Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилИшхонага кела солиб узлуксиз жиринглаётган телефон гўшагини кўтардим. Салом-алик боис овозидан дарров танидим, бообрў маҳкамада ишловчи ёшуллилардан бири экан. Газетанинг кечаги сонида унинг мақоласини эълон қилдирган эдик.
Шунга тил учида бўлса ҳам раҳмат айтиб қўйса керак, деган хаёлда вужудим қулоққа айланиб, сўзларини тинглаб турдим. «Оға, қуллуқ» қаёқда дейсиз, кутилмаганда гўшакдан ёшулли жанобларининг ўшқирган овози эшитилди: «Ким сенга журналист деган диплом бериб қўйибди ўзи?! Ғирт саводсиз экансан-ку! Менинг исмим Джуманияз эканини ахир ҳужжатлар билан танишганда ўн марта кўрган эдинг-ку! Нега Жуманиёз деб ёзасан, саводсиз!?.»
Ёшуллининг нимага жиғибийрон бўлаётганининг сабабини англаб кулиб юбордим. У эса сўкинганча гўшакни қўйиб қўйди.
Ажабтовур касбни танлаган эканман, журналистик фаолиятим давомида бу каби воқеаларга жуда кўп дуч келаман. Кимдир исми, кимдир эса фамилиясини хато ёзганимизни иддао қилиб, жиғибийрон бўлиб телефон қилишади, ҳатто жанжалга ёғ сепиб келадиганлар ҳам йўқ эмас. «Паспортимда менинг фамилиям Камилов. Сен уни Комилов деб нотўғри ёзибсан, — дейди хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги мақолам қаҳрамони. — Жиллақурса, исмимни тўғри ёзсанг бўлармиди?! Ахир, Сагдулла деб ёзиб кўрсатган эдим-ку!»
Дарҳақиқат, бу каби иддаоларга касбимиз тақазоси билан кунда, кунора йўлиқамиз. Ҳар гал эътироз билдирувчиларга матбуот — оммавий саводхонликни ташувчи манба бўлгани учун ҳам исм-фамилиялар гарчи ҳужжатларда хато ёзилган бўлса ҳам, газета-журналларда уни ўзбек тили меъёрларига мос равишда тўғрилаб ёзишимиз зарур эканини эринмасдан тушунтирамиз. Бироқ бизни тушунган тушуниб, узрни айтади, тушунмаган жанжалга мой сепиб, бизни чаласаводликда айблайди.
Яқинда касбдошлармизнинг муҳим бир масалалар ечимига қаратилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳамкасбларимиздан бири айнан шундай «муаммо» билан бошини қотиришаётганини айтиб қолди. Кимдир исм-фамилиялар ҳужжатларда қандай қайд этилган бўлса, шундайлигича ёзиш керак, деса, бошқаси, ўзбек тили меъёрларига мослаб, хатоларини тузатиб эълон қилиш зарур, деган фикрларни билдирди.
Энсамни қотирган нарса шу бўлдики, олий ўқув юртида беш-олти йил ўқиб, илмий иш ёқлаган ёхуд нуфузли лавозимда ишлаётган шахслар ҳам матбуот — оммавий саводхонликни тарғиб қилувчи мактаб эканини чуқур ҳис этишмайди. Бундайлар ҳанузгача ўз она тилимизга ҳурматни ҳис қилмаётирлар. Бу каби чаласаводлар ҳанузгача қачонлардир коммунистлар замонида паспортига ўрисчага мослаб, хато ёзилган фамилияларини ана ўша расвои жаҳонлигича матбуотга олиб чиқмоқчи бўлади. Гарчи ҳужжатларда хато ёзилган бўлса ҳам, матбуотда уни тўғрилаб ёзиш — ёш авлодни саводхонликка ўргатиш, қолаверса, ўз она тилимизга ҳурмат саналади.
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил