Зумрад опа Абитова ўзига хос характерли аёл. Унинг фаолияти «саҳна ортида» бажарилади. Опа билан танишиш мақсадида уларнинг ўқув марказига бордим.
Тўрткўл туманида 2010 йилда иш бошлаган «Тўрткўл илм нури» ўқув марказининг фаолиятига ҳам мана саккиз йил тўлибди. Йиллар мобайнида сайқалланган кўникмалар бугун ҳам ўқитувчи, ҳам ҳунарманд Зумрад опани ҳақиқий тадбиркор аёл қилиб шакллантирибди.
— Аёл-қизларимизга дарс бериш баробарида уларнинг қўли меҳнатга ўрганиб, иши сайқалланиши учун амалиёт ва назарияни ёнма-ён олиб борамиз. Бу ерда тўққизта ҳунар бўйича олти нафар ўқитувчи сабоқ беради.
— Қирқ нафар ўқувчингиз бор экан, уларга сабоқ беришга олти нафар ўқитувчи камлик қилмайдими?
— Кўпчилик шундай деб ўйлайди. Шахсан ўзим учта тўгаракда дарс бераман. Элита пардалари ва кийим-кечак тикиш, қандолатчилик йўналишларида. Насиб этса, марказни катталаштириш ниятим бор. Агар ишларимни йўлга қўйсам, ўқитувчилар ва йўналишларни ҳам кўпайтираман. Қарабсизки, ҳам ҳунар ўргатамиз, ҳам иш билан таъминлаймиз.
Зумрад опанинг қизлар ҳақида ўз қарашлари бор. Қиз бола оилага тайёр бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлайди.
Зумрад Абитова тадбиркор аёллар уюшмасига аъзо эмас. Шундай уюшма борлигидан хабари ҳам йўқ. Бугун нафақат қаҳрамонимиз, балки бошқа кўплаб тадбиркор аёллар ҳам бу уюшманинг фаолияти билан таниш эмас.
Шундай бўлишига қарамасдан Зумрад опани бугун шубҳасиз тадбиркор аёл деб айта оламиз. Тиришқоқ, йиқилса ҳам ўрнидан туриб, яна йўлида давом этади. Опа ҳозир биносини катталаштириш учун кутиб ўтирмай, борига барака қилиб, ўқув марказида болалар учун кийим-кечаклар тикиб сотувга бермоқда. Маҳсулотлар сифатли, ҳамёнбоп бўлгани сабаб харидоргир.
— Режаларим жуда кўп. Худо хоҳласа, давлат шерикчилиги асосида қурилаётган мактабгача таълим муассасасини фойдаланишга топширамиз.
Демак, таъмирлаш ишлари тугаса, шинам, замон талабларига жавоб берадиган янги, замонавий юз ўринга мўлжалланган Гулистон маҳалласида жойлашган боғча болажонларга қучоқ очади.
Ким бўлмасин, нима иш қилмасин, муҳими ҳаракат. Ҳаракат бор жойда фаровонлик бўлади. Зумрад опанинг ҳаракатчанлигига қараб, «иш билганга минг танга» деган мақол ёдимизга тушади.
Гўзал ҒАЙРАТОВА,
Тўрткўл тумани
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил