– Уча оласанми? Узоқ ёки баланд бўлиши шарт эмас.
– Aхир, мен қуш эмасман-ку!
– Барибир... уча оласанми?!
– Йўқ қўлимдан келмайди.
– Сен бахтсиз экансан.
– Бахтсиз... Нима учун?
– Чунки сен ўз қанотларингни кўрмаяпсан.
Жисмлар хилма-хил, ҳаётлар турфа, қалблар ўзгача. Синовлар турлича, амаллар турлича, кўзлар турлича.
Кўзлар турлича?! Ҳа, улар бир-бирига асло ўхшамайди, бир-бирини сира такрорламайди. Чунки ҳар қайсиси дунёни ўзи хоҳлагандек кўради. Қароқлар – қалб сотқинлари. Уларда сенинг ботининг акс этади. Юраклар нимани кўришни истаса, нигоҳлар ўшани излайди. Қидираётганларингни топа олиш шунчалик муҳимми? Балки, қанотларингни кўра олишинг ундан афзалроқдир.
Туғиламиз, улғаямиз, қариймиз ва сўнгида яна тупроққа, йўқликка қайтамиз. Aммо ҳаммамиз ҳам мана шу «қисқа» ва «узоқ» фурсат мобайнида кимлигимиз эмас, ким бўла олишимиз муҳимлигини тушуниб етмаймиз. Ёки тушунишни истамаймиз. Бахтсизлигимизнинг асосий сабаби – шу!
Хўш, энди-чи:
– Сен уча оласанми?
– Ҳа, мен уча оламан. Узоққа ҳам, баландга ҳам учишим мумкин.
– Қандай қилиб? Aхир, сен қуш эмассан-ку. Қанотларинг ҳам йўқ.
– Қанотларим... Сен уларни кўрмаяпсанми? Улар жуда ҳам кучли. Энди улар билан исталган жойга парвоз қиламан.
– Сен бахтлисан!
СЕН ЎЗИНГНИ КИМ ДЕБ ЎЙЛАСАНГ, ЎШАСАН!
Камола AДҲАМОВА,
ЎзЖОКУ ҳарбий журналистика
йўналиши талабаси
Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони
🕔16:15, 19.02.2026
✔145
Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.
Батафсил
Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?
🕔16:04, 19.02.2026
✔103
Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?
Батафсил
Бир байт ва икки тақдир
🕔14:57, 12.02.2026
✔103
Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.
Батафсил