Жараён      Бош саҳифа

Боладаги лоқайдлик

Унга қандай барҳам берилади?  

Боладаги лоқайдлик

Нега болалар бошлаган ишини охирига етказмайди, дангасалик қилади? Баъзи болаларда эса «мен қилмасам ҳам хамма нарса ўзидан ўзи бўлаверади, куним шундоқ ҳам ўтяпти», деган номақбул қараш шаклланади. Бундай вазиятда ота-оналар қандай йўл тутиши керак? 

Аниқ мақсад уйғотинг

Аввало, лоқайдлик ва дангасаликни келтириб чиқарувчи омилларни чуқур таҳлил қилиш жуда муҳим. Болага тарбия берганда унга ўз олдига мақсад қўйишни ўргатиш керак. Шунда бола ҳар бир ишига масъулият билан ёндашишни ўрганади. Мақсад — боладан олға интилишни талаб қилувчи куч. Яъни, бола маълум бир истагингизни сиз айтганингиз учун эмас, балки бу нарса унга фойдали бўлгани учун қилиши лозимлигини англасин. Масалан, «Кеча нима қилдим? Бугун нимани бажараман? Эртага-чи?», деган саволни фарзандингиз ўзига ҳар куни беришини ўргатинг.

Масъулиятни ҳис этсин

Уйда, мактабда ўзи масъул бўлган ишларнинг етарли даражада эмаслиги болада лоқайдликни келтириб чиқаради. Фарзандингизни мустақил меҳнат қилишига, фақат ўзи бажариши керак бўлган вазифаларни кўпайтиришига кўмаклашинг. Масалан, уй юмушларига оид ишларни белгилаб беринг ва бажарилишини назорат қилинг. Ўзи ёқтирган спорт машғулотлари билан шуғулланишига шароит яратиб беринг.

Айнан ёшлик чоғидан спортга ошно бўлиш болани ўз устида ишлашга ўргатади. Иродаси тобланади, мусобақаларда қатнашиш орқали қатъият ва мардлик хусусиятлари шаклланади. Қолаверса, ғалабага интилиш мустаҳкам иродага эга бўлишида синов майдони вазифасини ўтайди. Шу тариқа, бола масъулиятни янада чуқурроқ ҳис этади.

«Уддасидан чиқаман, эришаман!»

Ўсмирлик даврида бола баъзида ўқишга бефарқ ёки салбий муносабатда бўлади, турли кўнгилсизликка учрайди. Ҳатто, ўқитувчи билан низога бориш ҳолатлари кузатилади. Бу боладаги муваффақиятсизликка нисбатан ўзига хос реакция бўлиши мумкин. У бундан қаттиқ таъсирланади. Унинг иззат-нафси баъзан бу омадсизликка бўлган ҳақиқий муносабатни ниқоблаш хоҳишини юзага келтиради.

Натижада ўқувчи бошқалар муваффақиятларига ўзини мутлақо бефарқдек ва бепарводек тутади. Аста-секин ўзига бўлган ишончи ва билим олишга бўлган қизиқиши сўна бошлайди. Оқибатда бу бефарқлик ўрнини дангасалик эгаллайди. Бундай ҳолатларда «Муваффақиятга эришаман, бажараман, уддасидан чиқаман!» қабилидаги ўзига бўлган ишончини орттиришга қаратилаган сўзларни айтиш муҳим.

Муваффақият калити

Машҳур олим Эйнштейннинг нисбийлик назариясини кашф қилишида болалигиданоқ ўзига-ўзи берган «Икки воқеа айни бир пайтда қандай содир бўлиши мумкин? Инсон ойга миниб, саёҳат қилса, қандай бўларкин?» каби саволлари муваффақият пиллапояси вазифасини бажарган. Бундан англашиладики, қизиқиш илмнинг машъалидир.

 «Мен ишлашни истайман, аммо вақтим йўқ. Орзуим бор, фақат куч-қувватим йўқ», деган кишига ишонманг. Бошқа нарсаларга вақт топа олган одамнинг бу гаплари, ўзини оқлаш учун айтилган баҳонадан бошқа нарса эмас. Инсон истаса, ўз устида ишлашга вақт ҳам, куч ҳам топа олади. Шунчаки, буни болага тўғри тушунтириш, ҳаётий мисоллар билан намуна қилиб кўрсата билиш кифоя.

Дангасалик овунчоқлари

Болани экран билан овутмаслик лозим. У бунга одатланиб қолса, охири ачинарли бўлади. Катта бўлиб қийинчиликларга дуч келганида, уни енгиш ўрнига «ўйинчоқ»дан малҳам излайди. Дейлик, ичкиликбозлик, кашандаликка ружу қўяди. Бола доим онадан эътибор талаб қилади. Ана шу паллада вақти ва сабрини қизғанган она боласининг қўлига телефон ёки компьютер тутқазиб қўяди. Шу йўл билан у боланинг ҳаётда кучли бўла олиш, қийинчиликларни енгиш қобилиятига қаттиқ зарба беради.

Бола экрандан маълумот олишни, ўйинлар орқали бирон вазифа бажаришга ўрганиб қолса, ўзи мустақил тарзда ҳаётга, жамиятга мослашиши қийин кечади. Экранда уддалай олган вазифани воқеликда умуман бажара олмайди. Шу сабабли овунчоқ сифатида ҳеч қачон телевизор, телефон, компьютер кабилардан фойдаланманг.

 

Замира БИЛОЛОВА,

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази  илмий ходими, психолог




Ўхшаш мақолалар

Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔51

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

🕔14:58, 12.02.2026 ✔115

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

Батафсил
Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

🕔14:55, 12.02.2026 ✔103

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 51    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 115    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 103    🕔 14:55, 12.02.2026
  • Сунъий интеллект  Бизни «руҳиятсиз олам»  Сари тортмаяптими?!

    Сунъий интеллект Бизни «руҳиятсиз олам» Сари тортмаяптими?!

    Газетанинг ўтган сонида «Фаровонлик тафаккурни туман билан қопламасин» сарлавҳали таҳлилий мақолани катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ҳаётимиздаги қанча-қанча нарсани исроф қилаётганимизга, тафаккуримиздаги камчилик­ларга ойна тутилибди мақолада.

    ✔ 93    🕔 14:51, 12.02.2026
  • Байрам  кунлари  мамлакатимиз  бўйлаб «Долзарб  20 кунлик» тозалик  тадбирлари ўтказилади

    Байрам кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилади

    Унга кўра, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилиб, тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

    ✔ 190    🕔 09:33, 19.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар