфиев Илҳомни том маънода спорт устаси қилиб тарбиялади. У жаҳон чемпионатида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.
— 2013 йил Мўғулистонда илк бор Осиё чемпионатида қатнашганимда 46 килограмм вазн тоифасида гиламга чиқдим, — дейди ёш спортчи. — Шоҳсупага чиққанимда мамлакатимиз байроғи кўтарилиб, мадҳиямиз янгради...
Унинг эришган натижалари орасида энг каттаси бу 2-ўсмирлар Олимпиадасидаги олтин медаль ҳисобланади. Илгари Ўзбекистондан ҳеч қайси спортчи юнон-рум кураши бўйича Олимпиада олтин медалини юртимизга олиб келмаган. Бундай шараф Илҳомга насиб қилди.
— Муросасиз курашлардан сўнг финалга чиқдим, — дейди у. — Бутун делегациямиз мени олқишлашга келган... Ўша ҳаяжон ҳамон ёдимда... Дастлаб, рақибимнинг қўли бироз баланд келиб, мен ортда қолаётгандим. Ҳакам рақибимга огоҳлантириш берди. Айни шу лаҳзада танамга қаердандир куч келди ва финалда ғалаба қозондим.
Кураш фақат ғалабадан иборат эмас. Унда мағлубият ҳам бўлади. 2017 йилда Финляндияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни олган ҳамюртимиздан эронлик рақибнинг қўли баланд келганди.
— У билан илгари сира куч синашмаган эдим, — дейди И.Баҳромов. — Бу жанг мен учун аламли мағлубият олиб келди. Сабаби 5:4 ҳисоб билан олдинда эдим, бироқ сўнгги 7 сония ҳаммасини ўзгартириб юборди. Сўнгги лаҳзада 2 балл бой бердим. Бу сира эсимдан чиқмаса керак. Учинчи ўрин учун хитойлик рақиб билан курашиб, уни 8:0 ҳисобида мағлуб этдим.
Ҳа, ёш курашчимиз бугун ғалабасидан ҳаволанмайди, мағлубиятдан тушкунликка тушмайди. Аксинча, янги марралар сари интилаверади. Олдинда уни ҳали Грузияда ўтказиладиган Халқаро турнир, Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари кутиб турибди.
Ноилахон АҲАДОВА
ёзиб олди.
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил