Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилДавлат статистика қўмитаси оила қурганларнинг қанча фоизи бузилаётгани ҳақидаги маълумотни ҳар йили эълон қилиб боради. Мутахассислар оила бузилишига олиб келаётган омилларни ўрганишмоқда. Гоҳида оила бузилишига ота-оналар, айниқса, қайноналар сабаб бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Хўш, ота-она фарзандига хотинингни талоқ қиласан, деб шарт қўйиши, агар талоқ қилмасанг «оқ қиламан», «берган сутимга розимасман», «сендек болам йўқ» каби сўзларни айтиши ўринлими? Агар фарзанд хотинини талоқ қилмаса, онасига «оқ» бўладими?
Масалага диний нуқтаи назардан ёндашиб, бу ҳақда ислом уламоларининг фикрларига тўхталиб ўтамиз. Аввало, саодат асрида бўлиб ўтган машҳур воқеани эсга оламиз.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ўзлари ҳақида ривоят қилиб айтиб бердилар: «Менинг бир аёлим бор эди, мен уни яхши кўрардим. Отам эса ёмон кўрардилар. Отам хотинимни талоқ қилишга буюрдилар. Мен бош тортдим. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга айтганимда, ул Зот: «Эй, Умарнинг ўғли Абдуллоҳ, хотинингни талоқ қил», — дедилар.
Муҳаддис уламолар мазкур ҳадиси шарифни чуқур таҳлил қилиб, сабаблари ва бошқа омилларни ўрганиб қуйидаги хулосага келганлар.
Биринчидан: Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўғли Абдуллоҳнинг хотинида оилани маънавий камол топишига салбий таъсир кўрсатадиган иллатни кўра билган, шу боис, ўғлига хотинини талоқ қилишга буюрган. Зеро, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу буюк саҳоба бўлибгина қолмай жаннат башорат қилинган улуғ зот эканини таъкидлаш ўринлидир.
Иккинчидан: мазкур ҳолатга Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўзлари ечим қилиб бердилар. Пайғамбар ҳеч қачон ўз нафсини ўйлаб ёки бирор бир кишига мулозамат кўрсатиб гапирмайди, фақат Аллоҳ билдирган нарсани гапиради. Демак, бу ҳолатда биз билмайдиган бир ҳикмат бор. Ана шу ҳикмат сабабли ҳазрати Умар ўғлига хотинини талоқ қилишга буюрганлар.
Ислом тарихида Пайғамбаримиз алайҳиссалом юқоридаги ҳолатдан бошқа бирор марта оилани ажратиш тўғрисида буйруқ бермаганлар. Улардан кейинги даврларда ҳам оилани бузишга на бир саҳоба ва на бир улуғ зотлар буйруқ берган.
Аслида, талоқ лафзини айтиш билан Аллоҳнинг Арши ларзага келиши ҳадисларда баён қилинган. Демак, талоқ Аллоҳга хуш келадиган сўзлардан эмас, балки Унинг ғазабини келтирадиган сўзлардан биридир.
Кунларнинг бирида буюк мазҳаббоши Имом Моликнинг (Аллоҳ раҳматига олсин) олдига бир киши келди ва ота-онаси хотинини талоқ қилишга буюраётганини айтди.
— Ота-онанг бундай буйруқ беришга ҳақи йўқ, — дедилар имом Молик.
— Ахир, Ҳазрати Умар ўғли Абдуллоҳни хотинини талоқ қилишга буюрганлар, — деб эътироз билдирди ҳалиги киши.
— Отанг ҳам Умар бўлса, ана ўшанда шундай буйруқ беришга ҳақли бўлади, — деб жавоб бердилар имом.
Барча уламолар эр хотинини талоқ қилиши ота-онасига яхшилик қилиш эмас, деган хулосага келишган. Агар ота-она фарзандига «оқ қиламан» ёки шу маънодаги гапларни айтган бўлса, «оқ» бўлмайди. Фарзанднинг ота-онасининг буйруғига итоатсизлиги, беодоблик ҳисобланмайди. Агар оилада ўғил ва келиннинг муносабатлари рисоладагидек бўлсаю, келиннинг баъзи феъл-атвори қайнона ёки қайнотага ёқмай қолса, бир оилани ажратиб юбориш керак, дегани эмас, балки шароит яратиб берсалар мақсадга мувофиқ бўлади.
Маъмуржон ЭРКАЕВ,
исломшунос
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил