Бу уч нафар ёшгина шахматчи йигит мусобақада ўзининг энг кучли сифатларини намойиш этди.
Биринчи доскада энг ёш халқаро гроссмейстер, Осиё чемпионатининг тўрт карра ғолиби 14 ёшли Нодирбек Абдусатторов ажойиб тарзда дона сурди. У метин ҳимояни намойиш қилиб, фурсат келганда, шиддатли тарзда ҳужумга ўтди. Халқаро тоифадаги спорт усталари Нодирбек Ёқуббоев ва Шамсиддин Воҳидов дуэти эса ҳал қилувчи зарбаларни берди. Улар ҳужумкор услубни танлаб, рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Учаласи юртимизга тарихий ғалабани келтирди.
Хабарингиз бор, Туркиянинг Кўнё шаҳрида 24 ноябрь — 3 декабрь кунлари ўтган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 9 имкониятдан 8 очко жамғариб, шоҳсупага кўтарилди. Мазкур Олимпиадада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг тарихий ғалабасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган ёш қаҳрамонлар — Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев ва Шамсиддин Воҳидов Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси — «Spark» автомобили билан тақдирланди.
39 давлатдан 46 жамоа иштирок этган Жаҳон шахмат олимпиадасида вакилларимиз Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Украина, Венгрия, Польша ва Молдова каби мамлакатларнинг кучли терма жамоаларини мағлубиятга учратди. Фақат АҚШ терма жамоасига кичик ҳисобда имкониятни бой берди ва якунда мусобақа ғолибига айланди.
Мазкур мусобақада Нодирбек Ёқуббоев 9 имкониятдан 8 очко жамғариб, ўз тахтасида олтин медалга сазовор бўлди. Шамсиддин Воҳидов 8 имкониятдан 7,5 очко жамғариб, тўртинчи тахтада олтин медални қўлга киритди. Нодирбек Абдусатторов эса биринчи тахтада энг кучли шахматчилар билан дона суриб, 5,5 очко жамғарди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бунгача ақл-идрок соҳибларимизнинг мазкур ўйинларда кўрсатган энг юқори натижаси 2004 йилда бўлган. Ўшанда спортчиларимиз учинчи ўринга эга чиққан. Бу сафар тарихий натижа қайд этиб, ўз олдига қўйган вазифани аъло даражада бажаришди. Албатта, эришилган муваффақият билан шахматчиларимиз тўхтаб қолмайди ва келажакда ўзбек шахмати тарихида янги саҳифа очишда давом этаверади.
Ўз мухбиримиз
Фахрия
Туркиянинг Кўнё шаҳрида 16 ёшгача ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон шахмат олимпиадаси ғолибларига
Кўнё. Шовуллар ҳайбатли денгиз,
Ҳазрати Румийнинг руҳи кезар шод.
Не-не рақибларин чўктирганча тиз,
Юзин ёруғ қилди музаффар авлод.
Бу тупроқ ўзбекка ёт эмасдир ҳеч,
Келса ҳушёр тортар ҳатто тик тоғлар.
Бунда Темур бобом ўйнатган қилич,
Мангу қўним топган хоразмшоҳлар...
Халқим, сени чиндан сийлаган тақдир,
Меҳри ҳам шунчалик бўлар Қодирнинг.
Қандай қилиб ғолиб бўлмасин ахир,
Бир эмас, иккита бўлса Нодиринг.
Шамслар кунингни нурлатиб турса,
Тунингни ёритса Ситоралар, воҳ!
Кўксингда тош эмас, Жавоҳир юрса,
Омад ҳам, зафар ҳам сенгадир ҳамроҳ.
Бу болалар ҳали кўп кезар жаҳон,
Зеҳн майдонида қилиб тантана.
Қанча Тагор, Пушкин, неча Вашингтон,
Румий сабоғига келмоқда ана.
Улар пичирлашар тан бериб музтар,
Тилидан тушмайди фақат бир савол —
«Ўзбекнинг боласи шундай бўлса гар,
Боболари кимлар? Ўзинг билиб ол!»
Зоҳиджон ОЛОВ
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил