Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ҚУЛОҚ БИЛАН «ЎҚИЛАДИГАН» КИТОБЛАР

Бугун компьютерингизга минглаб китобни электрон ва аудио шаклда сақлаб олишингиз мумкин.

ҚУЛОҚ БИЛАН «ЎҚИЛАДИГАН» КИТОБЛАР

Айниқса, замонавий китобхонларнинг аудио китобларга талаби ортиб бормоқда. Вақт анча тежалади, бунинг устига, чўнтакбоп.

Аудио китоб — бирор адабиётнинг сухандон ёки актёрлар томонидан ўқилган ҳамда овоз тасмасига кўчирилган нусхаси бўлиб, ҳар қандай шароитда ҳам тингласа бўладиган китоблардир.

Шифокорларнинг таъкидлашича, йўлда, транспорт воситасида китоб ўқиш кўз учун зарарлидир. Аммо аудио китобларнинг инсон саломатлигига ножўя таъсири йўқ. Аксинча, китобни тинглаш билан биргаликда, бемалол бошқа юмушни ҳам бажариш мумкин. Эътиборли жиҳати шундаки, ўртача 300 бетли китобни кун давомида ўқиб битирса бўлади. Уларни топиш эса қийинчилик туғдирмайди. Интернетда деярли исталган китобнинг ўзбек, рус ёки инглиз тилидаги овозли нусхасини учратиш мумкин.

— Ҳозир бирор бир хорижий тилни билиш замон талабидир. Шу мақсадда  бўш вақтимда чет тилини ўрганиш билан шуғулланаман. — дейди талаба Нигора ЭШҚУЛОВА. — Бунда эса аудио китобларнинг ўрни беқиёс. Чунки сўзларни ёдлаш билан биргаликда талаффузга ҳам алоҳида эътибор бериш лозим. Айнан хориж сўзлари талаффузини махсус аудио китоблардан ўрган­япман. Вақтим ҳам тежал­япти.

Зериктирмайдиган, таъсирли мутолаа

 Маълумотларга қараганда, аудио китобларни ишлаб чиқариш дунё миқёсидаги энг даромадли ишлардан бири экан. Унинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, китобхон қизиқишини орттириш, тасаввурини бойитиш мақсадида ҳар хил таъсирли шовқин ва овозлардан фойдаланиш мумкин. Айниқса, бу турдаги китоблар болаларни умуман зериктирмайди. Улар китобни тинглаш орқали тўғри талаффузни, сўзларни тўғри эшитишни, тасаввур қилишни ўрганади. Худдики ўзини тасвирланаётган манзарага тушиб қолгандек ҳис қилади. Масалан, ёмғир ёғиши ёки шамол эсишини махсус товушлар орқали етказиш китобхонни жалб этишнинг оддий усулидир.

— Бугунги кунда ZiyoNET таълим портали ресурсларини нафақат ўқиш ёки кўриш, балки тинглаш имкониятига ҳам эгасиз. — дейди ZiyoNET таълим портали ходими Диёра КАРИМОВА. — Мазкур порталнинг «Аудио китоблар» бўлимида мингдан ортиқ ўзбек, рус, инглиз, қорақалпоқ ва бошқа тиллардаги аудио китобларни топиш мумкин. — Кичик ёшдаги тингловчилар учун эртаклар, шеърлар, қизиқарли ҳикоялар жамланмаси  шаклланган. Мактаб ўқувчилари ва талабалар учун ҳам турли соҳага тегишли адабиётларни учратиш мумкин. Болалар аудио адабиётлар жамланмасини тўлдириб боришда бизга Республика болалар кутубхонаси ёрдам бермоқда. Шунингдек, аудио кутубхонада яқинда ишга тушган онлайн-радио uRadio.uz дастури материаллари тўпланган. Улар ичида тиббиёт, психологияга оид  дастурлар, Ўзбекистон маданий меросини ўрганишга доир илмий ва бошқа адабиётлар ўрин олган.

Кутубхонадаги барча аудио адабиётларни рўйхатдан ўтмаган ҳолда ҳам тинглаш имконияти бор. Авторизациядан ўтгандан сўнг бир қанча материалларни юклаб олиш мумкин. Ҳозирги кунда бўлимда йиғилган турли йўналишдаги аудио материаллар 3 минг 300 дан ортган ва жамланма кенгайишда давом этмоқда.

Иш вақтида китоб ўқийман

— Ишим сабаб доим рулдаман, — дейди тошкентлик ҳайдовчи Нодирбек Раҳмонқулов. — Вақтдан унумли фойдаланиш учун бир нечта китобнинг аудио нусхасини сотиб олганман. Кун давомида тинглаб, билмаганларимни ўрганаман. Қандайдир енгил-елпи қўшиқлардан яхшироқ-да. Кўпчиликка «бўш вақтингизда қандай иш билан машғулсиз?», деб сўрасангиз, албатта, бадиий китоб ўқийман, дейди. Менда эса бошқача, асосан, иш вақтимда китоб «ўқийман». Ҳар қандай шароитда ҳам инсон китоб ўқишдан узоқлашмаслик керак.

Ҳақиқатан ҳам мазкур китоблар ўқувчига бир қанча қулайликлар яратади. Айниқса, бу кўзи ожизлар, беморлар учун асқатади. Қайси турдаги китобни ўқиш китобхоннинг ўзига боғлиқ. Асосийси, мутолаа қилишдан тўхтаб қолмаслик керак.

 Дилфуза ТИЛЛАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири

�р қўлингдан келмаса, умуман гапирма ва ёзма. Шунда, ҳеч бўлмаса, ўзинг кабилар кўпайишининг олдини олган бўласан».

Шаҳноза ОДИЛ қизи




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔89

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔160

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 89    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 160    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 315    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар