Улар автобусга орқа эшикдан кириб келишди. Олдинда катта сумка кўтарган кичик жуссали кампир. Орқада баланд бўйли, сариқ сочларини текис қирқиб, елкасига ташлаб олган чиройли жувон.
Кампир ён-верига уялганнамо жовдираб қарайди. Шу билан кексалиги ва дунёда ҳалиям борлиги ё балки автобусга чиқиб, бошқаларга ҳамроҳ бўлаётгани учун узр сўрайди, гўё.
Жувон қатъий буюрди:
— Ўтир!
Кампир бир зум карахтланди. Лекин тезда ўзини ўнглаб олди. Қув ўчган юзи аслига қайтди. Ўриндиқнинг чеккасига ийманибгина жойлашди. Бироқ яна шанғиллаган овоз янгради:
— Тур, олдинда жой бўшади. Сенинг тушишингни ҳам ўйлашимиз керак.
Кампир индамай бўйсунди. Тутқичларга суяниб, катта калишли оёғини судраганча илгарилади.
— Мен сенга чипта олишим керак, сен қариб қолгансан.
Кампир бошини қуйи солиб ўтирар, онда-сонда атрофдагиларга гуноҳкорона қараб қўярди.
— Ҳозир сенинг бекатинг. Эшикка яқин тур.
Кампир тик тутқични икки қўллаб маҳкам ушлади. Одамларга қарамасди, кўзлари пастга тикилган. Кампир автобусдан тушди. Жувон изидан қичқириб қолди:
— Эҳтиёт бўл. Олдин бозорга бор, кейин боғчага ўтасан. Имиллама. Мен кеч қайтаман, қолиб кетишим ҳам мумкин. Аничканинг қорнини тўйғизиб ухлат...
Жувон орқага қайтиб, бўш жойлардан бирига ўтирди. Оғир юмушни қойиллатиб бажаргандай енгил тин олди. Ёнидаги аёлга юзланди:
— Онам. Саксондан ошди. Ғамхўрлик қилиш керак.
Ҳеч кимдан садо чиқмади. Ўтирган, турган одамлар автобуснинг енгил силтовида тинимсиз бош қимирлатиб, унинг фикрини тасдиқлашарди, гўё.
Жуманазар ЮСУПОВ
Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони
🕔16:15, 19.02.2026
✔145
Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.
Батафсил
Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?
🕔16:04, 19.02.2026
✔103
Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?
Батафсил
Бир байт ва икки тақдир
🕔14:57, 12.02.2026
✔103
Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.
Батафсил