Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
Батафсил«Икки нарса борки, инсонлар унинг қадрига кўпда етавермайдилар. Бу саломатлик ва бўш вақтдир».
Ушбу набавий таълимотнинг нақадар ҳақлигини бугун яна бир бор бошдан кечиряпмиз. Аксар халқимиз саломатлигини қўриш учун жиддий эътимод кўрсатаётган дамларда кўпчиликда бўш вақт пайдо бўлиб қолаётгани беҳикмат эмас. Айримлар ҳаётидаги ўзига боғлиқ бўлмаган бўш вақтларни нохушлик билан қабул қилишга одатланган. Шу боисдан бундай бўшлиқларни имкон қадар самарали машғулотлар билан безашга мунтазам тарғиб қилиб келинади.
Бўш вақтни қандай ўтказиш борасида олимлар турли тавсиялар беришган. Уларнинг ҳаммаси ҳам тўғри ва фойдали бўлиши мумкин. Шулар орасида энг манфаатлиси, ҳар бир инсоннинг ҳаёти, оиласи, келажаги учун ҳам унумлиси, шубҳасиз, ўз устидада ишлаш, мутолаа қилиш, ўзининг маънавий оламини тадрижий такомиллаштириб боришдир.
Турли кутилмаган ва синовли вазиятларда бизгача яшаб ўтган инсонлар қандай йўл тутишгани, муаммолардан қандай чиқиб кетишгани, ҳаётларини қай йўсинда яна олдинги осойишта ўзанга солишгани, назаримда, ҳамма учун аҳамиятли бўлса керак. Бу каби муҳим маълумотларни буюк аждодлар бизга китоб тариқасида қолдириб кетишганини инобатга олсак, китоб ҳар қандай масалага жавоб топишда муносиб очқич бўла олишига иқрор бўламиз. Эҳтимол шу маъноларни назарда тутиб, Абдураҳмон Жомий ҳазратлари:
Жаҳонда китобдин яхши ёр бўлмас,
Давр ғамхонасида ғамгусор бўлмас.
Ёлғизлик кунжида ундан ҳам нафас
Юз роҳат етару бир озор бўлмас,
дея мулоҳаза билдирганлар.
Бугун техниканинг улкан тараққиёти асрида яшаётганимизга қарамай, бир нарсага иқрор бўлишимиз керак: жаҳон китоб хазиналарида сақланаётган китобларнинг жуда кам қисмигина электрон шаклга ўтказилган. Улардан омманинг фойдаланиш имконияти ҳам моддий китобдан фойдаланишга қиёслаб бўлмайдиган даражада фарқлидир.
Яна бир нозик жиҳат: «фурсат – оз, давр – тез, ҳар лаҳза зиқдир» дейилганидай бошдан дўппини олиб қўйиб бафуржа китоб ўқиш учун ҳамиша вақтимиз тиғизлик қилишидан кўп нолинамиз. Иш, ўқиш, оила, кундалик ташвишлар баъзан китоб ўқиш учун асраган вақтимизни ўғирлаб қўяётгандек бўлади. Шундай кезларда, «қанийди, имконим бўлсаю, уйдан чиқмасдан бемалол китоб ўқисам», деб орзулар қилардик.
...Бугун эса, ўзимиз билиб-билмай соғинган тилакларимиз инъикосини кўриб турибмиз...
Фурсат — олтин.
Қайсидир йили қаердадир зилзила оқибатида аҳолини вақтинчалик чодир-бошпаналарга кўчиришганини кўрсатишган эди. Кўпчилик саросимага тушиб, жой қайғуси муҳим бўлиб турган бир пайтда бир бола чеккада мук тушиб китоб ўқиётган эди. Бу воқеадан кўпчилик таъсирланди. Боланинг ҳолатидан ҳайратга тушди. Ўшандан кейин кўп ўтмай, ҳамма нарса ўз изига тушиб кетди. Саросима ва ваҳима тугаб, ҳамма олдинги осойишта ҳаётига қайтди. Балки кимлардир беҳуда таҳликага тушиб, ўзида хасталик ҳам топиб олгандир. Лекин ҳар қандай ҳолатда китобини қўлидан қўймаган ўша бола, шаксиз, фойда қилди. бундай фойда эҳтимол куни келиб инсониятга татийдиган эзгуликка айланиши мумкин.
Ҳар ҳолда, мен шунга ишонаман.
Сиз-чи?
Камолиддин ШАМС
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил