Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ФАРЗАНДЛАРНИ ТЕНГ КЎРИНГ

Ота-оналарга бир нарсани ҳамиша эсда тутишлари керак: сиз фарзандларингизга бир хилда муомала қилинг. Улар орасини ажратманг, бирини иккинчисидан устун қўйманг, барчасини тенг кўринг. Чунки фарзандларга турлича муносабатда бўлиш улар орасига ҳасад (ғайрлик) уруғини сочади.

ФАРЗАНДЛАРНИ ТЕНГ КЎРИНГ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарзандларга бирдек муомала қилишга чақирганлар, унисига бошқача, бунисига бошқача муносабатда бўлишдан қайтарганлар.

Яҳё ибн Абу Касирдан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Совға беришда фарзандларни тенг кўринг! Агар биронтасини афзал кўришинг керак бўлса, қизларни ўғил болалардан афзал кўрасан», деганлар (Саид ибн Мансур ривоят қилган).

Яъни, агар фарзандингизга совға-салом ёки бирон ҳадя берсангиз, уларни ўғил ёки қиз, катта ёки кичикка ажаратмасдан, ҳаммасини бирдек кўринг, ўрталарида адолат билан тақсимлаб беринг. Агар фарзандлардан бирини иккинчисидан афзал кўриш лозим бўлса, у ҳолда биринчи қизлардан бошланади, кейин ўғил болаларга берилади.

Ислом шариатида қиз болаларнинг ҳурматини жойига қўйиш, уларни эъзозлаш ҳақида алоҳида кўрсатмалар келган. Қиз фарзанд туғилганда хурсанд бўлиш, совғани аввал қизлардан бошлаш, уч нафар қизни имонли-эътиқодли, одобли қилиб тарбияласа, жаннатий бўлиш ҳақидаги ҳадиси шарифлар фикримиз исботидир.

Жоҳилият даврида қиз болалар ҳурмати топталган, уларга керакмас бир буюмдек қаралган, ҳатто қиз кўрганидан ор қиладиган «ота»лар фарзандини тириклайин кўмишгача борган, қиз фарзанд кўргани ҳақида эшитганида тепа сочи тикка бўлган. Мана шу жоҳилий одатга барҳам бериш мақсадида Ислом динида қизларга, умуман аёллар ҳақ-ҳуқуқларига алоҳида эътибор билан қаралади, уларни камситмаслик, ерга урмаслик таъкидланади. Совға олиб келганда биринчи қизларга бериш ҳақидаги кўрсатма ҳам Исломда қиз фарзанднинг ўрни нечоғли катта эканини билдиради.

Омирдан ривоят қилинишича, у Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу минбарда туриб шундай деганини эшитган экан: «Отам менга бир ҳадя қилди. Шунда (онам) Амра бинти Равоҳа: «Сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни гувоҳ қилиб келтирмагунингча рози эмасман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келганларида, (отам) деди: «Мен Амра бинти Равоҳадан (туғилган) ўғлимга бир ҳадя қилдим. Аёлим унга сизни гувоҳ қилишимни сўради, эй Расулулллоҳ!» деди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: «Қолган фарзандларингга ҳам шундай ҳадя бердингми?» деб сўрадилар. У: «Йўқ», деди. Шунда у зот: «Аллоҳдан қўрқинглар, фарзандларингиз орасида адолат қилинглар!» деб таъкидладилар. Шунда отам қайтиб келиб, ҳадясини қайтариб олди» (Бухорий ривоят қилган).

Бу ерда Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳунинг отаси фарзандларини тенг кўрмаганини билган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Аллоҳдан қўрқинглар, фарзандларингиз орасида адолат қилинглар», деб таъкидлаганлари айтилмоқда.

Шу нуқтаи назардан фарзандлар орасини ажратиш, уларни тенг кўрмаслик улар орасидаги аҳилликка катта зиён етказади. Бундай қилиш фарзандлар ўртасида ҳасад, адоват ва нафратни пайдо қилади. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни бу ишдан қайтарган. Мусулмон банда учун Расулуллоҳнинг «Бундай қилма!» деган сўзлари етарли бўлади. Ортиқча изоҳга ҳожат йўқ.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

 

 




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔145

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔103

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 145    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 103    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар