Иш сизни излаб келмайди, сиз ишни топинг ва меҳнат қилишдан қочманг.
— Гулюз, нима иш билан шуғулланмоқчисан?
— Тадбиркор бўлсамми деб тургандим. Қўшним энди ишларини бошлаганда солиқ тўламагани, тадбиркорликни йўлга қўя олмагани учун фаолиятини тўхтатибди. Орқангда сени суяб турадиган кимдир бўлса яхшимиш. Бўлмаса, касод бўлармишсан. Шунга фикримдан қайтдим. Менда «танка» йўқ...
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш илдизи ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Сўзсиз, бекорчилик деган жавобни айтиб юборганингизни билмай қоласиз. Тўғри жавоб ҳам шу аслида. Оилада юзага келаётган муаммо ва келишмовчиликларнинг келиб чиқиш сабаби ҳам айнан ишсизликдир. 2018 йил 27 июнда имзоланган «Ёшлар — келажагимиз» давлат дастури тўғрисидаги Президентимиз фармонида табиийки ишсизликка оқилона ечим кўрсатилган.
Фармонни ўқир эканман, ишсиз юрган тенгдошларимнинг чеҳралари кўз олдимда гавдаланди. Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, тадбиркорлик билан шуғулланаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш назорат остида бўлиши ва ишбилармон бўламан деб белини боғлаб ўртага чиққан ёшларга суянч бўлиш энг асосий мақсад саналади.
Шунингдек, тадбиркорликни йўлга қўйишда юзага келаётган муаммолар, ҳужжат йиғди-йиғдиларда, ҳисоб-китоб ишларида кўмаклашиш ҳам айнан дастурнинг мақсадларидандир.
Қолаверса, дастурда тадбиркорлик билан шуғулланиб, аммо ҳамкорлар билан келишувлар учун бино топа олмай, ижарадан-ижарага ўтиб юрган ёш тадбиркорларга «Ёш тадбиркорлар» коворкинг марказларини бепул бериш алоҳида таъкидланганининг ўзи бу йўналишда амалга оширилаётган ишларга эътиборнинг кучли эканини билдиради.
Бугунги кунда тадбиркор бўламан, деган ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Муаммо эса, «кўз қўрқоқ»ликда. Ишбилармон бўламан деб майдонга чиққан тадбиркорнинг йўлини аввало моддий маблағ деб аталган оғриқли муаммо қийнайди. Натижада биринчи уринишда ёш тадбиркор йўлдан қайтади. Моддий маблағ ҳал бўлганидан сўнг, кейинги муаммо ҳужжатлар билан боғлиқ қоғозбозликдир. Булардан чарчаган, зериккан бўлажак тадбиркор иккинчи уринишда бу йўналишдан кўнгли совийди. Учинчи уриниш албатта бу бино масаласи эди.
Хуллас, энди тадбиркор бўламан деган талабгорнинг барча орзу-ўйлари росманасига ҳал бўладиган пайт келди. Уларни суяб турадиган, уларга қалқон бўладиган давлат дастури бор.
Дастурнинг ҳаётимизга қай даражада татбиқ этилаётганини ўрганиш учун ўзим истиқомат қилаётган Тўрткўл туманидаги ишлар билан танишдим.
Ишчи гуруҳ тумандаги 14 минг 87 та хонадонга кириб, 20 минг 415 нафар ёш билан суҳбатлашгач, 2 минг 173 нафар ёшнинг ишсизлиги аниқланган. Уларнинг 913 нафари мавсумий ишга жалб қилинган. 63 нафар ёш тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилган.
Мавсумий иш ёшларнинг бандлигини тўлиқ таъминлай олмайди, албатта. Мавсум тугагандан сўнг ишсизларнинг сони яна аввалги ҳолатга қайтади. Давлат дастури ҳам айнан шуларни инобатга олиб, тадбиркорлик бўйича кўникмалар бериб, бу билан янги иш ўринлари очишни кўзлаган.
«Ёш тадбиркорлар» коворкинг маркази қуриш учун бир нафар тадбиркорга ер ажратилган, аммо тадбиркор бунга рад жавобини берган. Назаримда, тадбиркор дастур билан яхши таниш эмас. Акс ҳолда, бепул ажратилган ер, бино кимга ортиқчалик қиларди?
Шунингдек, «Ёшлар меҳнат гузари» ташкил этиш учун ер майдонлари бор-у, аммо талабгор йўқ. Бунинг сабаби нимада? Балки тарғибот ишлари яхши йўлга қўйилмаганида, дастурнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага тушунарли ва равон қилиб етказилмаётганидадир?..
Энди тикувчиликка борган қизнинг қўли, оёғи машинага тушиб кетгунга қадар бироз вақт керак бўлади. Барча нарсанинг давоси — вақт. Аммо шиддатни талаб қиладиган мазкур дастур биздан «бир гап бўлар» деган лоқайд нуқтаи назарни кутмайди. Ахир, қоғозга туширилган рақамлар муаммоларимизни ҳал қилмайди-ку?!
Гўзал ҒАЙРАТОВА
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔60
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси
🕔14:58, 12.02.2026
✔117
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.
Батафсил
Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди
🕔14:55, 12.02.2026
✔106
Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.
Батафсил