Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
Батафсилқоғозбозлик ва мажбурий меҳнат барҳам топишига қанчалик боғлиқ?
Сўнгги пайтларда ўз ишига виждонан ёндашадиган ҳамда миллат келажаги учун масъулликни ўзининг ҳар қандай шахсий манфаатларидан ҳамиша устун қўя оладиган ўқитувчилар зарурлиги ҳақида бот-бот айтиляпти. Президентимизнинг 2018 йил 14 августдаги «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳам айни шу долзарб масалага қаратилган. Эндиликда халқ таълими тизимида ўқитувчи мавқеи ва нуфузини ошириш, унинг халқ орасидаги ҳурмати ва обрўсига эҳтиром билан муносабатда бўлишни тизимли ташкил қилиш учун нималар зарур?
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва вазирлик масъуллари иштирокида ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимлари мавзусига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида шу каби саволлар ўртага ташланди.
— Бугун ўқитувчиларнинг ўз устида ишлаб, ўқувчиларга сифатли таълим бериши, шунинг баробарида таълим самарадорлигини ошириши учун асосий тўсиқлардан бири ортиқча қоғозбозлик ҳамда ўз хизмат вазифасига алоқадор бўлмаган ишларга жалб этилиши бўлмоқда. Бунинг олдини олиш ҳамда ўқитувчига қулай меҳнат шароити яратиб бериш борасида вазирлик қандай ишларни амалга оширяпти?
— Бу тўғри мулоҳаза, — деди ушбу саволга жавоб берар экан халқ таълими вазири Шерзод Шерматов. — Қоғозбозлик йўқ бўлмайди, биз уни камайтиришга эришиш чораларини кўряпмиз. Вазирлик сифатида биз кўпайтириш тарафдори эмасмиз, аксинча, уни камайтириш ниятидамиз.
Олдинги пайтларда мактабнинг «эгаси» кўп бўлган. Биз уларни камайтиришни ўйлаяпмиз. Масалан, ўтган йилда умумтаълим мактабларида 200 дан зиёд текширув бўлган. Унда нима бўлса ҳам мактаблардан айб топишга ҳаракат қилинган. Бундай мақсад билан қилинган текширувларда мактабдан исталганча муаммо топса бўлади.
Шунингдек, соҳа бўйича жуда кўп қонунлар бор. Ҳуқуқшунослар билан биргаликда ана шу қонунларни ўрганиб чиқиб, мактаб директори учун тўплам ёки «мактаб кодекси» ишлаб чиқиш ниятидамиз.
Яқинда хорижда таълим форуми бўлиб ўтди. У ерда элликдан ортиқ давлатдан вазирлар иштирок этди. Англиялик ҳамкасбимдан «Ўқитувчилар ойлигидан асоссиз равишда ушлаб қолиш, директор устидан шикоят қилиш каби муаммолар сизларда қандай ҳал қилинади?» деб сўрадим. У саволимдан ҳайрон бўлди. «Ахир, қонун бор-ку! Агар ўқитувчи ва директор ўртасида меҳнат муносабати бузилса, тегишли орган Меҳнат кодекси асосида кўриб чиқади», деди.
Айтмоқчиманки, ўқитувчининг ойлигидан ноқонуний ушлаб қолиш, мажбурий меҳнат каби муаммолар Меҳнат кодексида тақиқлаб қўйилган. Лекин нимагадир бу масала бўйича биз шуғулланишимизга тўғри келмоқда. Бу нотўғри назаримда.
Яна бир гап. Кейинги пайтлардаги ислоҳотлар, жумладан, ўқитувчиларнинг нуфузини кўтариш ҳамда уларнинг ойлик маошларини ошириш борасидаги ишлар ижобий натижа бера бошлади. Биз ўн уч мингдан зиёд эркак ўқитувчини мактабга қайтаришга муваффақ бўлдик.
«Оила даврасида» мухбири
Бекзод НАСИМБОЕВ
ёзиб олди.
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил