Ўқиш жараёнида кўпинча асабийлашаман. Айниқса, имтиҳон олдидан стрессга тушиб қоламан. Ўқиган нарсам умуман хотирамда сақланиб қолмайди, ҳатто, нимани ўқиётганимни ҳам баъзан тушунмай қоламан. Бунинг сабаби нимада?
Дилдора Умирова,
Талаба
Стресс бу — инсон фаолияти жараёнида пайдо бўладиган психик зўриқиш. Имтиҳон арафасида ўсмирлар ўртасида стресс кўп кузатилади. Бу — имтиҳонга тайёргарлик давридаги узоқ вақт ихтиёрий ёки мажбурий ўқиш, чала дам олиш ва уйқу тартибининг бузилиши натижасида келиб чиқади. Бундай ҳолатда инсоннинг имтиҳонга бўлган реакциясини ўзгартириш мумкин. Гарчи стрессни умуман четлаб ўтиб бўлмаса-да, унинг таъсирини камайтириш имкони бор. Бунинг учун маълум бир усуллардан фойдаланиш ва ўзига бўлган ишончни ошириш керак.
Агар ўз билимингизга ишонмасангиз, устозингиздан қандай самарали усуллар орқали имтиҳонга тайёргарлик кўриш мумкинлиги ҳақида маслаҳат сўранг.
Имтиҳонга тайёрланиш жараёнида танаффус қилиб туришга одатланинг. Кучли босим остида ўқиш мияни чарчатади, натижада эслаш қобилияти пасаяди.
Кунни тўғри режалаштиринг. Уйқу ва дам олиш учун етарлича вақт ажратинг.
Жисмоний машқлар бажаришга одатланинг. Сайр қилиб, спорт билан шуғулланинг, ўзингизга маъқул келган жисмоний харакатларни тез-тез бажариб туринг;
Позитив кайфиятда бўлинг. Хаёлингизни бошқаришга ҳаракат қилинг ва энг муҳими, ҳали содир бўлмаган, бироқ сизнинг хаёлингизда бўлиши мумкин салбий ҳолатлар ҳақида ўйламанг.
Стресснинг олдини олиш мақсадида салбий фикрлардан халос бўлиш лозим. «Қандай қилиб? Мен бундай ҳолларда ўзимни бошқара олмайман-ку?» деган савол туғилиши табиий. Ечими бор! Уни енгишда айрим психологик машқларни бажариш фойда беради.
1-машқ
«Юрагим шув этди», деган иборани эслайсизми? Агар шундай ҳолатни ўзингизда сезсангиз, ушбу машқни бажаринг. Оёғингизни товонлар билан полга кучсиз зарб билан туширинг. Сўнгра товондан оёқ учига, оёқ учидан товонга қараб оёқларингизни ҳаракатлантиринг.
2-машқ
Ҳаяжон ва зўриқиш вақтида тинч ҳолатда қандай нафас олишингизни эсланг. Нафас олиш орқали шу ҳолатга киришга ҳаракат қилинг. Чуқур нафас олинг, лабларни найча шаклига келтиринг. Бироз ҳавони ушлаб туриб, секин нафас чиқаринг.
3-машқ
Стресс ҳолатида танангизга қулоқ солинг. Айнан қайси қисмида зўриқиш бор? Одатда, стресс пайти кимдир тишини тишига қаттиқ сиқади, кимнингдир бўйин қисми ва елкалари қотиб қолади, бошқа биров жаҳл билан муштини қисади.
Танангизнинг бирор қисмида шундай зўриқиш борлигига диққатингизни қаратинг ва ўша жойда шу зўриқишни хаёлан кучайтиринг. Худди пружинани босгандек босимни охиригача кучайтириб туриб, кейин қўйиб юборинг. Шу орқали бутун тананингиз текисланиб тикланаётганини ҳис қиласиз.
Ёдда сақланг, ҳар қандай муаммо ёки омадсизлик — тажриба. Уни борича қабул қилиб, тегишли хулосалар чиқара олишни ўрганиш ва яна янги мақсадлар сари одимлаш лозим.
Шаҳноза ҚУРБОНОВА,
Ёшлар ишонч маркази раҳбари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги психотерапевт-маслаҳатчиси
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔51
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси
🕔14:58, 12.02.2026
✔115
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.
Батафсил
Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди
🕔14:55, 12.02.2026
✔103
Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.
Батафсил