Фозил ўзининг тўрт яшар ўғилчаси билан қариялар уйидан қайтиб келарди. Бутун хаёлини неча кунлардан бери банд қилиб юрган муаммонинг ечим топганига ўзида йўқ шод эди.
Айниқса, кекса отасининг инжиқликлари барҳам топганини ўйласа, юраги қувончдан ҳапқириб кетарди.
«Тавба, қариганида одам ўзи шунақа мижғов бўлиб қоларкан-да! Дадам тушмагур ҳам шу кунгача роса қулоқ-мияни еди-я! Мана энди ўзларига мос ерда бир яшаб кўрсинлар-чи!» хаёлдан ўтказди Фозил газ тепкисини қаттиқроқ босаркан.
Шу пайт салоннинг орқа ўриндиғида ўтирган тўрт ёшли Анвар дадасига савол бера бошлади.
— Дада! Бувамни нега қолдириб келдик?
— А?! Нега қолдирдик дейсанми болам?! Биз бувангни қолдирмадик, ўзлари шуни истадилар, — деди Фозил бироз тутилиб.
— У ерда нима қиладилар? Мен бувам билан ҳар куни маза қилиб ўйнардим, бирга расм чизардик! — энтикди Анвар.
— Буванг у ерда маза қиладилар! Ҳар куни дам олади, қувнайди, хуллас, оч қолмайди-да, болам! — бироз асабийлашди Фозил ўғлининг гапларига жавоб бераркан.
— Дада! — давом этди Анвар. — Мен ҳам катта бўлсам, сизни ўша ерга олиб бораман! Сиз ҳам маза қилиб дам оласиз! Ўша ерда қувнайсиз, дада! Кейин думалаб бувамга ҳар хил ҳунарлар кўрсатганингиздек, мен ҳам сизга шундай томошалар қўйиб бераман, дадажон! Уларга баланд овозда «шеърлар» айтиб берганингиздек, мен ҳам сизга ундан-да баландроқ овозда «шеърлар» айтиб бераман ҳали! — деди Анвар орқа ўриндиқдан туриб дадасининг юзидан ўпаркан.
Шу пайт Фозил машинани тўсатдан тўхтатди. Кейин орқа ўриндиқда кулиб ўтирган ўғлига қараб, қўлига телефонини олди.
— Алло, дада! Тез тайёрланиб туринг, ҳозироқ олиб кетаман!..
Айни дам орқа ўриндиқда ўтирган тўрт ёшли Анварнинг гаплари Фозилни ўйлантириб қўйганди...
Шерзод ҲАЙДАРБЕКОВ
Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони
🕔16:15, 19.02.2026
✔145
Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.
Батафсил
Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?
🕔16:04, 19.02.2026
✔103
Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?
Батафсил
Бир байт ва икки тақдир
🕔14:57, 12.02.2026
✔103
Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.
Батафсил