Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

УЙЛАНАЁТГАН ЎҒЛИНГМИ Ё ҲАКАЛАК ОТГАН НАФСИНГ?

Бир аёлни биламан. Ўзининг наздидаги яхши келин излаб қарийб уч йилдан буён маҳаллама-маҳалла, шаҳарма-шаҳар кезади. Албатта, яхши қизлар кўп, жудаям кўп. Аммо у аёлнинг ўзига хос мезонлари бор. Ана шу «мезон»ларга мосини қидиради, излайди. Бу қандай мезонлар экан, дейсизми? Марҳамат, унда эшитинг.

УЙЛАНАЁТГАН ЎҒЛИНГМИ Ё ҲАКАЛАК ОТГАН НАФСИНГ?

«Бир яхши қиз йўқ. Ҳамма қизлар бузилиб кетибди. Бир жойга борувдик, қизи яхшига ўхшади. Аммо, оила бечораҳол, роса камбағал экан. Ўғлимнинг ўртоқлари миллионерларга куёв бўлиб, ҳозир ёғли жойларда ишлаб, машиналарнинг «дода»сини миниб юрибди. Ўғлим энди ўша таги пастларга куёв бўладими, деб қайтиб келдим. Биттасининг ёлғиз қизи бор экан. Чиройли, олий маълумотли. Аммо ота-онаси икки хонали уйда яшашар экан. Майли, шундай бўлса ҳам қизидан бошқа меросхўри йўқ экан-ку, яна нима бера олар экан, – деб совчиликка бордик. Йўқ, онаси ногиронлик нафақасида, отаси ўқитувчи, қизи ҳам бу йил ўқитувчи бўлиб ишга жойлашибди. Қарасам онасининг аҳволи чатоқ, бу ногирон аёл мен орзу қилган сепу, «борди-келди»ни қилолмаслиги аниқ.
Бир ўғил, бир қизи бор, катта ҳовлида яшайдиган оилага совчиликка бордик. Бу данғиллама уйни шу ўғил ва қизга деб, қургансизларда шундайми, – дея оғиз солсам, бувиси «Ҳовли ўғилники, чиққан қиз чиғириқдан ташқари» деса бўладими? «Вой, сизларда уй-жойдан қизга ҳақ ажратиб бериш йўқми?» деб сўрасам, бувиси «Сиз келин излаб келдингизми ёки ҳовлига харидормисиз?» – дея шанғиллаб берса бўладими. Яхшиям олдиндан сўраганим, сал қолди-я, уй-жойда ҳаққи йўқ, адо-гадо­га қайнона бўлиб қолишимга.
Биттасига борсам, қизи университетда контрактда ўқир экан. «Тўйдан кейин контрактни куёв томон тўлайди», – дейди сўлжайиб. Бизга бюджетда ўқийдиган, ақлли қиз керак, қизинг бошингдан қолсин, – деб чиқиб келдим. Бир оилага борган эдим, ўғлимни роса суриштиришга тушди. Савол устига савол. Уларга қуда бўлганимдан кейин ҳам ўғлимдан камчилик топса, бошимни оғритмайин, – деб қайтиб келдим…
Шу қўшниларга ҳам ҳайронман, бир яхши жойга қуда бўламиз десак, кўролмай қайтариб юборибди. Маҳалланинг ҳам дўстлиги йўқ. Бир тузукроқ жойни мўлжаллаб турсак, қиз томон келиб-келиб маҳалла профилактика нозиридан сўрабди. Ичиқора мелиса ўғлимнинг қамалиб чиққанини айтган-да. Яна биттаси келиб маҳалла раисидан сўраса «У бола ҳали ҳаётга тайёр эмас, оилани бошқариб кетолмайди», – деган эмиш. Нима қиласан шу томонини айтиб? Уйлангандан кейин босилиб қолар, уйда хотини бўлса кўча безорилигини йиғиштирар, уйга кирар, ишга чиқиб кетар. Эҳ, қанча-қанча яхши ниятларим бор. У яхши ниятларнинг ҳаммаси келин орқали бўлади-да. Ниятим оқ, ниятим ўзимга ҳамроҳ бўлсин.
Уйга оёқ боссанг момиқлигидан оёғинг чўкадиган қўша-қўша гиламлар, дур қадалган пардалар, кўзни қамаштирадиган мебеллар, биллур қандиллар, евро услубдаги стол-стуллар, тилла суви югуртирилган идишлар, кумуш қошиқлар, санчқилар, асл сифатли ошхона мебеллари, юмшоқ мебеллар, ошхона жиҳозлари, бўйи шифтга тегадиган музлатгич, энг зўр чангютгич, деворни бир томонини ўрайдиган телевизор... Ўғлимга тилла узук, тилла соат, туғилган кунига машина. Мени туғилган кунимга тоғара-тоғара пишириқлар ва тилла узук, эримнинг туғилган кунига табакаю сомсаларга қўшиб костюм-шимлар. Қизларимга, қизларимнинг болаларига не бир совғалар...
Қилса қизига қилибди-да, қизининг бахтига қилибди-да. Бир йил ўтиб бешик тўйи. Ана сарпо, мана сарпо. Ўғил набира туғилса, совғага ҳовли ёки квартира олиб беришлар... Қилса қизининг обрўси, қизининг юзи. Кетса бойдан кетди…»
Хуллас, келин излаётган ўша аёлнинг дарду ҳасрати оламга татийди. Бир одам йўқки, «Ҳой, сенинг ўғлинг уйланяптими? Ёки ҳакалак отган нафсинг уйланяптими?» деса. Аввал ўғлингиздан гапиринг! На ишининг тайини бор, на бирор ҳунарнинг. Уйланса, кўчадан уйга кирар эмиш. Эшитинг:
25 ёшга кириб, кирмаган ақл ҳеч қачон кирмайди.
35 ёшга кириб, олинмаган илм ҳеч қачон олинмайди.
45 ёшга кириб, ҳунар ўрганмаган ҳеч қачон ҳунар ўрганмайди.
55 ёшида бой бўлмаган одам, ҳеч қачон бой бўлмайди.
Бировнинг мулкига кўз олайтирадиган қилиб тарбиялабсиз-да шунча йил ўғлингизни (агар шуни тарбия деб бўлса). Тамагирликнинг номини қудачилик урф-одатлари номи билан беркитманг. Тиланчига ўхшаб қуданикидан нима келар экан, – деб қуданинг йўлига қараб ўтиришни қадим қадрият дейишга уялинг.
Янги келган келинга «Уйдагиларингга айт, у нарса қилсин, уйдагиларинга айт, бу нарса қилсин?» дея оладиган «иззат»ингиз­ни қуданинг иззати дея, сифатламанг. Қиз ўстирган ҳам сизга ўхшаш бир одам. Буни асло унутманг!

Сиз мол-мулк танлайсиз эшикма-эшик,
Сиз келин излайсиз эшикма-эшик,
Қиз йўқ деб бўзлайсиз эшикма-эшик,
Сизга илму-ирфон керак эмасми?
Қарайсиз ҳашамат, ҳаволарига,
Нақшин кошинлари наволарига,
Майда-чуйда буюм садоларига,
Сизга инсоф, имон керак эмасми?
Эс-ҳушингиз бозор, бозорга боринг,
Бир ҳидлаб отишга гулзорга боринг,
Озроқ номусланинг ва орга боринг
Сизга кўзи чўлпон керак эмасми?
Сиз юракка эмас, ёнга қарайсиз.
Қўйхона, молхона, айвонга қарайсиз,
Тортинмай, тап тортмай 
ҳамёнга қарайсиз,
Қалб аталмиш бўстон керак эмасми?
Нени излаяпсиз бир сизга маълум.
Нафсингизга қулсиз, нафсига маҳкум,
Кибру ҳаволайсиз, ўзингизча ким?
Сизга яхши инсон керак эмасми?

Зулфия МЎМИНОВА
 




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔92

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔164

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔239

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 92    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 164    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 239    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 233    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 318    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар