Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Еганин ош деманг ёл¼из аёлнинг...

Газетамизнинг 2019 йил 21 февралдаги 7-сонида «Қалбни бўлиб бўлмайди. «Қўйнимда бир ёру кўнглимда бир ёр...» ашуласи алангасида ёнаётганлар дардини ким тинглайди?» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Унда кўтариб чиқилган мавзу юзасидан юртдошларимиз бир қанча фикр-мулоҳазалар билдиришди. Айрим мухлисларнинг таҳририятимизга юборган муносабатини эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.

«Бу мавзу доим муаммоли бўлиб келган. Бу ишга қўл урмоқчи бўлган баъзи бир эркаклар фақатгина ўзини ўйлайди-ю, бу дунёда аёл деган зотнинг ҳам ҳақ-ҳуқуқи борлигини гўёки эсидан чиқариб қўяди. Агар эркак ўз аёлини ҳурмат қилса, унинг қалбини тилка-пора қиладиган, бир умрлик тузалмас жароҳат туширадиган ишларни қилмаслиги керак, деб ўйлайман. Ҳаётда тинч-тотув яшаётган кундошларни ҳам учратганман. Лекин бутун умр шундай яшаш учун аввало, эр, қолаверса, хотинлар ҳам ақлли бўлиши керак.
Мақола муаллифи, менимча, мавзуга бирёқлама ёндашган кўринади. Бир гапни гапириш, уни кескин ёмонотлиқ қилишдан олдин ҳаётда нега шундай ҳолатлар юзага келяпти, деган саволни яхшилаб ўйлаб кўриш керак, назаримда.  
Йиллар давомида турмушнинг оғир юкларини ёлғиз ўзи елкасига олиб, уч-тўрт фарзандга ҳам она, ҳам оталик қилиб, ҳатто кечалари ҳам ишлаб, ҳар қанча уринмасин, рўзғорнинг камини тўлдира олмай, болалари билан эшикма-эшик саргардон бўлиб юрган одамгина бу дунёда ёлғиз аёлга қанчалик қийин эканини тўғри тушуна олса керак.
Иккинчи хотин бўлиб текканларни фақатгина бировнинг эрини тортиб олган, деб қарашади. Лекин у ҳам ўзимдай бир аёл, унга ҳам эркак кишининг ёрдами зарурлиги ҳақида бош қотиришмайди. Бундайлар учун иккинчи хотин — умуман инсон деб қарашга лойиқ эмас. Аслида жамиятда «иккинчи хотин» деган, эшитган одам жирканадиган гапни ўйлаб топган ва уни ҳаммага ёйиб юрган ҳам аёлларимиз бўлади. Ўша аёллар қачонки, иккинчи хотин ҳам худди ўзимиздай аёл ва инсон деб қарай бошласа, бошқача гапларга ўрин қолмайди...
Танангизга бир ўйлаб кўринг. Нимадир бўлиб, оиласи парокандаликка учраган, ўн саккиз ёшида эрсиз қолган аёл нима қилсин? Бундай аёлларни ҳамма бир ёқадан бош чиқариб айблашга тушади. 
Агар ўзи яхши бўлганида шундай бўлмасди, дейишади. Лекин энди айбдор ва айбсизни ахтариш вақти эмас, чунки аллақачон ғишт қолипдан кўчиб бўлган. Энди ақл билан иш тутиб, у бечоранинг эртанги куни ҳақида ўйлаш, қўлимиздан келса, унга ёрдам бериш керак. Унга энди ҳали уйланмаган йигитлар оғиз соладими? Йўқ, албатта. Ўзига ўхшаган оиласидан айрилган ё ажрашган йигит пешонасига битган бўлса-ку, хўп-хўп, бўлмаса, у шўрликнинг куни кимгадир иккинчи бўлиб яшашга қолади. Аслида бундай қилиш мумкин эмас, бунга қонун йўл бермайди, деймиз. Лекин қани, айтинг-чи, иккинчи, учинчи ва тўртинчилар билан яшаётганларнинг қайси бири қонунга амал қиляпти? Буни ҳар қанча бекитсак ҳам ўрни келганда барибир юзага чиқади.
Шу ўринда мен бошқа бир нарсага эътибор қаратишни истардим. Сўққабош аёлнинг дардини тушуниш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. 
Афсуски, бугун баъзи бир эркаклар фақатгина аёлнинг қийин аҳволга тушиб қолганидан фойдаланиб қолишни кўзлашади. 
Олдинига ўзларини меҳрибон, ғамхўр, қўли очиқ, инсонпарвар, тақволи қилиб кўрсатишади. Бечора аёл унга энди бутун умр суянчиқ бўлади, деб ишонч бирдиргач, мақсадига эришиб бўлган эркак энди  аёлга худди бир ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуққа эга бўлмаган, фақат мажбурият остида яшашга ҳукм қилинган кимсадек муносабат кўрсата бошлайди. Аёл ўз бошига тушган бундай синовларга чидаб яшай деса, кун-кундан пичоқ бориб суякка тақалаверади. Яшамай деса, бир этак фарзандлари билан иккинчи оиласида ҳам қўним топмаган аёл бошқа қаерга ҳам сиғарди... У  муроса қилиб кун кечиришга мажбур. Лекин унга атрофда ҳамма нафрат билан қарайди. Камига яна кимдир кунда-кунора келиб, «эримни тортиб олгансан!» деб жанжал қилиб кетади. 
Бундай аёлга ҳаёт осон деб ўйлайсизми?!
Ҳаётимизда қанча аёл сўққабошлик аламини чекиб яшаяпти? Уларнинг бошпанаси борми? Фарзандларини қандай катта қиляпти? Ўзларининг қўлидан бир иш келадими? Тирикчилиги қандай ўтяпти уларнинг? Мана шулар ҳақида кўпроқ  муҳокама юритсак фойдалироқ бўлади.
Қўшхотинлик ҳақида билиб-билмай фикр билдириб, бир умр ор-номусини сақлаб, ўзини эмас, фарзандлари келажагини ўйлаб, иккинчи хотин бўлишдек оғир мусибатга бардош бериб яшаётган опа-сингилларимизга жабр қилиб қўймаяпмизмикан?..»
Гулҳида НАДИРОВА




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔92

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔164

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔239

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 92    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 164    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 239    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 233    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 318    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар