Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

СИНОВЛАРДАН ЧИҚАРИЛАЁТГАН ХУЛОСАЛАР

Шу вақтгача яшаб келганимиз, кундалик ҳаётимиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганимисиз? Яшаш тарзимизда нима муҳимлиги, қандай бекорчи нарсаларга қимматли вақтимизни сарфлаб юбораётганимиз ҳақида-чи? Пандемия сабаб уйда ўтирар экан, назаримда жуда кўпчилик айни шу саволларни мулоҳаза қилиб кўрди, ўзига хулосалар чиқарди.

СИНОВЛАРДАН ЧИҚАРИЛАЁТГАН ХУЛОСАЛАР

Ўзингиз ва атрофдагиларга бир разм солинг. Биз бир хил яшаш тарзига ўрганиб қолган эдик. Эрталаб уйқудан уйғонишимиз билан апил-тапил чойимизни ичардигу, ишга шошилардик. Дунёнинг ташвиши бизнинг елкамизда эди гўё. Аслида, қойиллатиб бир ишни қилганимиз ҳақида ҳали ҳеч ким эътироф этгани йўқ. Нимадир ихтиро қилмадик, янги бир лойиҳа ҳам яратмадик. Доим компьютер ва қоғозларга ўралиб нималарнидир қоралаймиз. Хатлар, буйруқлар, чора-тадбирлар, турли жадвалларни тўлдириб кунимизни кеч қиламиз. Уйга қайтгач яна таомланиб, қўлимиздаги телефондан дунё ва мамлакатда бўлаётган янгиликлар ҳақида билиш учун ижтимоий тармоқларга «шўнғиймиз». Тун ярим бўлганда ухлашга чоғланамиз. Эртаси куни яна шу ҳолат такрорланаверади. Ҳаёт, умр эса ўтиб кетмоқда.
Ижтимоий тармоқларда танишган, асл номини ҳам билмайдиган қайсидир дўстимизга хайрли кун ёки тун тилаймизу, ёнимиздаги яқинларимиз ҳақида эсламайдиган, уларнинг ҳолидан хабар олмайдиган бўлиб қолгандик. Балки, бу фикрларимни инкор қиларсиз. Тўғри, беш қўл баробар эмас. Сиз бундай инсонлар сирасига кирмассиз. Аммо ана шундай тоифага кирадиганлар ҳам атрофимизда истаганча топилади, бу – ҳақиқат. Оилада эр ёки рафиқа, ота ва она, фарзанд, опа-сингил, ака ёхуд ука эканлигини унутиб, ўз оламида яшаётганлар аслида жуда кўпчиликни ташкил этади ҳозир. Агар фикрларимга қўшилмасангиз, бир эслаб кўрингчи, ота-она сифатида қачон фарзандингиз учун вақт ажратдингиз, уни нималар қизиқтиради, эрталаб қандай овқатланяпти, мактабда қандай ўқияпти, дўстлари ким, устозлари билан бориб гаплашиш учун вақт ажратганмисиз? Фарзанд сифатида-чи, ота ёки онангиз нималарни яхши кўради, уларни соғлиғи безовта қилмаяптими, бирор нарсага балки эҳтиёжи бордир, қаергадир боришни истаб бора олмаётгандир, ҳеч қизиқдингизми? Опа-сингилингиз, ака-укангиз билан бирор тўй ва маъракадан ташқари қачон кўришдингиз? Сиз аслида эт ва тирноқ кабисиз. Аммо шу пайтга қадар уни қандай муаммо қийнаяпти, балки қалбида сизга айтмоқчи бўлган гаплари йиғилиб қолгандир, қачон охирги марта уларнинг кўнглига қўл солиб кўрдингиз?.. Ҳа, саволлар кўп, уларнинг жавоби эса шунчаки топилмайди.
Мамлакатимизда карантин ­эълон­ қилунгунга қадар, биз ўзимиз учун ўзимиз хоҳлаган шаклда бир оламни яратиб олгандик. Ҳар куни ишга бориш, ҳафта охирида ишда вақтимизда қилолмаган уй юмушларни бажариш, фарзандларимизни боқиш, кийинтириш... Гўёки пул топиш учун яшаяпмиз, холос.
Аммо карантин туфайли, уйда қолиб, ота-она сифатида фарзанд­ларимиз билан ҳар куни суҳбатлашдик, уларнинг дарсларини биргаликда тайёрладик. Ўқитувчиларга нечоғли қийинлигини, болаларимиз билан дарс қилаётиб тушундик. Ҳар куни уйда эканлигимиз учун, анчадан буён гаплаша олмаган яқинларимиз, қариндош-биродарларимиз билан телефонда бўлсада суҳбатлашишга вақтимиз бўлди. Ота-онамиз, опа-укаларимизнинг соғинчи уларнинг биз учун қанчалар қадр­ли эканликларини яна бир бор эслатди. Йўлларда транспортлар ҳаракатланиши учун чекланган вақтларда бўлсада рухсат берилган илк кундан бошлаб, уларни кўришга ошиққанимиз эса бунинг яққол исботидир.
Пандемия туфайли карантинда олган сабоқларимиз ҳали охирига етмаган эканми, 27 апрелдаги Турк­манистон томондан эсган кучли шамол оқими туфайли Бухоро вилоятидаги кўпгина хонадонлар бундан анчагина талафот кўрди. Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори фалокати эса ҳамма ташвиш­лардан ошиб тушди. Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги уй-жойлар сув остида қолиб,  бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолди.
Ота-боболаримизнинг инсонпарварлиги, олижаноб ва сахийлиги ҳақида кўп ўқиганмиз, эшитганмиз. Аммо бугунга келиб ана шу туйғулар орамизда йўқолиб бораётгандек туюларди. Бироқ, пандемиянинг тарқалиши, табиат инжиқликлари бугун халқимизнинг қон-қонига сингган бу туйғуларга яна жон ато этгандек бўлди. Президентимизнинг ташаб­буси, биз биргамиз ва барчасини биргаликда енгамиз, деган ундови билан бугун каттаю кичик, ёшу қари бир мақсад йўлида бирлашганига гувоҳмиз. Ҳукумат томонидан кўрилаётган чораларга қарамасдан, мамлакат бўйлаб тадбиркору ишбилармонлар, меҳнаткаш халқимиз Бухорою Сирдарё аҳолиси учун кўмакка ошиқди. У бир бурда нонми, озиқ-овқатми, кийим-кечагу кўрпа тўшаккача – ўзида борини ёрдамга муҳтожларга улашишди.
Муборак Рамазон ойида қилинган хайрли амаллар албатта ўз мевасини, баракасини беришига шубҳа йўқ. Ижтимоий тармоқларда Сардобага ёрдам учун ўзининг йиғиб юрган 64 минг 50 сўм пулини келтириб берган жажжи Муҳаммаджонга ҳомийлар томонидан аккумуляторда ҳаракатланадиган электр машина совға қилингани ҳақидаги хабарга кўзим тушди. Муҳаммаджон пулларини йиққан идиш «Мусаффо» сут ва қатиқ маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхонага тегишли эканлиги суратларда кўринган эди. Шунинг учун ҳам ушбу корхона унинг хайрли амалини жавобсиз қолдирмади. Биласизми, бу ерда мени нима таъсирлантирди? Мурғак қалби билан эзгулик қилишга чоғланган болакай энди ҳеч қачон бу кунни унутмайди. Чунки, эзгу амал ўзи билан яна бир хайр-барака, омад ва муваффақиятларни етаклаб келганига болакайнинг ўзи гувоҳ бўлди. Унинг бу ҳаракати қанчадан-қанча мудраган қалбларни уйғотган бўлса, ажаб эмас.
Ёши улуғлардан Аллоҳ севган бандаларини синовлар билан сийлар экан, деб кўп эшитганмиз. Етти пирлар, улуғ аллома-ю, буюк авлиёларга бешик бўлган муқаддас заминимиздаги бу талафотлар балки, бир синовдир. Балки, сўнги йилларда одамлар орасида меҳр-оқибат, инсоний туйғулар камайгандир. Табиатнинг бу инжиқликлари, бизни ана шулардан хулоса қилишимиз, сабоқ чиқаришимиз учун юборилгандир. Биз бирлашиб, якдил бўлиб бу синовларни енгиб ўтяпмиз. Тўй-томошалар, байрамларни севадиган халқимиз, карантин тугашини интиқлик билан кутяпти. Биз бугун қўни-қўшнимизни, қавму қариндошимизни, ҳамкасбимизни соғиндик. Уларнинг ҳаётимизда ўз ўрни борлигини тушундик.
Муборак кунларда қилинган дуолар албатта ижобат бўлгай. Халқимиз, она юртимиз бу синовларни ёруғ юз билан енгиб, ҳаётимизни энг яхши ўзанларга солиб олиши учун бугунги кунлар катта бир имконият бўлса ажаб эмас.

Наргиза ҚУВОНЧЕВА,
журналист




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔92

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔164

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔239

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 92    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 164    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 239    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 233    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 318    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар