Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилҚўл кўтармасимдан «маршрутка» ғиз этиб келиб тўхтади. Машина эшигини очар-очмасимдан «қаергача», дея сўради ҳайдовчи. Тушадиган манзилимни айтдим. «Ундай бўлса, 2000 сўм, — деди у бамайлихотир. — Яқинроқда тушсангиз, 1500 сўм бўлади».
Қарши шаҳрида «қаергача» деб сўраш одатий ҳол. Чунки шунга қараб йўлкира 2000 сўмлигини айтиш керак-да. Ваҳоланки, Қарши шаҳрида йўлкира нархи аслида 1500 сўм. Амалда эса 2000 сўм. Яқинроқ манзилга борувчилардан 1500 сўм, сал узоққа борувчилардан эса 2000 сўм олишади.
«Нега, 1500 сўм эмасми?», десангиз жавоб тайёр: «нарх-наво қиммат, уюшма тўлови фалон пул, харажатлар кўп...» дея узоқ санаб кетишади дардини. Аслида-чи? Аслида қандай бўлиши керак? Буни ким назорат қилади?
Ҳар бир йўловчидан 500 сўмдан ортиқча ҳақ олиш қанчалик тўғри? Бир кишидан 500 сўмдан бир кунга 1000 сўм. Бир ойда 30 минг сўм бўлади. Бу фақатгина йўналишли «маршрутка»лардан кунига икки марта фойдалансангиз. Аммо иш билан кунига беш-олти маротаба машинага чиқсангиз, ортиқча 2500-3000 сўмга бориб турибди-да. Ҳали бу фақат бир кишига. Автоуловлардан эса кунига қанча одам фойдаланишини ўзингиз чамалаб кўраверинг.
Майли, 1000 сўмнинг ўзини юзга кўпайтирсак. Битта ҳайдовчи одамларнинг устидан бир кунда ортиқча 100 минг сўм ишлаяпти. Аммо ҳайдовчиларнинг сони қанча? Бунинг ортида қанча 100 минг сўмлар турибди?
Афсуски, бунга масъуллар, мутасаддилар негадир жим? Тўғри, улар «маршрутка»да юришмайди-да. Лекин вазифаси-чи?
Шу 500 сўм учун ҳайдовчи билан тортишиб ўтираманми, деб индамай кетади аксарият киши. Лекин бу уларнинг рози бўлиб кетяпти дегани эмас, назаримда. Ҳамма қинғирликлар ҳам мана шундай майда-чуйдадан, «500 сўм»лардан бошланмайдими? Тома-тома кўл бўлади-ку. Балки шу 100 минг сўм фақат ҳайдовчининг чўнтагида қолиб кетмас. Йўқса, мутасадди ташкилот вакиллари индамай қўйишмасди. Нима дедингиз?..
Тўғри, ҳайдовчилар аҳолининг узоғини яқин қилиб, иссиқ-совуқ кунларда ўйдим-чуқур йўллардан нолимай (равон кўчанинг ўзи йўқ) ғизиллабгина қатнайди. Бундан кўз юмолмаймиз. Аммо нега ортиқча 500 сўм тўлашимиз керак?!
Қайси йўналишда шундай экан, дейсизми? Қарши шаҳридаги ҳар бир йўналишда. Бунга кўпчилик кўникиб ҳам қолди. Хуллас, менинг 500 сўмим кимларнинг чўнтагига бориб тушаётганикин? Ана шуниси қизиқ!
Умида ЭЛБЕКОВА
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил