Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришда банк билан боғлиқ мураккабликларни бартараф этиш керак.
Банкка иш билан боргандим, бирин-кетин кириб чиқаётган ёшлар эътиборимни тортди. Уларнинг бири чорвачиликни йўлга қўйиш истагида бўлса, яна бошқаси ром ва эшиклар ясаш бўйича ўз тадбиркорлигини бошлаш ниятида. Аниқ мақсад сари одимлаётган бу каби ёшлар орамизда кўп топилади. Уларнинг ғоялари, амалга оширишни кўзлаган режалари жуда катта. Фақатгина бироз қўллаб-қувватлаш ва ёрдам берилса бас.
Бугун юртимизда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг вақтини фойдали ишларга йўналтириш, ўз соҳаси бўйича ишга жойлаштириш жуда долзарб масалага айланган. Шу мақсадда Президентимиз ташаббуси билан жорий йилнинг 27 июнида «Ёшлар — келажагимиз» давлат дастури қабул қилинди.
— Мазкур дастур Ёшлар тадбиркорлигини комплекс ривожлантириш ва уларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга фаол жалб қилиш, жойларда мақсадли дастурлар амалга оширилишини таъминлаш ҳамда зарур инфратузилма яратиш мақсадида тузилди, — дейди «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Стратегик ривожлантириш ва режалаштириш бўлими мудири Сардор ЖЎРАЕВ. — Хусусан, жорий йил июль ойидан бошлаб ҳудудларга 140 нафар республика идоралари вакилларидан иборат 14 та ишчи гуруҳ юборилиб, улар иштирокида ҳудудий штаблар фаолияти йўлга қўйилди.
Барча туман (шаҳар) маҳаллалари кесимида 43 минг 197 нафар маҳаллий депутат, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва «Фидойи ёшлар» отрядлари вакилларидан иборат 3 минг 782 та кичик гуруҳ тузилиб, хонадонма-хонадон юриб, ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммо ва қизиқишларини ўрганишди.
Ҳар қандай янги ишни бошлаш, аввало, катта маблағ талаб қилади. Шуни назарда тутган ҳолда дастур доирасида ёшларга имтиёзли, яъни 7 фоизли кредитлар ажратилмоқда. Бу қувонарли ҳолат, албатта. Аммо кредит олиш истагида елиб-югураётган ёшлар билан суҳбатлашганимизда банк билан боғлиқ ишларда бироз мураккабликларга дуч келаётганини яширишмади. Тўғри, ҳар бир ишнинг ўз қийинчилиги ва заҳмати бўлиши табиий. Лекин баъзан ўша кўз илғамас муаммолар ҳам кимнингдир тақдирида катта аҳамиятга эга бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.
— Мактабни тамомлаб, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича шогирдликка тушдим. 2009 йилдан ўз шахсий бизнесимни бошладим, — дейди бухоролик Мироншоҳ НОСИРОВ. — Ҳозир ўзимнинг ҳам ўқувчиларим бор. Уларнинг кўмаги билан бир кунда 30-40 та автомобилга техник хизмат кўрсатамиз. Ишимиз кўламини янада кенгайтириш, мижозларга кўрсатиладиган хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида «Ёшлар — келажагимиз» дастури асосида банкдан 244 миллион сўм кредит олдик. Бу маблағ билан керакли автоускуналар харид қилдик. Ҳозирги кунда автомобилларга барча турдаги хизматни кўрсатиш учун шароит етарли. Бир нарсани айтишим мумкинки, инсон ўз олдига аниқ мақсад қўйса, албатта, унга эришар экан. Авваллари когонликлар арзимаган иш учун ҳам 20 километр масофа босиб, Бухоро шаҳрига боришарди. Бу хизмат турини очишимиз кўпчиликка анча қулайлик туғдирмоқда. Келажакда автоювиш пунктини очишни ҳам режалаштирганмиз. Муҳими, нарх-наволар аҳоли шароитидан келиб чиққан ҳолда анча арзонлаштирилган.
Биргина қилинган хайрли иш қанчадан-қанча инсонларнинг мушкулини осонлаштириши мумкин. Айниқса, чекка туман ва қишлоқларда амалга оширилаётган яхши амаллар халқ турмушини янада яхшилаш йўлида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил