Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ИККИ ФАРЗАНДИ БИЛАН КЎЧАДА ҚОЛАЁТГАН ХАСТА АЁЛ

Пропискасиз уй олди, яшади ва... энди икки боласи билан 
кўчага ҳайдаляпти, суднинг наздида эса ҳаммаси қонуний...

ИККИ  ФАРЗАНДИ  БИЛАН КЎЧАДА ҚОЛАЁТГАН  ХАСТА  АЁЛ

Хоразмлик Дилфуза Хўжаева Даврон Ситназаров билан танишганида навниҳолгина қиз эди. Йигитнинг «Пойтахтда яшаб, энг бахтли оила соҳиблари бўламиз», деган гапларига ийиб, унга турмушга чиқди.

Улар ҳақиқатан ҳам Тошкент шаҳрида бирга яшашди, фарзандлар кўришди. Ижарама-ижара юришдан безган эр-хотин ўзларига уй сотиб олишга қарор қилишди. Тийинма-тийин йиққан пулини ўртага қўйишди, бемалол икки хонали квартира сотиб олишга етиб ор­та­ди, лекин...
Уларнинг икковининг ҳам Тошкент шаҳрида пропискаси йўқ эди. Бу ­муам­мо ҳам бормиди ҳали. Ўзинг ишлаб топган ҳалол пулингга ўзингга қонуний қилиб уй ололмасанг. Минг афсус, қо­нун қонунда, уни четлаб ўтишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Ана шундай пайтда Дилфуза айримлардан эшитган «доно» маслаҳатни эрига айтди:
– Жиянингиз Азизбекнинг пропискаси бор, квартирани шунинг номига расмийлаштириб олсак бўлади-ку!..

Ана, холос! Тўппа-тўғри йўлдан юришга қонуннинг ўзи йўл қўймагандан кейин ҳамма ҳам мана шундай айланма йўлларни қидира бошлайди-да. Хотинидан бундай «доно» фикр чиққанидан хурсанд бўлиб кетган Даврон Ситназаров дарҳол жияни Азизбек Қаландаровни излаб топди. Ўшанда жиян олий ўқув юртининг 2-курс талабаси, лекин унинг Тошкент шаҳрида доимий пропискаси бор эди.

Шундай қилиб эр-хотин Юнусобод тумани 7-мавзе, 5-уйнинг 2-хонадонини таниши Дилбар Ибрагимовадан сотиб олишди.
Йиллар кетидан йиллар кечди, оилада бир-биридан ширин ­фарзандлар дунёга келди. Аммо Даврон арзимас важларни баҳона қилиб, 2015 йилда оиласини ташлаб кетади. Уч нафар фарзанд билан қолган Дилфуза эрининг инсофи кириб, қайтиб келишидан умидини узмади. Бироқ умидлар тобора саробга айланиб борарди. Даврон таниш-билишларини ишга солиб, хотинининг иштирокисиз никоҳни бекор қилдириб, бошқа бир аёлга уйланиб олишга муваффақ бўлади.
Камбағални туянинг устидан ҳам ит қопади, деганларидай, Дилфуза Хўжаевани тақдир ҳам сийламади. 2017 йилда тўнғич фарзанди Ф.Пўлатова автоҳалокат туфайли оламдан ўтади. Ғам-ғуссага ботган аёлнинг саломатлиги ёмонлаша бошлайди. Текширувлар натижаси янада аянчли: унда онкологик касаллик аниқланади. Дилфуза ноилож кимётерапия олиб даволана бошлайди.
Вақтдан унумли фойдаланган собиқ эр жиянининг олдига бориб, фарзанд­ларимни пропискага қўйдирмоқчиман, дея ёлғон гапириб, ундан ишонч хати олишга муваффақ бўлади.
Болалари билан яшаб келаётган уйни Д.Ситназаров на Азизбекка, на собиқ хотинига билдирмасдан бошқа бировга сотиб юборади.
Энг катта муаммо ана шундан бошланади. Дилфуза судма-суд, эшикма-эшик юришдан чарчади. Афсуски, Дилфузанинг қалб жароҳати муолажаси ҳамон муаммолигича қолмоқда.
– Собиқ эрим икки нафар фарзандим билан мени уйдан чиқариш учун турли маккорликларни қилиб келмоқда, – дейди кўз ёш билан Д.Хўжаева. – У биз яшаётган жойни сотиб юборган ва сотиб олган З.Атаханованинг ишончли вакили сифатида бизни бу уйдан чиқариш бўйи­ча тегишли маҳкамаларга мурожаат қилиб юрибди. Ахир бу уйда мендан ташқари унинг икки нафар фарзанди ҳам яшайди-ку!
Бу гаплар шунчаки эҳтиросларга тўла, ҳаяжонли. Суд эса...

Ҳуқуқ-тартибот идоралари масъуллари, хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди эса аниқ фактларни айланиб ўтишни маъқул кўрган чоғи. 

Гап шундаки, Д.Ситназаров собиқ турмуш ўртоғи ва икки нафар боласи яшаб турган А.Қаландаровнинг номида бўлган квартирани сотиб юборгач, унинг бу хатти-ҳаракатларида фирибгарлик аломатлари бор деган иддао билан Д.Хўжаева тегишли идораларга шикоят хати тақдим қилади. Жумладан, Юнус­обод тумани Ички ишлар идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи подполковник Э.Хайруллаевга ёзган аризаси юзасидан профилактика нозири ишга алоқадор гувоҳлар билан учрашиб, тушунтириш хатлари олади. Энг асосийси, Азизбек Қаландаров ўзининг номига расмийлаштирилган жой учун ҳеч қандай пул тўламагани, бу жой ҳақиқатан ҳам Д.Хўжаева ва Д.Ситназаровларнинг шахсий маблағига олингани ҳақида тўрт энлик қоралама ҳам ёзиб беради. Шунингдек, жойни сотишда маклерлик қилган Д.Савиних ва олдинги мулкдор Д.Ибрагимовалар ҳам ўша пайти пулни Дилфуза келтириб берганини ёзма равишда тақдим қилишади. Афсуски, на профилактика нозири, на суд ҳакамлари гувоҳлар кўрсатмалари билан тасдиқланиб турган кундай ҳақиқатга тик қарашни исташмайди. Қисқаси, суд даъвогар З.Атаханованинг ишончли вакилига айланиб олган собиқ эр Д.Ситназаров фойдасига – Дилфуза Хўжаева ва унинг икки нафар фарзандини уйдан кўчириш ҳақида ажрим қабул қилади.
Д.Хўжаеванинг адвокати Ф.Қодиров Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғ­бек туманлараро судидан гувоҳ А.Қалан­даровни чақиртиришни бир неча марталаб сўраса ҳам кейинги суд инс­танцияларига негадир у чақиртирил­маган.
Хуллас, суд Д.Хўжаевани икки фарзан­ди билан яшаб турган уйидан мажбурий тарзда чиқариш тўғрисида ажрим қилган. Маклер Д.Савиних ва олдинги мулкдор Д.Ибрагимова ва собиқ талаба А.Қаландаров ва унинг ота-онасининг гувоҳлик кўрсатмалари эса аҳамиятсиз қолиб келмоқда.
Қизиғи шундаки, Д.Ситназаров нима учун квартирани сотиб олган шахс З.Атаханованинг ишончли вакилига айланиб олди? Уйда яшаётганлар (ўзининг икки нафар норасида фарзанди ва собиқ хотини)ни кўчага чиқариб юбориш билан нега шахсан ўзи шуғулланиб, судма-суд югуриб юрибди. Унга нима куйдию, нима пишди, барибир эмасми, ахир у мулкни сотиб юборган бўлса?! Яна бир савол: нима учун уйни сотиб олган З.Атаханованинг ўзи судга мурожаат қилмаяпти? Нима, унда мурожаат қилишга савод йўқми?
Квартира номига расмийлаштирилганига бир неча йил бўляпти-ю Зинаида Атаханова сотиб олган уйига бир марта бўлса ҳам келиб, Дилфузага «Қачон уйни бўшатасизлар?» ҳам демаган. Оз эмас, 280 миллион сўмни бериб қўйган киши шунчалик бемалолхўжа бўлиб юриши ажабланарли эмасми? Бу ҳаммаси Даврон Ситназаров уюштираётган «спектакл» эмасмикан деган хаёлга боради киши. Чунки унинг Зинаида Атахано­ванинг ишончли вакилига айланиб, собиқ оила аъзоларини кўчага чиқариб юбориш учун жон койитиб юришини кўрган одам албатта шундай фикрга келиши табиий.
Гапнинг пўскалласи шуки, Тошкент­да ўз пешона тери эвазига квартира сотиб олганини бир талай одам тасдиқлаб гувоҳлик кўрсатмалари бериб турган бўлса-да, бу кўрсатмаларни инобатга олиш-олмаслик ҳар бир судянинг виж­донига ҳавола. Бироқ бугун инсон ҳуқуқлари, айниқса хотин-қизлар, болалар масаласида бағрикенглигини бутун дунёга намойиш этаётган Ўзбекистонда судья қароридан ҳам устун куч мавжуд. 

Бу – халқ, жамоатчилик фикри. Айниқса бу муаммога, қонунни четлаб ўтишга, ўзининг пулига сотиб олаётган мулкини бошқа бировнинг номига расмийлаштиришга қонуншуносларнинг ўзлари мажбур қилган бўлса...

Ўйлаймизки, Ўзбекистон Хотин-қиз­лар қўмитаси, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – омбудс­ман вакиллари бу масала бўйича ўз муносабатларини билдиришади. Бир аёлнинг, икки нафар бегуноҳ боланинг ўзларининг ҳақи бўлган уйдан кўчага ҳайдаб чиқарилишига йўл қўйишмайди, деб умид қиламиз. Акс ҳолда бу парокандалик занжир каби жамиятда яна қанча ­муаммоларни ҳосил қилиши ҳеч гап эмас.
Одил НЕЪМАТ




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔92

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔164

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔239

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 92    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 164    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 239    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 233    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 318    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар