Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
Батафсил– Сен менга яна сариқ рангли гул олиб келдинг, – қовоқ осди Лола.
Лабларини буриб бироз тисарилиб, юзини ярим тўсиб турган бир тутам соч орасидан Мансурбекка қаради.
Қўлларида уч дона сариқ гул, юзлари хиёл пастга қараган. Уялишсимон, киприклари тез-тез пирпираб турарди.
Лоланинг кўнгли алланечук меҳр билан товланиб кетди.
Катта-катта қадам ташлаб гул тутиб турган қўлидан маҳкам тутиб олди.
– Майли, ният қилиб олиб келибсан.
– Ахир сендан каттаман, қачон сизлашни ўрганасан?
– Хўп, катта бўлсанг нима бўпти?! Болалигимдан шундай ўрганганман-ку.
– Сенга ҳали айтишмадими?
Мансурбек нигоҳини ҳали ердан узмас, нимадир айб қилгандек турарди.
– Хўш, нимани айтишлари керак? Ахир бугун келдим Тошкентдан.
Лола бир қошини юқорига кўтариб Мансурбекнинг лабларига интиқ боқарди.
– Келаси ҳафта унаштирув, ёзнинг охирларида тўй бўлар экан. Ҳаммасини ҳал қилишибди.
– Қанақа тўй? Кимнинг тўйи?..
– Сенга муносибманми – йўқми, билмадим, аммо уйдагиларга сени келин қилишларини бир илож қилиб айтдим.
Лола юзларини бирдан ерга томон буриб олди, ўнг оёғи учи билан ер чизиб бироз жим қолди. Сукутни бўлиб, титрана-титрана пичирлади.
– Нега мени огоҳлантириб қўймадингиз? Ахир ҳали билмайсизку мени кўнглим борми-йўқми сизда?
– Билмасам...
Бош чайқади Мансурбек.
Лола сариқ гулларни маҳкам қучганича ер чизиб турар эди...
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил